Бугун 7 апрель, 2025 йил, душанба.

      • 06.04.2025 00:00
      • Барселона
      • 1:1
      • Бетис
      • 06.04.2025 17:00
      • Лас-Пальмас
      • 1:3
      • Реал Сосьедад
      • 06.04.2025 19:15
      • Севилья
      • 1:2
      • Атлетико
      • 06.04.2025 21:30
      • Вальядолид
      • 0:4
      • Хетафе
      • 07.04.2025 00:00
      • Вильярреал
      • 0:0
      • Атлетик Бильбао
      • 08.04.2025 00:00
      • Леганес
      • -:-
      • Осасуна
  • «A» Серия
      • 06.04.2025 15:30
      • Лечче
      • 1:1
      • Венеция
      • 06.04.2025 18:00
      • Эмполи
      • 0:0
      • Кальяри
      • 06.04.2025 18:00
      • Торино
      • 1:1
      • Верона
      • 06.04.2025 21:00
      • Аталанта
      • 0:1
      • Лацио
      • 06.04.2025 23:45
      • Рома
      • 1:1
      • Ювентус
      • 07.04.2025 23:45
      • Болонья
      • -:-
      • Наполи
  • Суперлига
      • 06.04.2025 17:45
      • Андижон
      • 1:0
      • Машъал
      • 06.04.2025 18:00
      • Сўғдиёна
      • 2:0
      • Пахтакор
      • 06.04.2025 20:15
      • ОКМК
      • 0:0
      • Динамо
      • 06.04.2025 18:00
      • Тоттенхэм
      • 3:1
      • Саутгемптон
      • 06.04.2025 18:00
      • Брентфорд
      • 0:0
      • Челси
      • 06.04.2025 18:00
      • Фулхэм
      • 3:2
      • Ливерпуль
      • 06.04.2025 20:30
      • Ман. Юнайтед
      • 0:0
      • Манчестер Сити
      • 08.04.2025 00:00
      • Лестер
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 06.04.2025 20:00
      • Хитой
      • 1:2
      • Ўзбекистон
      • 06.04.2025 22:15
      • Саудия Арабистони
      • 3:1
      • Таиланд
      • 07.04.2025 20:00
      • Вьетнам
      • -:-
      • Япония
      • 07.04.2025 20:00
      • Индонезия
      • -:-
      • Яман
      • 07.04.2025 22:15
      • Афғонистон
      • -:-
      • Жанубий Корея
      • 07.04.2025 22:15
      • БАА
      • -:-
      • Австралия
      • 08.04.2025 20:00
      • КХДР
      • -:-
      • Тожикистон
      • 08.04.2025 22:15
      • Уммон
      • -:-
      • Эрон

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Бунёдкор 4 10
2 ОКМК 4 10
3 Насаф 4 8
4 Динамо 4 8
5 Бухоро 4 6
6 Хоразм 3 6
7 Андижон 4 6
8 Нефтчи 4 6
9 Навбаҳор 4 5
10 Пахтакор 4 3
11 Сўғдиёна 4 3
12 Қизилқум 3 3
13 Қўқон-1912 4 3
14 Сурхон 4 3
15 Машъал 4 3
16 Шўртан 4 1

Ўтган ўйинлар. 4-тур

4-тур Бухоро 0-2 Бунёдкор
4-тур Сурхон 3-1 Қўқон-1912
4-тур Нефтчи 3-2 Навбаҳор
4-тур Шўртан 1-4 Насаф
4-тур Андижон 1-0 Машъал
4-тур Сўғдиёна 2-0 Пахтакор
4-тур ОКМК 0-0 Динамо

Навбатдаги ўйинлар. 4-тур

05/04 18:00 Қизилқум - Хоразм

Сўровнома

  • Ўзбекистоннинг қаеридансиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 20411 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Апрель, 2025
Д С Ч П Ж Ш Я
 
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
    

ЖЧ-48 ФИФА учун плюс эканлиги аниқ. Футболгачи?

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / ЖЧ-2026
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

ФИФА президенти Жанни Инфантино жаҳон чемпионати иштирокчилари сонини 48тага ошириш ғоясини илгари сурганида, кўпчилик бунга жиддий қараган эмасди. Энди эса бу борада якуний қарор қабул қилинди ва футбол дунёсида ЖЧ-2026 хусусида катта муҳокамалар бошланди. Жаҳон чемпионати-48 режасини қаерлардадир чапак чалганча қабул қилишяпти, айрим жойларда эса аксинча, барчасини бемаъниликка йўйишмоқда. «СЭ» нашри эса дарров калькуляторни олиб, масаланинг молиявий томонларини кўриб чиқишга уринди. 

ТАИТИ БИЛАН УЧРАШГУНЧА...

2012 йили ОкФК, яъни Океания конфедерацияси бош турнири - Миллатлар кубогининг навбатдагиси   «сенсацион» натижа билан тугади. Аниқроқ айтганда, узоқ 1973 йили йўлга қўйилган мусобақа ғолиблиги Австралия ёки Янги Зеландия термаларидан бири эмас, балки Таити миллий жамоасига насиб этди. Тарихда биринчи марта! Шундай қилиб, Океания ўзининг учинчи чемпион жамоаси билан танишди. Таити термаси эса алоҳида минтақанинг бош жамоаси сифатида Конфедерациялар кубоги-2013 йўлланмасига эга бўлди. Орадан бир йилча ўтиб, бутун жаҳон футбол аҳли экзотик оролларнинг заифгина жамоаси иштирокидаги ўйинларни ачиниш ҳисси билан кузатди. Бошқача айтсак, кўпчилик Океания вакилининг Бразилияда тўлиқ шарманда бўлмаслигини хоҳлади. Бироқ бунинг иложи йўқ эди. Ахир бечора таитиликлар турнирнинг гуруҳ раундида Испания, Уругвай ва Нигерия термалари орасига тушишганди. Хуллас, улар 3та ўйинда  нақ 24та гол қўйиб юборишди ва ортга очкосиз қайтишди. Умуман, Конфедерациялар кубогидек турнирда бундай заиф жамоанинг ўйнаши унга қайсидир маънода доғ туширди, холос. Тўғри, мухлислар шу баҳона глобусни айлантириб, Таитининг қаерда жойлашганига қизиқишган ва география бобидаги билимларини андак оширгандирлар. Бироқ ушбу миллий жамоа натижа масаласида турнир мақомига путур етказди, барибир. 0:10 ва 0:8 - бундай ҳисоблар замонавий футболга сира ярашмайди, тўғрими?

Жаҳон чемпионати иштирокчилари сонини 48тага ошириш ва Таити термаси ўртасида қандай боғлиқлик бор? Тушунарлики, ФИФА раҳбари Жанни Инфантино фаоллик билан илгари сурган ислоҳотга қарши чиқаётганлар айнан шундай ҳолатлар тез-тез такрорланишидан хавотирдалар. Ахир ҳаттоки, мундиалнинг ҳозирги форматида ҳам яққол «йўловчи» жамоалар учраб турибди. Дейлик, бинойидек кўринган Россия термаси ҳам ЖЧ-2014га «адашиб борган»дек таассурот уйғотди. Умуман, ҳар 4 йилда бутун сайёра қайсидир иштирокчи (асосан Осиё ёки Африка вакили)нинг футболда айтарли ҳеч қандай каромат кўрсатолмаслигига гувоҳ бўлади. Энди шу ҳолатда финал раундига бирданига яна 16та терма жамоани қўшиб қўйишмоқда! Савол - турнир талабига жавоб берувчи шунча жамоани қаердан топишади?! Ҳа, Инфантинонинг фикрича, бу борада захира етарли. Айтганча, Европа ёки Жанубий Америкада эмас, ваҳоланки, 1930 йили асос солинган мундиалда фақат шу икки конфедерация вакиллари ғалаба қозонишган. Хуллас, янги очиладиган бўш жойлар асосан Осиё ва Африка жамоалари ҳисобига тўлдирилади. Яна Океаниянинг бош жамоаси мундиал йўлида қитъалараро ўтиш ўйинида иштирок этишдек машаққатли жараёндан халос бўлади. Шундай экан, Таити каби термаларни табриклаш мумкин. Қизиқ, ЖЧ-2026нинг ўзи қаерда ўтказиларкин? Айтишларича, Ҳиндистон ва Хитойда қўшма ариза тайёрлаш имкониятини муҳокама қилишаётган экан.

МАСАЛА НАРХИ

Ислоҳотнинг минус томонлари ўз йўлига, ҳар ҳолда, ФИФА уларни эътиборга олмаса керак. Бироқ ташкилот раҳбарияти Цюрихдаги кенгаш вақтидаёқ янги тизим ҳозиргидан анча кўп фойда келтиришини яширмади. Бир қарашда, кенгайиш ғоясининг асосий сабаби ҳам шу. Хўш, «}16» формати айнан қандай молиявий ўсишни таъминлайди? Буни теранроқ тушунтириш учун яна 1,5 йилдан кейин Россияда бошланадиган мундиал ва ЖЧ-2026дан кўзланаётган даромад миқдорини ўзаро солиштириш керак. ФИФА ошкор этган маълумотларга қараганда, ЖЧ-2018 ташкилот ғазнасини 5,52 миллиард долларга бойитади. Бу сумма қуйидагилардан ташкил топади:

3,1 миллиард - телеҳуқуқлар сотуви;

1,52 миллиард - маркетинг ишлари улуши;

450 миллион - чипталар сотуви;

310 миллион - лицензиялар сотуви;

140 миллион - сайёҳлик лойиҳалари улуши.

48та жамоали турнир схемаси қандай кўриниш олиши ҳозирча тўлиқ аниқ эмас. Лекин бир неча вариант бор:

1). 32та жамоа жуфтликларга бўлинади ва дастлабки раунд ўтказилади. Уларнинг ғолиблари қолган 16та иштирокчи (рейтинг бўйича энг яхшилар) қаторига қўшилишади ва соврин учун 1|16 финал босқичидан чинакам кураш бошланади. Бунинг учун 10та стадион керак бўлади.

2). Биринчи банддаги ҳолатнинг такрорланиши, фақат стадионлар сони 12та. Яъни мезбон шаҳар ёки стадионлар нисбатан кўпаяди.

3). 48та жамоадан 16та гуруҳ шакллантирилади. Яъни битта гуруҳда 3та жамоа ўйнайди.

Якунда қайси формат танланишидан қатъий назар, даромад миқдори анча ошади. Аммо 16та гуруҳ вариантидан наф кўпроқ - ФИФА бунинг ортидан ўз улушини 6,495 миллиард долларга етказади. Қанақасига? Барчаси оддий ва содда:

3,65 миллиард - телеҳуқуқлар сотуви;

1,89 миллиард - маркетинг улуши;

520 миллион - чипталар сотуви;

325 миллион - лицензиялар сотуви;

155 миллион - сайёҳлик лойиҳалари улуши.

Хуллас, Россия мундиали улушидан нақ 975 миллион доллар кўп. Бошқача айтганда, деярли бир миллиардга тенг ўсиш. Боз устига, барча йўналишларда. Айнан ниманинг эвазига? Ўйинлар сони ошиши ҳисобига-да! Ахир ҳозиргидек 64та эмас, 80та ўйин ўтказилади. Шундай бўлгач, ФИФА ўткинчи учрашувлар сони ортиши эҳтимоли катта эканлигига бепарво қарайди-да. Энг ёмони, келишилган ўйинлар куртак ёзиши хавфи ҳам кучайиши мумкин: гуруҳда 3та жамоа ўйнаса, ўз-ўзидан ҳар турда биттаси дам олади ва якуний  паллада майдонга тушган рақиблар ўзларига мақбул натижа қайд этишни хоҳлаб қолишлари ҳеч гап эмас. Қолаверса, 2та турдан кейиноқ ҳаммаси ҳал бўлиши эҳтимоли ҳам ошади. Бордию, 16та гуруҳ формуласидан воз кечилса-чи? Яъни Инфантино айтган вариант маъқул кўрилса, нима бўлади? Унда дастлабки  раундда енгилган 16та жамоа шунчаки, турнир билан хайрлашади - тамом! Ойлаб тайёргарлик кўриб, битта ўйин билан чекланиш... Бир қитъадан бошқасига йўл олган минглаб мухлисларни айтинг... Улар атиги 90 дақиқалик томоша учун овора бўлишадими? Бироқ ФИФА учун барчаси майда-чуйдаю, миллиардли ўсиш ҳақиқат, чоғи.

ФИФА ДАРОМАДИ 20 ЙИЛДА 11 БАРОБАР ОШДИ

Умуман, бу ишлардан ортиқча ҳайратланишнинг ҳожати йўқ. Зеро, жаҳон футболи анчадан буён тотал тижорат йўлидан бормоқда. Моҳиятан олганда, бунда ёмон томони ҳам йўқ. Мисол учун, кўплаб мамлакатлар спорти бизнес масаласида озгина олға силжиса зарар қилмасди. Ҳа, даромад билан чиқаётган лигалар ҳам бор. Аммо зарарга ишлаётганлари-чи? Айниқса, футбол лигалари орасида. Хуллас, бу борада ФИФАни ўрнак сифатида кўрсатиш учун асослар етарли. Бироқ гап футбол оламининг асосий турнири - жаҳон чемпионати хусусида кетяпти. Бу мусобақа авваллари энг элит форум саналган. 1998 йилдан кейин, яъни иштирокчилар сони 32тага оширилгач, жаҳон биринчилиги кўпроқ халқ-лар фестивалидек кўрина бошлади. Ҳар ҳолда, илк раундлардаги футбол сифати анча пасайди. Шунинг баробарида даромад миқдори ҳар 4 йилда ошаверди. Шу тариқа 20 йил ичида умумий сумма нақ 11 баробар кўпайди. Ўсиш динамикасига эътибор қаратинг:

Франция-98 мундиали - 365 миллион доллар;

Япония |Ж.Корея-2002 мундиали - 2,5 миллиард доллар;

Германия-2006 мундиали - 3,2 миллиард доллар;

ЖАР-2010 мундиали - 2,4 миллиард доллар;

Бразилия-2014 мундиали - 4 миллиард доллар.

Россия мундиали ортидан эса айтилганидек, 5,5 миллиард доллар топиш режалаштирилмоқда. Табиийки, Қатар-2022га ҳам катта даромад манбаи сифатида қарашади. Ахир мезбонлик ҳуқуқини араб давлатига бериб, турнирни қиш фаслига кўчириш замирида қандайдир манфаат бўлиши керак-ку. ФИФА бутун футбол тақвимини бузишга бежиз кўнмагандир?

Р.S.: мақолада билдирилган фикрларга қўшилиш ҳам, уларни инкор этиш ҳам мумкин. Эҳтимол, аввалига футбол савиясига нисбатан путур етар. Аммо катта доирага тушган «кичик» жамоалар бора-бора тажриба ошириб, ўзларини кўрсатишлари ҳам мумкин. Бунга ўша мақталган Европа футболининг асосий турнири - Евро-2016 яққол мисол. «Кўҳна қитъа» чемпионати иштирокчилари сони 16дан 24тага оширилгани натижасида Франция-га борган бир қатор жамоаларнинг шов-шув кўтаришганини унутмаслик даркор.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 11:29, 29.01.2017. Ўқилди: 8540 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, “Порту” клуби сўнгги 9 йилда жами 188 миллион еврога футболчилар сотиб олиб, 550 миллион еврога уларни пуллаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Бунёдкор Луис Качорри 4
2 Нефтчи Зоран Марушич 3
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
4 Пахтакор Игорь Сергеев 2
5 Сурхон Муҳаммадали Абдураҳмонов 2
6 Хоразм Рустамжон Абдуҳамидов 2
7 ОКМК Али Абдураҳмонов 2
8 Қизилқум Элгужа Лобжанидзе 2
9 Навбаҳор Руслан Жиянов 2
10 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.
MyCounter - счётчик и статистика
Топ рейтинг www.uz