Бугун 13 февраль, 2026 йил, жума.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 26 57
2 Манчестер Сити 26 53
3 Астон Вилла 26 50
4 Ман. Юнайтед 26 45
5 Челси 26 44
6 Ливерпуль 26 42
7 Брентфорд 26 40
8 Эвертон 26 37
9 Борнмут 26 37
10 Ньюкасл 26 36
11 Сандерленд 26 36
12 Фулхэм 26 34
13 Кристал Пэлас 26 32
14 Брайтон 26 31
15 Лидс 26 30
16 Тоттенхэм 26 29
17 Ноттингем Форест 26 27
18 Вест Хэм 26 24
19 Бёрнли 26 18
20 Вулверхэмптон 26 9

Ўтган ўйинлар. 26-тур

26-тур Челси 0-0 Лидс
26-тур Эвертон 0-0 Борнмут
26-тур Тоттенхэм 0-0 Ньюкасл
26-тур Вест Хэм 0-0 Ман. Юнайтед
26-тур Астон Вилла 0-0 Брайтон
26-тур Кристал Пэлас 0-0 Бёрнли
26-тур Манчестер Сити 0-0 Фулхэм
26-тур Ноттингем Форест 0-0 Вулверхэмптон
26-тур Сандерленд 0-0 Ливерпуль
26-тур Брентфорд 0-0 Арсенал

Навбатдаги ўйинлар. 27-тур

01/01 06:00 Манчестер Сити - Ньюкасл
01/01 06:00 Тоттенхэм - Арсенал
01/01 06:00 Сандерленд - Фулхэм
01/01 06:00 Кристал Пэлас - Вулверхэмптон
01/01 06:00 Вест Хэм - Борнмут
01/01 06:00 Ноттингем Форест - Ливерпуль
01/01 06:00 Челси - Бёрнли
01/01 06:00 Брентфорд - Брайтон
01/01 06:00 Астон Вилла - Лидс
01/01 06:00 Эвертон - Ман. Юнайтед

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Қишки трансфер бозорида энг кўп пул сарфлаган жамоалар ўнлиги

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Трансферлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Кўҳна қитъада қишки трансфер бозори якунига етди.

Goal.com нашри қишки трансфер бозорида ҳозиргача энг кўп маблағ сарфлаган жамоалар ўнлигини тақдим этади.

10-ўрин – “Ювентус”

Туриннинг “Ювентус” жамоаси қишки трансфер бозорида анча фаол иштирок этди. Жамоага Маттиа Калдара, Томас Ринкон, Риккардо Орсолини каби ёш ва иқтидорли футболчилар келиб қўшилди. Бунинг учун эса туринликлар 29 миллион евронинг баҳридан ўтишди.

9-ўрин – “Манчестер Сити”

Кейинги ўринда “Манчестер Сити” 32 миллион евро сарфлаган ҳолда бормоқда. Клуб ўтган ёзги мавсумда бразилиялик ёш юлдуз Габриэл Жезус билан трансфер борасида келишиб олганди. Январда эса бу трансферни расмийлаштириш ишларини бажарди, холос. Кўрамиз янги юлдуз Хосеп Гвардиола тактик схемасига қанчалик мослашиб кетади.

8-ўрин – “Вольфсбург”

“Бўрилар” ҳам ушбу қишки трансфер бозорида анча фаол ҳаракат қилишди. Зеро, клубнинг Бундеслигадаги ишлари кўнгилдагидек эмас. Жамоа ҳозирда турнирнинг 14-поғонасида бормоқда. Юқори натижалар учун эса жамоа таркибини сезиларли даражада кучайтиришни истади ва бунинг учун 33 миллион евро сарфлади. Бу пулларга жамоага Ришедли Базур, Юнус Малли, Пол-Жорж Нтеп, Ашкан Дежага келиб қўшилди.

7-ўрин – “Шанхай Шенхуа”

Сўнгги пайтларда Хитой чемпионати жамоалари кўплаб жаҳон даражасидаги юлдузларни ўзига жалб қилмоқда. Қишки трансфер бозори ҳам бундан мустасно бўлмади. “Шанхай Шенхуа” жамоаси ўз сафига Карлос Тевес, Оскар Ромеро, Шили Сан, Сзянсин Маони қўшиб олди. Бу футболчилар учун жамоа 36 миллион евро сарфлади.

6-ўрин – “Эвертон”

Англия Премьер Лигасида 7-ўринда бораётган “Эвертон” қишки трансфер мавсумида ўз таркибини сезиларли кучайтириб олди. Клубга Морган Шнайдерлин, Адемола Лукман, Антон Донкер келиб қўшилди. Жамоа ушбу харидлар учун 37 миллион евро сарфлади.

5-ўрин – “Кристал Пэлас”

Премер Лигада жон сақлаб қолиш учун ҳаракат қилаётган “Кристал Пэлас” мавсум ўртасида анча дадил трансфер сиёсатини олиб борди. Жамоага бир қатор номдор футболчилар олиб келинди. Жеффри Шлупп, Патрик ван Анхолт, Лука Миливоевич ва “Ливерпул”да омади юришмай қолган Мамаду Сако келиб қўшилди. Янги футболчилар жамоани Премер Лигада сақлаб қолиш учун бор кучларини сарфлашлари керак. Зеро, клуб улар учун нақ 41 миллионнинг баҳридан ўтишди.

4-ўрин – “Марсель”

“Марсель” клуби трансфер бозорида ақлли сиёсат олиб борди. Димитри Пае, Патрис Эвра, Грегори Сертич ва Морган Сансоннинг Руди Гарсия қўл остидаги жамоани сезиларли кучайтириши кутилмоқда ва бош мураббийнинг муаммолари ечими сифатида қаралмоқда. Жамоа ҳам сон, ҳам сифат томонидан анча кучайганини эътироф этиш керак. Жамоа футболчилар учун 42 миллион евро ҳаражат қилди.

3-ўрин – “Тянцзин Сунцзян»

Кучли учликни Хитой чемпионати вакили – “Тянцзин Сунцзян” очиб беради. Клуб Алешандре Пато, Аксел Витсел, Кюнг-Вон Квон учун 48,5 миллион евро сарфлади.

2-ўрин – “ПСЖ”

Парижликлар қишки трансфер бозорида ёш иқтидорли футболчиларни ҳарид қилишга эътиборини қаратди. Амалдаги Франция чемпиони сафини дастлаб Юлиан Дракслер тўлдирди. Германиялик футболчи жамоага келиши билан ўзининг нималарга қодир эканлигини исботлашга киришиб кетди. Эдинсон Каванига ўринбосар сифатида эса 30 миллион еврога Гонсало Гуэдес олиб келинди. Бундан ташқари, жамоага аргентиналик умидли футболчи Жованни Ло Селсо олиб келинди. “ПСЖ” хўжайинлари ушбу футболчилар учун 65 миллион еврони аяб ўтирмади.

1-ўрин – “Шанхай СИПГ”

Етакчиликни Хитой чемпионатининг яна бир вакили “Шанхай СИПГ” жамоаси якунлаб беради. Клуб “Челси”дан Оскарни, “Краснодар”дан эса ҳамюртимиз Одил Ахмедовни ўз сафига қўшиб олди. 67 миллион евро! Бу футболчилар учун шунча маблағни клуб аяб ўтирмади.

Манба: muhokama.com
Киритилди: 10:15, 02.02.2017. Ўқилди: 9310 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Бразилия — футбол бўйича барча ЖЧларида иштирок этган ягона давлат.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 22
2 Брентфорд Игор Тиаго 17
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 13
4 Ливерпуль Юго Экитике 10
5 Челси Жоао Педро 10
6 Лидс Доминик Калверт-Льюин 10
7 Ман. Юнайтед Бриан Мбемо 9
8 Брайтон Дэнни Уэлбек 9
9 Ньюкасл Бруно Гимараэс 9
10 Астон Вилла Олли Уоткинс 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.