УЕФА ташкилоти, 2019 йили Чемпионлар ва Европа лигаси финалини ўтказиш учун ариза берган шаҳарларни эълон қилди.
Рўйхат қуйидагича:
1. "Олимпийский" стадиони, Боку (Озарбайжон), Чемпионлар ва Европа лигаси финалини ўтказиш учун номзод. Сиғими: 69 870; Таъмирланган йил: 2015.
2. "Ванда Метрополитано", Мадрид (Испания), Чемпионлар лигаси финалини ўтказиш учун номзод. Сиғими: 70 000; 2017 йил ёзида ишга тушади.
3. "Динамо-Арена", Тбилиси (Грузия). Европа лигаси финалини ўтказиш учун номзод. Сиғими: 55 000; Таъмирланган йил: 2015.
4. "Коммерцбанк-Арена", Франкфурт (Германия). Европа лигаси финалини ўтказиш учун номзод. Сиғими: 51 500; Таъмирланган йил: 2005.
5. "Мерседес-Бенц-Арена", Штутгарт (Германия). Европа лигаси финалини ўтказиш учун номзод. Сиғими: 60 441; Таъмирланган йил: 2011.
6. "Ҳемпден-Парк", Глазго (Шотландия). Европа лигаси финалини ўтказиш учун номзод. Сиғими: 53 103; Таъмирланган йил: 1999.
7. "Рамон Санчес Писхуан", Севилья (Испания). Европа лигаси финалини ўтказиш учун номзод. Сиғими: 42 741; Таъмирланган йил: 2016.
8. "Бешиктош Стедиум" / "Водафон Арена", Истанбул (Туркия). Европа лигаси финалини ўтказиш учун номзод. Сиғими: 41 903; Таъмирланган йил: 2016.
Танлов ғолиблари шу йил сентябрь ойида эълон қилинади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).