Бугун 12 сентябрь, 2025 йил, жума.

  • Суперлига
      • 11.09.2025 18:30
      • Машъал
      • 2:1
      • Шўртан
      • 12.09.2025 18:30
      • Сўғдиёна
      • -:-
      • ОКМК
      • 12.09.2025 19:30
      • Динамо
      • -:-
      • Андижон
      • 12.09.2025 19:30
      • Навбаҳор
      • -:-
      • Сурхон
      • 13.09.2025 18:00
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Қизилқум
      • 13.09.2025 19:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • Нефтчи

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 21 46
2 Нефтчи 20 42
3 Динамо 20 38
4 ОКМК 20 37
5 Пахтакор 20 36
6 Бунёдкор 20 35
7 Навбаҳор 20 32
8 Қизилқум 20 26
9 Сурхон 20 23
10 Сўғдиёна 20 21
11 Андижон 20 21
12 Машъал 21 21
13 Хоразм 20 19
14 Қўқон-1912 20 18
15 Бухоро 21 17
16 Шўртан 21 11

Ўтган ўйинлар. 21-тур

21-тур Насаф 5-0 Бухоро
21-тур Машъал 2-1 Шўртан

Навбатдаги ўйинлар. 21-тур

12/09 18:30 Сўғдиёна - ОКМК
12/09 19:30 Динамо - Андижон
12/09 19:30 Навбаҳор - Сурхон
13/09 18:00 Қўқон-1912 - Қизилқум
13/09 19:00 Пахтакор - Нефтчи
14/09 18:00 Бунёдкор - Хоразм

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 3941 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Келажакда футболчиларнинг асосий манбаи Аргентина бўладими?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Дунё футболида энг бозори чаққон футболчилар доимо бразилияликлар бўлиб келишган. Лекин менинг кузатишларимга кўра охирги вақтларда аргентиналик футболчиларнинг жаҳон футболида "кетмони учмоқда". Деярли ҳамма чемпионатда аргентиналикларни кўриш мумкин бўлиб қолди. Айрим топ-клублар сафида бир эмас, бир нечталаб аргентиналик футболчилар тўп суришмоқда.

Бразилия футболида эса қандайдур тушунарсиз ҳолатлар ҳукмрон. Шу кетиш бўлса авлодлар алмашинувидан сўнг Жаҳон футболига энг кўп футболчи етказиб берувчи мамлакат Бразилия эмас, балким Аргентина бўлиб қолади.

Ҳозир жаҳон футболида энг катта маош олувчи футболчилар рўйхатига қарар эканмиз, 1-ўринда Тевес йиллик 40 млн евро атрофидаги даромади билан турган бўлса, иккинчи ўринда яна бир аргентиналик Эзекьел Лавессини кўрамиз. 3-ўриндаги португалиялик Роналдуни ҳисобга олмасак, 4-ўринда яна бир аргентиналик Лионель Месси "Барселона" сафида милионлар ишлаб топмоқда.

Умумий трансферлар суммаси борасидаги рекордларда эса Анхель ди Мария 1-ўринда турибди, 3-ўринда эса Игуаин (барча трансфер суммаларини қўшиб чиқиш назарда тутилганда).

Тўғри, бразилиялик футболчилар ҳам кам бўлаётганлари йўқ. Аммо аргентиналик футболчиларнинг трансфер бозоридаги ютуқлари аллақачон сезилмоқда. Қолаверса, аргетиналик футболчилар нарх ва маош борасида бразилиялик арзонгаров футболчиларга нисбатан яхшироқ шартномаларга эга чиқишмоқда.

* * *

Келинг, энди топ клубларда неча нафардан бразилиялик ва аргентиналик футболчилар тўп сураётганини бир таҳлил қилиб кўрайлик.

Испания чемпионати
"Реал Мадрид" (аргентиналиклар - йўқ / бразилияликлар - 3)
"Барселона" (аргентиналиклар - 2 / бразилияликлар - 2)
"Атлетико Мадрид" (аргентиналиклар - 3 / бразилияликлар - 1)
"Севилья" (аргентиналиклар - 6 / бразилияликлар - 2)

Германия чемпионати
"Бавария" (аргентиналиклар - йўқ / бразилияликлар - 2)
"Борусия Дортмунд" (аргентиналиклар - йўқ / бразилияликлар - йўқ)
"Лейпциг" (аргентиналиклар - йўқ / бразилияликлар - 1)
"Айнтрахт Франкфурт" (аргентиналиклар - 1 / бразилияликлар - 2)

Италия чемпионати
"Ювентус" (аргентиналиклар - 2 / бразилияликлар - 3)
"Милан" (аргентиналиклар - 3 / бразилияликлар - йўқ)
"Интер (аргентиналиклар - 5 / бразилияликлар - 2)
"Рома" (аргентиналиклар - 3 / бразилияликлар - 5)

Англия чемпионати
"Манчестер Сити" (аргентиналиклар - 4 / бразилияликлар - 3)
"Манчестер Юнайтед" (аргентиналиклар - 2 / бразилияликлар - йўқ)
"Арсенал" (аргентиналиклар - 1 / бразилияликлар - 1)
"Челси" (аргентиналиклар - йўқ / бразилияликлар - 3)

Франция чемпионати
ПСЖ (аргентиналиклар - 3 / бразилияликлар - 4)

Демак, топ-клубларда жами: аргентиналиклар - 35 / бразилияликлар 34.

* * *

Топ-клубларда аргентиналикларнинг сони биттага кўп бўлса-да, бутун дунё миқёсида барибир бразилиялик футболчилар кўпчиликни ташкил этишади. Шундай бўлсада юқридаги гапларимни такрорлайдиган бўлсам, яқин келажакда кўп нарса ўзгариши мумкун.

Худойберганов Улуғбек  (Bek_Uzbekistan)

Манба: stadion.uz
Киритилди: 14:56, 10.02.2017. Ўқилди: 10009 марта. Фикрлар: 6 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду ўзининг профессионал фаолияти давомида тўққиз марта қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Насаф Ҳусайн Норчаев 12
2 Пахтакор Игорь Сергеев 12
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 10
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 9
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 7
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 6
9 Сурхон Рустам Турдимуродов 6
10 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.