Бугун 2 февраль, 2026 йил, душанба.

  • «A» Серия
      • 01.02.2026 00:45
      • Кальяри
      • 4:0
      • Верона
      • 01.02.2026 16:30
      • Торино
      • 1:0
      • Лечче
      • 01.02.2026 19:00
      • Комо
      • 0:0
      • Аталанта
      • 01.02.2026 22:00
      • Кремонезе
      • 0:2
      • Интер
      • 02.02.2026 00:45
      • Парма
      • -:-
      • Ювентус
      • 03.02.2026 00:45
      • Удинезе
      • -:-
      • Рома
      • 01.02.2026 01:00
      • Эльче
      • 1:3
      • Барселона
      • 01.02.2026 18:00
      • Реал Мадрид
      • 2:1
      • Райо Вальекано
      • 01.02.2026 20:15
      • Бетис
      • 2:1
      • Валенсия
      • 01.02.2026 22:30
      • Хетафе
      • -:-
      • Сельта
      • 02.02.2026 01:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 03.02.2026 01:00
      • Мальорка
      • -:-
      • Севилья
      • 01.02.2026 01:00
      • Ливерпуль
      • 4:1
      • Ньюкасл
      • 01.02.2026 19:00
      • Ман. Юнайтед
      • 3:2
      • Фулхэм
      • 01.02.2026 19:00
      • Ноттингем Форест
      • 1:1
      • Кристал Пэлас
      • 01.02.2026 19:00
      • Астон Вилла
      • 0:1
      • Брентфорд
      • 01.02.2026 21:30
      • Тоттенхэм
      • 2:2
      • Манчестер Сити
      • 03.02.2026 01:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Бёрнли
  • Футзал. Осиё чемпионати
      • 01.02.2026 13:00
      • Япония
      • 2:1
      • Ўзбекистон
      • 01.02.2026 13:00
      • Тожикистон
      • 0:1
      • Австралия
      • 01.02.2026 17:00
      • Эрон
      • 5:2
      • Афғонистон
      • 01.02.2026 17:00
      • Саудия Арабистони
      • 6:1
      • Малайзия

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 22 55
2 Реал Мадрид 22 54
3 Атлетико 22 45
4 Вильярреал 21 42
5 Бетис 22 35
6 Эспаньол 22 34
7 Сельта 22 33
8 Реал Сосьедад 21 27
9 Осасуна 22 26
10 Алавес 22 25
11 Жирона 22 25
12 Эльче 22 24
13 Севилья 21 24
14 Атлетик Бильбао 21 24
15 Хетафе 22 23
16 Валенсия 22 23
17 Райо Вальекано 22 22
18 Мальорка 21 21
19 Леванте 21 18
20 Реал Овьедо 22 16

Ўтган ўйинлар. 22-тур

22-тур Эспаньол 1-2 Алавес
22-тур Реал Овьедо 1-0 Жирона
22-тур Осасуна 2-2 Вильярреал
22-тур Леванте 0-0 Атлетико
22-тур Эльче 1-3 Барселона
22-тур Реал Мадрид 2-1 Райо Вальекано
22-тур Бетис 2-1 Валенсия

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

19/02 00:00 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Жаъфар Ирисметов: "Норхонов жамоадан кетмаган"

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Мураббийлар / Фаолият
Рукн: Интервьюлар
A A A

Ўтган йили олий лигадаги ўрнини сақлаб қолган Тошкентнинг «Обод» клуби янги мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда. Аниқроғи, Рауф Инилеев шогирдлари машғулотларни ўз базаларида олиб боришмоқда. Таъкидлаш лозим, таркибда жиддий ўзгаришлар йўқ. Жамоа йиғин доирасида «Махтаарал» (Қозоғистон, 3:2), «Пахтакор» (0:2), «Бухоро» (0:2), «Сўғдиёна» (4:2) клубларига қарши назорат ўйинлари ўтказди. Клубга боғлиқ энг муҳим янгиликлардан бири шуки, ўтган йили «Обод»нинг олий лигада қолишига катта ҳисса қўшган жамоанинг собиқ бош мураббийи Жаъфар Ирисметов бундан буён селекционер-мураббий сифатида фаолият юритади. «Сўғдиёна»га қарши ўртоқлик учрашуви якунлангач, биз Ирисметовдан интервью олдик.

- Жаъфар ака, ўтган йили бош мураббий сифатида ҳаракат қилиб, жамоанинг олий лигада қолишига ҳисса қўшгандингиз. Бу йил эса вазият ўзгарди. Буни қандай қабул қилдингиз?

- Футболда янгиланишлар, кутилмаган ҳолатлар учраб туради. Шу боис, клубда рўй берган ўзгаришларни одатий ҳол сифатида қабул қилдим. Бу - футбол, унда доим ҳам сиз ўйлаган нарсалар амалга ошавермас экан. Қисқаси, вазиятга жиддий эътибор қаратмадим.

- Сир бўлмаса, ҳозир «Обод»да қайси лавозимда ишлаяпсиз?

- Маслаҳатчи-мураббий ва селекция жараёнига масъул мутахассис сифатида фаолият юритяпман ва жамоамизга мос келадиган футболчиларни кузатяпман.

- Тажрибали мутахасис Рауф Инилеевнинг «Обод» жамоасига бош мураббий этиб тайинланишига муносабатингиз қандай?

- Рауф Талгатовичга ортиқча таъриф бериш шарт бўлмаса керак. Чунки, бу мутахассисни юртимиздаги ҳар бир футбол мухлиси яхши танийди.

- Муаммонинг сабабига кенгроқ изоҳ бера оласизми?

- Гап шундаки, биз ҳозирги шароитда юлдуз футболчиларни сафимизга қўшиб ололмаймиз. Юқори савияли ўйинчилар эса маълумки, хизматлари эвазига йирик маош талаб қилишади. Муаммо мана шунга боғлиқ.

- Жамоа ёш, истеъдодли футболчиларга таяниш мумкин-ку! Дейлик, ўтган мавсумда Шоҳруз Норхонов ўзини кўрсатиб, жамоанинг лигада қолишига муносиб улуш қўшганди...

- Албатта, юртимизда келажаги порлоқ ёшлар етарлича топилади. Бироқ бундай футболчиларнинг деярли барчаси мамлакатимизнинг етакчи клубларида жам бўлишган. Ўртамиёна жамоалар сафидан эса етакчиликни қўлга ола биладиганларни топиш амри маҳол.

- Келинг, масалага аниқлик киритиб олайлик: сизга қайси чизиқлар учун футболчилар топиш вазифаси юклатилган?

- Умуман олганда, жамоамиздаги деярли барча чизиқларни кучайтиришимиз лозим. Селекция жараёнининг бош мақсади ҳам шу, аслида. Лекин юқорида айтганимдек, натижалар ҳозирча мақтовга лойиқ эмас.

- Ўтган йили 14та гол билан олий лига тўпурарлари орасида учинчи ўринни эгаллаган Шоҳруз Норхонов борасида турли миш-мишлар юрибди. Айтишларича, у «Обод»ни тарк этганмиш...

- Йўқ, бу ҳали аниқ факт эмас. Ҳа, чиндан ҳам футболчимизни ўз сафида кўришни истаётган клублар кўп. Аммо клуб раҳбарияти ҳозирча бу масалада якуний қарор қабул қилмаган. Қолаверса, Норхоновнинг «Обод» билан тузган шартномаси ҳали охирига етмади. Шунингдек, у айни пайтда миллий терма жамоа йиғинида бўлиб турибди. Ўз ўрнида таъкидлаб ўтишим лозим, Шоҳрузнинг иккинчи бор терма жамоа йиғинига чақирилиши биз - клуб мутасаддиларини хурсанд қилди. Норхонов астойдил ҳаракат қилса, ҳали кўп ютуқларга эришади.

- Агар у жамоадан кетгудек бўлса, бу «Обод» учун катта йўқотишга айланади...

- Ушбу фикрга тўла-тўкис қўшиламан. Чиндан ҳам жамоамизнинг ўтган йилги муваффақиятларида бу футболчининг ҳиссаси ғоят катта бўлди. Шоҳруз тўпурарлик маҳоратини намо-йиш этиб, барчамизни бирдек қувонтирди. Ўзим ҳужумчи бўлганим учун, у билан алоҳида шуғулланишни ёқтирардим. Энг муҳими, Норхонов ўз устида ишлашдан тўхтаб қолмаслиги керак. Чунки ҳозир унинг айни ўсадиган пайти.

- Янги мавсумдаги режалар қандай? «Обод» раҳбарияти жамоа олдига аниқ вазифа қўйдими?

- Ҳали вазифа қўйилмади. Сабаби, айни пайтда жамоанинг шаклланиш жараёни давом этяпти ва клубда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар ҳали жуда кўп. Таркибда ўзгаришлар рўй бериши аниқ. Лекин айтишим мумкинки, энг биринчи навбатда, олий лигадаги ўрнимизни сақлаб қолишга эътибор қаратамиз. Агар имкони бўлса, юқорироқ ўринлар учун курашамиз. Хабарингиз бор, ўтган йили футболчиларимизга озгина тажриба етишмаган эди. Умид қиламанки, бу йил жамоамиз аъзоларида ўзларига бўлган ишонч анча ортади ва натижаларимиз янги мавсумда ижобий кўриниш олади. Хуллас, жамоамиз мухлисларини чиройли ўйинларимиз билан хушнуд этишга ҳаракат қиламиз.

- «Обод»даги шарт-шароитлар ҳақида нима дея оласиз?

- Шароитлар ўртача, нолийдиган даражада эмас, ҳарқалай.

- Селекционер сифатида айтингчи, бошқа клублардаги қайси футболчиларнинг ҳаракати сизга маъқул тушяпти?

- Шу пайтгача бир нечта ўртоқлик учрашувлари ўтказдик ва уларда рақиб жамоа таркибида ҳаракат қилган айрим истеъдодли ёшларни кузатдим. Лекин селекция жараёни якунланмагани боис, кузатувларим хулосасини сир тутганим маъқул.

- Жаъфар ака, вақти келиб, ўз олдига жиддий мақсадларни қўйган жамоада ишлаш истаги борми сизда?

- Албатта, бор. Фақат, бунинг учун биринчи навбатда Pro лицензиясига ўқишим керак. Зеро, янги мавсумдан бошлаб ушбу гувоҳномага эга бўлмаган мутахассисларга олий лига клубларида бош мураббий лавозимида ишлаш учун рухсат берилмайди. «Обод»га Рауф Инилеевнинг бош мураббий этиб тайинланишида ҳам асосий омил шу эди, аслида.

Биз ҳозирги шароитда юлдуз футболчиларни сафимизга қўшиб ололмаймиз. Юқори савияли ўйинчилар эса маълумки, хизматлари эвазига йирик маош талаб қилишади. Муаммо мана шунга боғлиқ...

Манба: www.interfutbol.uz

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 07:59, 14.02.2017. Ўқилди: 9567 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Профессионал футболчи бир ўйинда ўртача 10–13 км масофани босиб ўтади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 22
2 Мальорка Ведат Мурики 14
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 10
5 Барселона Роберт Левандовски 9
6 Барселона Ламин Ямаль 9
7 Вильярреал Альберто Молейро 8
8 Барселона Рафинья 8
9 Бетис Кучо Эрнандес 8
10 Сельта Борха Иглесиас 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.