Бугун 11 сентябрь, 2025 йил, пайшанба.

  • Суперлига
      • 10.09.2025 19:00
      • Насаф
      • 5:0
      • Бухоро
      • 11.09.2025 18:30
      • Машъал
      • 2:1
      • Шўртан
      • 12.09.2025 18:30
      • Сўғдиёна
      • -:-
      • ОКМК
      • 12.09.2025 19:30
      • Динамо
      • -:-
      • Андижон
      • 12.09.2025 19:30
      • Навбаҳор
      • -:-
      • Сурхон

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 21 46
2 Нефтчи 20 42
3 Динамо 20 38
4 ОКМК 20 37
5 Пахтакор 20 36
6 Бунёдкор 20 35
7 Навбаҳор 20 32
8 Қизилқум 20 26
9 Сурхон 20 23
10 Сўғдиёна 20 21
11 Андижон 20 21
12 Машъал 21 21
13 Хоразм 20 19
14 Қўқон-1912 20 18
15 Бухоро 21 17
16 Шўртан 21 11

Ўтган ўйинлар. 21-тур

21-тур Насаф 5-0 Бухоро
21-тур Машъал 2-1 Шўртан

Навбатдаги ўйинлар. 21-тур

12/09 18:30 Сўғдиёна - ОКМК
12/09 19:30 Динамо - Андижон
12/09 19:30 Навбаҳор - Сурхон
13/09 18:00 Қўқон-1912 - Қизилқум
13/09 19:00 Пахтакор - Нефтчи
14/09 18:00 Бунёдкор - Хоразм

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 3939 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 11.09.2025

      06:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Чили - Уругвай.
      08:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Перу - Парагвай.
      10:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Чили - Уругвай.
      12:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Эквадор - Аргентина.
      14:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Венесуэла - Колумбия.
      16:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Перу - Парагвай.
      18:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Чили - Уругвай.
      20:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Эквадор - Аргентина.
      22:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Венесуэла - Колумбия.
      00:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Перу - Парагвай.
      02:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Чили - Уругвай.
      04:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Эквадор - Аргентина.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 11.09.2025

      05:45 Летний биатлон. Альфа-Банк Кубок Содружества. Этап 1 в Сочи. Мужчины. Гонка преследования.
      07:30 "Тайны звёзд спорта".
      08:00 Бильярд. BetBoom Пул чемпионов в Москве.
      09:30 "География спорта". Йошкар-Ола.
      09:55 LIVE Стрельба из лука. Чемпионат мира в Южной Корее. Женщины. Классический лук. Прямая трансляция.
      12:00 LIVE Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Женщины. Индивидуальная гонка. Прямая трансляция.
      14:05 "Культовые".
      14:30 LIVE Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Мужчины. Индивидуальная гонка. Прямая трансляция.
      16:25 Гольф. Кубок Лиги Ставок. Финальный этап в Пестово, Россия.
      18:40 "Страна спортивная".
      19:00 Бильярд. BetBoom Пул чемпионов в Москве.
      20:45 "Тайны звёзд спорта".
      21:15 "Что за спорт?".
      21:45 "Формула-1. Гаснут огни".
      22:15 Стрельба из лука. Чемпионат мира в Южной Корее. Женщины. Классический лук.
      00:30 "Культовые".
      01:00 Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Женщины. Индивидуальная гонка.
      03:15 Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Мужчины. Индивидуальная гонка.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 11.09.2025

      06:00 Новости.
      06:05 Автоспорт. Дрифт. RDS GP. Этап 6 на автодроме "Игора Драйв".
      07:00 Д/ф "Защита Валерия Васильева".
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Третий тайм".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      09:55 LIVE Стрельба из лука. Чемпионат мира в Южной Корее. Женщины. Классический лук. Прямая трансляция.
      12:00 LIVE Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Женщины. Индивидуальная гонка. Прямая трансляция.
      14:05 Специальный репортаж.
      14:25 Новости.
      14:30 LIVE Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Мужчины. Индивидуальная гонка. Прямая трансляция.
      16:25 Д/ф "Неймар. Номер один в Бразилии".
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:55 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Амкал" (Москва) - "Салют" (Белгород). Прямая трансляция.
      21:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      21:25 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Леон Сатурн" (Раменское) - "Broke Boys" (Одинцово). Прямая трансляция.
      23:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      00:30 Смешанные единоборства. UFC 318 в Новом Орлеане, США. Макс Холлоуэй против Дастина Порье. Реванш 2.
      02:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:35 Специальный репортаж.
      03:55 Стрельба из лука. Чемпионат мира в Южной Корее. Женщины. Классический лук.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 11.09.2025

      06:00 Автоспорт. Суперкубок "Порше". Финальный этап на трассе Монца, Италия. Гонка.
      07:00 Мотоспорт. Спидвей. Гран-при. Этап 3 в Праге, Чехия. Обзор.
      08:00 Мотоспорт. Спидвей. Гран-при. Этап 4 в Манчестере, Великобритания. Обзор.
      09:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 17. Эль-Барко-де-Вальдеоррас - перевал Эль-Морредеро.
      11:30 Мотоспорт. Спидвей. Гран-при. Этап 4 в Манчестере, Великобритания. Обзор.
      12:30 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 17. Эль-Барко-де-Вальдеоррас - перевал Эль-Морредеро.
      13:30 Парусный спорт. Гран-при. Тележурнал "Гонка на грани".
      14:00 Конный спорт. "Большой шлем" в Калгари, Канада. Конкур.
      15:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал.
      16:30 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 17. Эль-Барко-де-Вальдеоррас - перевал Эль-Морредеро.
      17:45 LIVE Велоспорт. "Вуэльта". Этап 18. Вальядолид. Индивидуальная гонка с раздельным стартом. Прямая трансляция.
      21:00 Маунтинбайк. Чемпионат мира в Вале, Швейцария. Мужчины. Даунхилл.
      22:00 Маунтинбайк. Чемпионат мира в Вале, Швейцария. Женщины. Даунхилл.
      23:00 Киберспорт. Кубок мира в Эр-Рияде, Саудовская Аравия. Обзор, 4 эп.
      23:30 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Финал.
      01:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 18. Вальядолид. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.
      03:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал.
      04:30 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 18. Вальядолид. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Йоветич - Батистутанинг вориси

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

«Севилья»нинг янги аъзоси Стеван Йоветич Пиреней ярим оролида ўзини ажойиб ҳис қиляпти. Ҳар ҳолда, унинг ҳозирги ўйинига қараб шундай фикр билдириш мумкин.

Бир пайтлари «Фиорентина»да порлаган черногориялик футболчи кейинчалик «Манчестер Сити» ва «Интер»да йўқолиб қолганди. Испанияга келгач, аввалги ҳолатига қайтди, десак хато бўлмаса керак. Зеро шу қисқа вақт оралиғида «Реал» дарвозасини икки марта ишғол қилишга эришди. Эҳтимол, Андалусия унинг учун идеал жойдир?

Стеван «Фиорентина»даги фаолияти орқали Европага танилган. Ўша пайт флоренцияликлар унга Батистутанинг ўринбосаридек қараб, суперюлдуз ҳужумчи сифатида улкан ютуқларни қўлга киритишига чин дилдан ишонишганди. Кучли зарба ва ажойиб тезликка эга бўлган легионер «бинафшалар» сафидаги  етакчилардан бирига айланди. Жиддий жароҳат туфайли бутун бир мавсумни ўтказиб юборганига қарамай, ке-йинчалик Йоветич ўз ўйинини янада кучайтириш баробарида сермаҳсулликни ҳам ошириб борди. Сўнг «А» сериянинг ёрқин юлдузларидан бирига айланган форвардга «Манчестер Сити» 25 миллион евро беришга тайёр эканини билдирди. Томонлар ўзаро келишувга эришишгач, Стеван «шаҳарлик»ка айланди. Бироқ сир эмаски, Италияда ўйнаган футболчиларнинг аксарияти Англияда иши юришмаганидан нолийди. Жумладан, Андрей Шевченкони туманли ўлкада қандай қисмат қарши олганини оддий мисол тариқасида келтириб ўтиш мумкин. Фаолияти давомида айнан украиналик голеадорнинг ўйинидан ҳузур олишини таъкидлаган Йоветич ҳам худди шундай ҳолатга тушди - Манчестерда ўйини қовушмади.

Тўғри, бошида ҳаммаси бинойидек давом этаётганди. Янги муҳитга кўниккач, Англия лига кубогида иккита гол уриб, шу тахлит яна аввалги ҳолатига қайтаётгандек таассурот уйғотди. Бироқ аламли жароҳат ҳаммасини барбод қилди. Қолаверса, бу пайтга келиб Серхио Агуэро ва Эдин Жеко ажойиб формада эдилар, мазкур ҳолат эса ўз-ўзидан Стеваннинг асосий таркибга кириш имкониятини пасайтириб юборарди. Йоветич дастлаб Альваро Негредо, сўнгра Вильфрид Бони билан рақобатга киришиб, майдонга онда-сонда тушарди. Хуллас, «Фиорентина»да ҳақиқий юлдуз сифатида қадрланган ҳужумчи «Сити»да захира вакилига айланди-қолди. Чемпионат ва лига кубогидаги ғалабалар унинг учун бор-йўғи юпанч вазифасини ўтади.

2015 йили уни Черногориянинг энг яхши футболчиси, деб тан олишди. Аммо афсуски, Стеванга Англияда юлдуз бўлиш насиб этмади ва муваффақиятсизликда мураббийни айбдор сифатида кўрсатди. «Манчестер Сити»да муаммоларим бор эди, аммо бундай ҳолат бошқаларда ҳам кузатилган. Ҳаттоки, яхши формада бўлган чоғларимда ҳам мураббий мени майдонга туширмасди», - дейди Йоветич Англиядаги фаолияти ҳақида.

Мавжуд вазиятда дарҳол қандайдир ўзгариш киритишга эҳтиёж туғилганди. Бироқ Мануэль Пеллегрини черногориялик шогирдини сотишни хоҳламасди (балки, бу билан ўз хатосини тан олгандир?). Охир-оқибат Стеван ижара асосида «Интер»га йўл олиб, у ерда «шаҳарликлар»нинг собиқ устози Роберто Манчини билан учрашди. Бир ярим йиллик ижара шартларига кўра, Йоветич асосий таркибда битта ўйин ўтказса ҳам миланликлар уни 14,5 миллион еврога сотиб олишлари кўзда тутилганди. Италияда Йо-Йо(Апеннин ярим оролида шундай аташарди)га дарҳол жой топилди. Манчини уни Мауро Икардига шерик қилиб қўйишни режалаштирганди ва Стеван дастлаб мураббий ишончини оқлашга эришди - 13та ўйинда 5та гол ва 2та голли узатма. «Икарди ва Йоветич ёнма-ён ўйнашлари керак. Майдонда икки ҳужумчи бўлса, бир-бирининг ўрнини тўлдириб туради. Улардан кўплаб голларни кутяпмиз», - деганди «Интер» устози. Аммо кўп ўтмай, черногориялик форварднинг фаолиятида яна пасайиш кузатилди. Натижада у дебют мавсумда 28та ўйин ўтказиб, атиги 7та гол урди. Бу кўрсаткич йилига 3,5 миллион евро маош оладиган, нархи 14,5 миллионлик ўйинчи учун етарли эмасди. Стеван тез-тез мамлакат терма жамоасидан чақирув олгани боис, шу тариқа ўйин амалиётига эга бўлди. «Яхши ишлардим, ўйнашга ҳам тайёр эдим, аммо менга имконият беришмади. Гап нимадалигини билмасдим. Муаммо менда эмасди, чунки Черногория термасидаги ўйинларим яхши формада эканимни исботларди. Хўш, нега ўйнашга рухсат беришмади? Яхшиси менга бундай савол билан мурожаат этмаганингиз маъқул», - деганди Йоветич «Интер»даги аҳволи ҳақида гапираркан.

Кейинчалик «нерадзурри»нинг Европа Лигаси учун тақдим этган «заявка»сидан ўрин ола билмагани Йо Йонинг сабр косасини тўлдирди. Стеван учун бу жуда қайғули ҳолат эди. Натижада, у хуфёна тарзда вазиятдан чиқиш чораларини излай бошлади. Чунки шу пайтга келиб, фурсатдан унумли фойдаланиш тараддудига тушган «А» серия клублари ўйинчи билан алоқага чиқа бошлашганди. Улар орасида энг қизиққани «Фиорентина» бўлди, аммо Йоветич «Севилья»га ижарага кетди.

Испаниядаги фаолияти муваффақиятли бошланди: мақсадсиз «Интер»­ни «Севилья»га алмаштирган Йо Йо «Реал»га иккита гол урди. Дастлабки баҳсда дуранг қайд этилган бўлса, ке-йинги учрашувда черногориялик ҳужумчи киритган тўп андалусияликларга ғалаба келтирди. Чиндан ҳам омадли дебют. «Меҳмонхонадан чиққанимизда мени қўллаб-қуватлашларини кўриб, фахр туйдим. Ўйин пайти «Севилья» ҳисобни тенглаштирганида эса, ишқибозлар бизни бошқача тарзда олқишлашди. Бу ҳолат эса, табиийки, «Реал» дарвозасига ғалаба голини уришимизга туртки вазифасини ўтади», - деди футболчи «Қироллик клуби»нинг ғалабали сериясига нуқта қў-йилган учрашувдан сўнг.

Унаи Эмери бошқарувида мустаҳкам жамоага айланган «Севилья» Хорхе Сампаоли қўл остида янада ёрқинроқ натижаларни кўрсатиб келяпти. Гарчи аргентиналик мураббий касбдошидан анча бақувват коллективни қабул қилиб олган бўлсада, барибир, таркибда жиддий йўқотишларга дуч келганди. Банега, Гамейро ва Крихов-як каби етакчи ўйинчилар клубни тарк этишди. Шунга қарамай, андалусияликлар уларга муносиб ўринбосар топишди, захирадан унумли фойдаланишди. Мана, бу сафар ҳам Сампаоли аниқлик билан жамоани кучайтира олди ва ихтиёридаги ижрочилардан унинг умиди катта. Мавсумлар оралиғида жамоага бир қатор юксак савияли футболчилар келиб қўшилишди (Насри, Гансо, Краневиттер, Корреа, Васкес). Жаноб Хорхе шогирдлари билан тил топишишда устаси фаранг мутахассис эканлигини яна бир карра исботламоқда.

Йоветичнинг «Севилья»га ўтиши - 100 фоиз Сампаолининг қарори, чунки унга ҳужумчи жуда зарур эди. Аргентиналик мураббий дастлаб голли вазиятлардан унумли фойдалана олмайдиган Вьеттони ҳужумга қўйган бўлса, кейинчалик Васкеснинг хизматларига мурожаат этди. Бироқ ҳали-ҳануз Гамейронинг ўрнини боса оладиган ўйинчи топилганича йўқ. Андалусияда Бен-Йедерга умид боғлашяпти, аммо барибир, қўшимча форвардга эҳтиёж сезил-япти. Жамоа «заявка»сида 3 нафар ҳужумчи бор, холос (уларнинг бири 1996 йилда туғилган). Чемпионлик учун курашиш ва Чемпионлар Лигасига чиқиш учун қулай имконият пайдо бўлган бир паллада ушбу ҳолат хавотир уйғотиши табиий. Жорий мавсум «Севилья»нинг аксарият голларига асосан ярим ҳимоячилар муаллифлик қилишмоқда. Насри керакли пайтда келди, унинг техникаси ва тажрибаси майдон марказида жуда асқотяпти. Йоветич эса бундан унумли фойдаланиб қолиши мумкин. Сампаолига худди шу нарса керак.

Маълумотларга қараганда, Стеваннинг нархи 9 миллион еврони ташкил қилади. Бу суммани «Севилья»нинг чўнтаги кўтара олади. Албатта, ҳаммаси черногориялик футболчининг ўзига боғлиқ. Бунинг учун энг аввало, ундан рақиблар дарвозасини кўпроқ ишғол қилиш талаб этилади, шундагина захирада қолмайди ёки ижарама-ижара сарсон бўлмайди.

Ўз вақтида шунга ўхшаш ҳолатга тушиб қолган Сульшернинг «Манчестер Юнайтед»га жуда катта фойдаси текканди. Кўрамиз, Йоветич қанчалик самарадор бўларкин. Кўпчилик унинг имкониятларини бироз унутиб қўйганга ўхшайди. Стеван «Севилья»да асосий голеадорга айлана олса, биринчидан, фаолиятида туб бурилиш ясайди. Иккинчидан, томошабинлар ёқимтойига айланади («Реал»га урган иккита голидан сўнг ушбу мақсад йўлида жуда катта қадам ташлади). Учинчидан, ўз қобиғидан чиқади. Омадсизликлар ва мураббийлар билан юзага келган муаммолардан кейин, айнан профессор Сампаоли ушбу ўйинчидаги энг кучли жиҳатларни рўёбга чиқариши мумкин. Энди Йоветич катта клублар ноғорасига ўйнамай, ҳақиқий юлдузга айланиш тараддудини кўриши лозим, ҳозир бунинг айни пайти. Ахир бир вақтлари уни Батистутага қиёслашган. Бу эса кўп нарсадан далолат.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 10:52, 18.02.2017. Ўқилди: 5895 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Анхел ди Мариянинг умумий трансферларига барчадан энг кўп - жами 132.6 миллион фунт стерлинг сарфланган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Насаф Ҳусайн Норчаев 12
2 Пахтакор Игорь Сергеев 12
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 10
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 9
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 7
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 6
9 Сурхон Рустам Турдимуродов 6
10 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.