Бугун 5 июнь, 2026 йил, жума.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

VIII қишки Осиё ўйинларида Миша Ге бугун ўз иштирокини бошлайди

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Осиё ўйинлари
Рукн: Янгиликлар
A A A

Япониянинг Саппоро шаҳрида VIII қишки Осиё ўйинлари қизғин давом этмоқда. Мусобақада жами 32 та мамлакатдан ташриф буюрган 1200 нафар спортчилар иштирок этишяпти. Эътиборли жиҳати Осиёнинг 30 та мамлакати қаторида бу сафар Океания минтақаси вакиллари – Австралия ва Янги Зеландия терма жамоалари ҳам мусобақада меҳмон сифатида қатнашишмоқда. Фақат ушбу минтақа вакиллари медаллар учун кураш олиб боришмайди.

Бу сафарги қишки Осиё ўйинларида Ўзбекистон шарафини фигурали учиш бўйича терма жамоамиз аъзоси Миша Ге ҳимоя қилиши хақида хабар бериб ўтгандик. Ҳамюртимиз ўз иштирокини бугун - 24 февралда бошлайди. Бугун қисқа дастур бўйича мусобақалар Тошкент вақти билан соат 14:05да старт олади. Миша Ге эса бугунги дастур бўйича бизнинг вақт билан соат 16:27да музга чиқиши кутилмоқда.

Бугун жами 21 нафар спортчи қисқа дастурда ўз омадини синаб кўради. Ҳамюртимиздан ташқари эркаклар ўртасида яккаликдаги қисқа дастурда бугун шунингдек, Гонконг, Хиндистон, Индонезия, Филиппин, Қозоғистон, Малайзия, Хитой Тайпейи, Жанубий Корея, Хитой, Япония ва Австралия каби мамлакат вакиллари ҳам иштирок этишади.

Шунингдек, 26 февраль куни Тошкент вақти билан соат 08:00да қишки Осиё ўйинларида эркин дастур бўйича беллашувлар ўтказилиб, Миша Ге ушбу баҳсларда ҳам қатнашиши режалаштирилган. 26 февраль куни эса Макоманай муз саройида мусобақаларнинг тантанали ёпилиш маросими ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз Миша Ге 15-19 февраль кунлари Сеулда бўлиб ўтган “Тўрт қитъа чемпионати” Халқаро турнирида иштирок этди ва 20 февраль куни кечқурун Саппорога етиб борди. Кореядаги мусобақада Осиё, Америка, Африка ва Австралиянинг энг кучли фигурали учиш усталари ғолиблик учун кураш олиб боришди ва мазкур турнир Миша Ге учун VIII қишки Осиё ўйинларига тайёргарлик босқичи вазифасини ўтаб берди.

Маълумот учун, Миша Ге – Халқаро тоифадаги спорт устаси, 2009 йилдан фигурали учиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси. У Ўзбекистон терма жамоаси шарафини 2011 йилда Астана/Алмати шаҳарларида бўлиб ўтган VII қишки Осиё ўйинлари, ҳамда 2014 йили Сочи мезбонлик қилган XXII қишки Олимпия ўйинларида ҳимоя қилган.

Миша Ге қитъа ва Халқаро мусобақалар совриндори ҳисобланади. Фигурали учиш бўйича 2015 йили Хитойнинг Шанхай шаҳрида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида 6-ўринни эгаллаган. 2016 йилда Канаданинг Монреаль шаҳрида ташкил этилган “Autumn Classic International Skate Canada” турнирида 2-ўринга сазовор бўлган.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 12:11, 24.02.2017. Ўқилди: 5597 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Алекс Фергюсон АПЛда жами 27 марта ойнинг энг яхши мураббийи деб тан олинган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик