Луис Энрике «Барселона»дан кетиш сабабини айтди
"Барселона" бош мураббийи Луис Энрике ушбу мавсум якунида жамоани тарк этишга қарор қилди. Мутахассис ушбу қарорига изоҳ бериб ўтди.
"Ушбу қарор бўйича жуда кўп ўйладим. Очиғини айтишим керак — менинг ишим тинимсиз меҳнатдан иборат. Ёзги йиғин пайтида Роберт Фернандес (спорт директор) ва Альберт Солер (директор) билан суҳбатлашганимда, мен шартномани узайтирмаслигим мумкинлиги ҳақида айтгандим. Улар мендан ўйлаб кўришимни сўрашди. Мен ўшанда якуний қароримни айтгандим.
Ўша пайт келди ва мен жамоадан кетишимни эълон қилдим. Кетишимнинг асосий сабаби — бу касбнинг тинимсиз меҳнатдан иборатлиги. Инсон бу касб билан яшаши керак. Дам олиш учун жуда кам вақтга эга бўламан. Такрорлайман, кетишимнинг асосий сабаби — шу.
"Барселона"нинг ёшлар ва асосий жамоасини бошқариш имкониятини бергани учун клуб раҳбариятига миннатдорчилик билдираман. Ёддан чиқмайдиган йиллар бўлди. Биз 3та мусобақада иштирок этяпмиз ҳамда олдимизда қойилмақом 3 ой турибди. Чемпионлар лигасида қийин бўлади, аммо биз кейинги босқичга чиқишимизга ишонаман", – деди Луис Энрике.
Манба: football24.ua
Киритилди: 14:09, 02.03.2017. Ўқилди: 20407 марта. Фикрлар: 12 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар