Бугун 21 май, 2026 йил, пайшанба.

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [8225]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [4805]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3579]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3545]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3219]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2585]

«Реал» Жозе Моуриньо даври учун янги трансфер стратегиясини белгилади [1862]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1762]

«Барселона» ёзда трансфер бозоридаги «1 га 1» қоидасига қайтади [1684]

Эдер Милитао: «Муаммоларим ва ЖЧ-2026 дан маҳрум бўлганимда Хаби Алонсо айбдор» [1627]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 37 82
2 Манчестер Сити 37 78
3 Ман. Юнайтед 37 68
4 Астон Вилла 37 62
5 Ливерпуль 37 59
6 Борнмут 37 56
7 Брайтон 37 53
8 Челси 37 52
9 Брентфорд 37 52
10 Сандерленд 37 51
11 Ньюкасл 37 49
12 Эвертон 37 49
13 Фулхэм 37 49
14 Лидс 37 47
15 Кристал Пэлас 37 45
16 Ноттингем Форест 37 43
17 Тоттенхэм 37 38
18 Вест Хэм 37 36
19 Бёрнли 37 21
20 Вулверхэмптон 37 19

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
37-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
37-тур Эвертон 1-3 Сандерленд
37-тур Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
37-тур Лидс 1-0 Брайтон
37-тур Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
37-тур Ньюкасл 3-1 Вест Хэм
37-тур Арсенал 1-0 Бёрнли
37-тур Борнмут 1-1 Манчестер Сити
37-тур Челси 2-1 Тоттенхэм

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
24/05 20:00 Тоттенхэм - Эвертон
24/05 20:00 Сандерленд - Челси
24/05 20:00 Ноттингем Форест - Борнмут
24/05 20:00 Манчестер Сити - Астон Вилла
24/05 20:00 Ливерпуль - Брентфорд
24/05 20:00 Фулхэм - Ньюкасл
24/05 20:00 Кристал Пэлас - Арсенал
24/05 20:00 Бёрнли - Вулверхэмптон
24/05 20:00 Вест Хэм - Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Андижон» «Норин»ни йирик ҳисобда мағлуб этди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Андижон
Рукн: Янгиликлар
A A A

Виталий Легай бошқарувидаги «Андижон» янги мавсумга пухта ҳозирлик кўришга харакат қилмоқда.

Жамоа айни дамда ўз қароргоҳида йиғин ўтказмоқда. Мураббийлар кўрикда бўлиб турган футболчиларни кун ора синов-назорат ўйинларини ташкил этган холда кўздан кечирмоқда. Бугун ҳам навбатдаги ўртоқлик ўйини ташкил этилди. Ҳаққулободнинг «Норин» жамоаси Андижонга ташриф буюрди. Шўрбулоқ даҳасида жойлашган «ФИМИ» стадионида кечган учрашувда андижонликлар йирик ҳисобда ғалаба қозониб мухлисларини қувонтирди. Гарчи баҳс ўртоқлик мақомини олган бўлсада майдонда футболчилар ғалаба илинжида бор кучларини бериб харакат қилди. Айниқса тўп учун курашларда футболчилар бир-бирларини ортиқча аяб ўтирмади. Натижада аввалига меҳмонлардан Жавлон Искандаров кейинчалик мезбонлардан Қаҳрамон Маҳамаджонов ҳакам томонидан қизил карточка билан сийланиб, майдонни шерикларидан олдинроқ тарк этишга мажбур бўлди. 

Учрашувнинг тафсилотларига тўхталишдан аввал шуни айтиб ўтиш жоизки, «Норин» таркибида шу куни Фарруҳ Турдалиев, Фарруҳ Нурлибоев, Мурод Тўйчибоев, Жавлон Искандаров, Шукур Жумабоев, Элдор Эргашев ҳамда Сарвар Сафаров каби ўйинчилар харакат қилди.
Ўйиннинг биринчи бўлимида мезбонлар ҳисобни очди. Мақсуд Маҳмудов бурчак зарбсини амалга оширди. Ҳаволатиб жарима майдони ичига узатиб берилган тўпни Бахтиёр Қосимов боши билан дарвоза тўрига аниқ жойлаб қўйди - 1:0. Танаффусга қадар ҳисоб бошқа ўзгармади.
Иккинчи бўлимда ҳар икки жамоа мураббийлари таркибда ўзгаришларни амалга ошириб, захирадан янги кучларни чиқара бошлади. Бу кўпроқ «Андижон»га фойда келтирди. Айниқса ҳужумчи Фарруҳ Шотурсунов майдонга тушиб, ўйинни янада кучайтирди. Айнан у иккинчи голга ассисентлик қилди. Тўп билан рақиб жарима майдони сари юриш қилиб, икки-уч футболчини алдаб ўтган холда тўпни янада қулай вазиятда турган Абдувоҳидовга етказди. Алишер эса бундан унумли фойдаланиб қолди. Шу ўринда айтиб ўтиш лозимки, ўтган мавсум ёшлар лигаси баҳсларида тўпурарлик салоҳиятини намойиш этган Алишер Абдувоҳидовдан бу йил мухлисларнинг умиди катта бўлмоқда. Ниҳоят у норасмий ўйин бўлсада, голлари ҳисобини очиб олди. Умид қиламизки, иқтидорли ҳужумчимиз чемпионат давомида ҳам голлари билан жамоага катта фойда келтиради.
Ўйиндаги бошқа голларга тўхталиб ўтамиз. Вазиятларнинг бирида «Норин» футболчилари ҳисобни биттага қисқартиришга муваффақ бўлди. Элёр Мўйдинов ўзини кўрсатди - 2:1.
Шундан сўнг андижонликлар бунга жавобан яна иккита тўп киритди. Шотурсунов тўпни эгаллаб олиб рақиб жарима майдони сари юриш қилди. Ўз постини ташлаб чиққан посбон Фаррух Турдалиевни ҳам усталик билан алдаб ўтиб, бўш қолган дарвозани аниқ нишонга ола билди - 3:1.
Шундан сўнг мезбонлар ҳотиржамликка берилмади. Аксинча заҳирадан майдонга чиққан ёшлар катта иштиёқ билан ҳужум ташкил эта бошлади. Аваз Олимжонов жарима майдони ичида дарвозага кучли зарба йўллади. Турдалиев тўпни аранг муштлари билан уриб қайтарди. Қайтган тўпга зарба бериш учун жуда қулай турган Фарруҳ Шотурсунов боши билан осонгина дарвозани ишғол этиб ўз дублини расмийлаштирди. Шу тариқа учрашувда андижонликлар йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Энди навбатдаги назорат учрашуви 4 март, шанба куни Фарғонада «Истиқлол» жамоасига қарши кечади.

02/03/2017
Назорат учрашуви.
«АНДИЖОН» - «НОРИН» 4:1
Андижон. «ФИМИ» стадиони.
Ҳакамлар: Темур Тўхтасинов, Анвар Маражабов, Зиёдулло Абдураҳмонов.

«АНДИЖОН»: Лочин Долимов, Мансур Маҳсудов, Қаҳрамон Маҳамаджонов, Аҳрор Ўктамов, Фарруҳ Мирзаев, Бахтиёр Қосимов, Жаҳонгир Мақсудов, Абдулазиз Ёқубов, Мақсуд Маҳмудов, Шаҳзод Каримов, Алишер Абдувоҳидов.

ЗАХИРАДАН ТУШГАНЛАР: Азиз Абубакиров, Хусниддин Хусниддинов. Фарруҳ Бекмуратов, Дилёр Расулов, Аваз Олимжонов, Фарруҳ Шотурсунов.

 

Манба: fcandijon.uz
Киритилди: 17:43, 02.03.2017. Ўқилди: 5157 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1885 йилда ўтказилган Арброат – Бон Аккорд учрашуви 36:0 ҳисобида якунланган. Бу рекорд ҳали ҳам янгиланмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 16
4 Челси Жоао Педро 15
5 Астон Вилла Олли Уоткинс 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 14
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик