Бугун 21 май, 2026 йил, пайшанба.

Антони ЖЧ-2026 қайдномасидан тушиб қолгани ҳақида фикр билдирди [0]

«Барселона» ёзда трансфер бозоридаги «1 га 1» қоидасига қайтади [0]

«Атлетико» Бернарду Силва билан музокараларга киришди [0]

Фермин Лопес ЖЧ-2026 ни ўтказиб юбориши ҳақида: «Ҳаёт ва футбол баъзан жуда шафқатсиз бўлади» [0]

«Энди биз порлаймиз!»: Сака «Арсенал»нинг тарихий чемпионлигидан сўнг рақибларга «салом» йўллади [0]

Эмилиано Мартинес: «Астон Вилла»даги ҳозирги вазият худди Аргентина терма жамоасидаги дебютим кабидир» [0]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [0]

Мёрфи Алонсо келганидан кейин "Челси" нима қилиши кераклигини айтди [0]

А Серия гранди Муҳаммад Салоҳ трансфери бўйича иш бошламоқда [0]

Андрей Сантос: "Хаби Алонсо — топ-мураббий ва футбол афсонаси" [0]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 37 82
2 Манчестер Сити 37 78
3 Ман. Юнайтед 37 68
4 Астон Вилла 37 62
5 Ливерпуль 37 59
6 Борнмут 37 56
7 Брайтон 37 53
8 Челси 37 52
9 Брентфорд 37 52
10 Сандерленд 37 51
11 Ньюкасл 37 49
12 Эвертон 37 49
13 Фулхэм 37 49
14 Лидс 37 47
15 Кристал Пэлас 37 45
16 Ноттингем Форест 37 43
17 Тоттенхэм 37 38
18 Вест Хэм 37 36
19 Бёрнли 37 21
20 Вулверхэмптон 37 19

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
37-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
37-тур Эвертон 1-3 Сандерленд
37-тур Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
37-тур Лидс 1-0 Брайтон
37-тур Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
37-тур Ньюкасл 3-1 Вест Хэм
37-тур Арсенал 1-0 Бёрнли
37-тур Борнмут 1-1 Манчестер Сити
37-тур Челси 2-1 Тоттенхэм

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
24/05 20:00 Тоттенхэм - Эвертон
24/05 20:00 Сандерленд - Челси
24/05 20:00 Ноттингем Форест - Борнмут
24/05 20:00 Манчестер Сити - Астон Вилла
24/05 20:00 Ливерпуль - Брентфорд
24/05 20:00 Фулхэм - Ньюкасл
24/05 20:00 Кристал Пэлас - Арсенал
24/05 20:00 Бёрнли - Вулверхэмптон
24/05 20:00 Вест Хэм - Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

“Насаф” – “Бухоро”. Превью

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Превьюлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

8-10 март кунлари миллий чемпионатимизнинг 2-тур учрашувлари бўлиб ўтади. “Насаф” ушбу тур доирасидаги учрашувда “Бухоро” жамоасини қабул қилади. Учрашув Ғузор шаҳридаги “Ғузор” марказий стадионида соат 16:00да бошланади.

Ўзаро учрашувлар тарихидан

Мазкур жамоалар миллий чемпионатимизда шу пайтгача ўзаро 38 марта куч синашганлар. Ўзаро бўлиб ўтган  учрашувларнинг 20 тасида жамоамизнинг қўли баланд келган. 9 учрашувда муроса кўчаси танланган бўлса, 9 учрашувда бухоролик футболчилар ғалабага эришган.

Тўплар нисбати бўйича ҳам устунлик жамоамиз томонида 67-37. “Насаф”нинг “Бухоро” жамоаси устидан қозонган энг йирик ҳисобдаги ғалабаси - 6:0. “Бухоро” жамоаси эса 5:1 - энг йирик ҳисобда ғалабага эришган.

Қаршидаги учрашувлар

Ушбу жамоалар миллий чемпионат доирасида Қаршида ўзаро 18 марта куч синашганлар. Қаршида бўлган учрашувларнинг 12тасида жамоамиз ғалаба нашидасини сурган. Қолган 6 учрашувда дуранг натижалар қайд этилган. “Бухоро” жамоаси ҳозиргача Қаршида ўтган ўзаро учрашувларда умуман “Насаф”ни мағлубиятга учрата олмаган.

Жамоаларнинг турнир жадвалидаги ҳолати

“Насаф” жамоаси жорий чемпионатда дастлабки тур учрашувидан сўнг 3 очкога эга ва турнир жадвалининг 3-поғонасида бормоқда. “Бухоро” жамоаси ҳам битта учрашув ўтказиб, 3 очкога эга бўлди. Улар турнир жадвалининг 5-поғонасини банд этиб туришибди. Жамоамиз ўтган тур учрашувини сафарда “Қўқон-1912” жамоасига қарши ўтказди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўз майдонида “Олмалиқ” жамоасини қабул қилган бухороликлар кичик 1:0 ҳисобида кончиларни доғда қолдиришди.

Ўзаро учрашувлар ҳақида яна маълумотлар

Ўзаро учрашувлар тарихига назар ташласак, “Бухоро” жамоаси дарвозасини дастлаб собиқ ҳужумчимиз Александр Бейнарович ишғол этган. Ушбу учрашув 1997 йил 8 августда Қаршида бўлиб ўтган ва жамоамиз рақибларини 3:0 ҳисобида мағлуб этишган. Александр Бейнарович 1997 йилда жамоамиз сафида тўп тепган. Сўнгги марта “Бухоро” дарвозасига гол  урган ҳужумчимиз Драган Черан бўлиб турибди. У ўтган йилги мавсумнинг 21-турида бўлиб ўтган Қаршидаги учрашувда жамоамизнинг учинчи голини киритган эди.

Айни пайтда клубимизда мураббийлик фаолиятини олиб бораётган собиқ футболчилардан Рўзиқул Бердиев, Шуҳрат Тошпўлатов, Николай Минчев, Зафар Холмуродов ва Нурали Султоновлар ҳам ўзаро учрашувларда “Бухоро” жамоаси дарвозасига гол киритишган.

Ўтган йилги чемпионатдаги ўзаро учрашувлар ҳақида

Ўтган йилги чемпионатда жамоалар дастлаб Бухорода куч синашишган. 24 апрелда бўлиб ўтган 6-тур учрашувида “Насаф” жамоаси “Бухоро”ни 2:0 ҳисобида таслим этган эди. Учрашувдаги голларга Шерзод Аъзамов ва Азамат Алланиёзовлар муаллифлик қилишган. Эсингизда бўлса, ушбу учрашувга рекорд даражадаги мухлислар ташриф буюришган.

Қуйида учрашув қайдномасини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

24.04.2016. ЎзПФЛ 6-тур.

“Бухоро” (Бухоро) – “Насаф” (Қарши) 0:2   24 105 томошабин

Голлар: Шерзод Аъзамов, 9’-0:1, Азамат Алланиёзов, 89’-0:2.

Ноаниқ пенальти – Руслан Мельзетдинов, 48.

Иккинчи даврада эса мазкур жамоалар Қаршида баҳс юритишган. Бу учрашувда жамоамиз бухороликларни йирик 3:0 ҳисобида мағлуб этишган. Учрашувдаги  голларга Шахбоз Эркинов, Фаррух Сайфиев ва Драган Черанлар муаллифлик қилишган.

Қуйида учрашув қайдномасини эътиборингизга ҳавола қилаяпмиз.

ЎзПФЛ 21-тур. 09.09.2016 й.

“Насаф” (Қарши) – “Бухоро” (Бухоро) 3:0 (2:0). 4756 томошабин

Голлар: Шахбоз Эркинов, 11’-1:0, Фаррух Сайфиев, 36’-2:0, Драган Черан, 75’-3:0

 

Бўлажак учрашув ҳакамлари ҳақида

ЎзПФЛ 2-тур. 09.03.2017 й.

“Насаф” (Қарши) – “Бухоро” (Бухоро)

Ғузор ш., “Ғузор” марказий стадиони. Соат 16:00да

Бош ҳакам: Тимур Тўхтасинов (Андижон)

Қанот ҳакамлари: Зиёдулло Абдурахмонов, Анваржон Мараджабов (иккаласи ҳам Андижондан)

Захира ҳаками: Аскер Наджафалиев (Тошкент)

Назоратчи: Радик Серазетдинов (Тошкент).

ЎзПФЛ вакили: Роман Черников.

Тимур Тўхтасинов бу йилдан жамоамиз иштирокидаги учрашувда биринчи марта бош ҳакамлик қилади.

 

Бўлажак учрашувнинг бошланиш вақти

9 март пайшанба куни Ғузорда бўладиган “Насаф” – “Бухоро” учрашуви соат 16:00да бошланади.

Мазкур жамоаларнинг ўринбосарлари ўртасидаги учрашув эса 8 март куни "Геолог" стадионида бўлиб ўтади. Ушбу учрашув соат 15:30да бошланади.

Манба: fcnasaf.uz
Киритилди: 12:41, 07.03.2017. Ўқилди: 4796 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, “Реал”нинг тирик афсонаси Раул Европа Чемпионлар лигасининг кетма-кет 14 та мавсумида гол ура олган ягона футболчи саналади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 16
4 Челси Жоао Педро 15
5 Астон Вилла Олли Уоткинс 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 14
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик