Бугун 21 ноябрь, 2025 йил, жума.

  • Суперлига
      • 20.11.2025 16:00
      • Сурхон
      • 0:0
      • ОКМК
      • 20.11.2025 18:15
      • Пахтакор
      • 1:0
      • Насаф
      • 21.11.2025 16:00
      • Машъал
      • -:-
      • Навбаҳор
      • 21.11.2025 18:15
      • Андижон
      • -:-
      • Хоразм
      • 21.11.2025 18:15
      • Динамо
      • -:-
      • Қўқон-1912
      • 22.11.2025 14:00
      • Сўғдиёна
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 22.11.2025 16:15
      • Нефтчи
      • -:-
      • Қизилқум
      • 22.11.2025 01:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Леванте
      • 22.11.2025 18:00
      • Алавес
      • -:-
      • Сельта
      • 22.11.2025 20:15
      • Барселона
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 22.11.2025 22:30
      • Осасуна
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 22.11.2025 17:30
      • Бёрнли
      • -:-
      • Челси
      • 22.11.2025 20:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 22.11.2025 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Брентфорд
      • 22.11.2025 20:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Сандерленд
      • 22.11.2025 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 22.11.2025 20:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 22.11.2025 22:30
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Манчестер Сити
  • «A» Серия
      • 22.11.2025 19:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Женоа
      • 22.11.2025 19:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Болонья
      • 22.11.2025 22:00
      • Фиорентина
      • -:-
      • Ювентус

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Пахтакор 29 59
3 Насаф 29 58
4 Динамо 28 56
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 29 45
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 29 32
11 Қўқон-1912 28 30
12 Машъал 28 29
13 Андижон 28 29
14 Бухоро 29 27
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 29 16

Ўтган ўйинлар. 29-тур

29-тур Шўртан 1-1 Бухоро
29-тур Сурхон 0-0 ОКМК
29-тур Пахтакор 1-0 Насаф

Навбатдаги ўйинлар. 29-тур

21/11 16:00 Машъал - Навбаҳор
21/11 18:15 Андижон - Хоразм
21/11 18:15 Динамо - Қўқон-1912
22/11 14:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
22/11 16:15 Нефтчи - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Мураббийларнинг ажабтовур тақиқлари

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Жозе Моуриньо «МЮ» футболчиларига «покемон» ўйнашни тақиқлагач, Гвардиола ҳамкасбидан қолишмай, «шаҳарликлар» базасида интернетнинг узиб қўйилишига сабабчи бўлди. Бундан ташқари, испаниялик мутахассис шогирдларининг рангли бутсаларда тўп суришларини чекламоқчи. Soccer.ru шунга ўхшаш тақиқларни жамлаб, уни мухлислар эътиборига ҳавола қилди.

Дюпра ва «наушник»лар

Яқинда «Тулуза» бош мураббийи Паскаль Дюпра шогирдларига автобусда стадионга кетаётганда, машғулотлардан аввал ва кейин мусиқа тинглашни тақиқлади. Мутахассис ушбу қарорини қуйидагича изоҳлади: «Мен ҳам мусиқани яхши кўраман, лекин футболчиларимнинг фақат шу билан чекланиб қолишларини истамайман. Отаси билан ўйин томоша қилгани келган болакай даст­хат олишни хоҳлайди, шундай паллада шогирдларим мухлис эҳтиёжини қондиришлари лозим. Ота фарзандига берган ваъдасини бажарганидан қувонади, кичкинтой эса орзуси ушалганидан хурсанд бўлади. Энг асосийси, ушбу ҳолатдан сўнг футболчи ҳақиқатан атрофдагилар эътиборида эканини англайди. Хуллас, бундан ҳамма ютади». Мантиқан тўғри. Хуан Матанинг ногиронлар аравачасидаги йигитча билан суратга тушганини эсланг. Агар у ҳам «наушник» таққанча ишқибозлар ёнидан индамай ўтиб кетаверганида, хайрли ишдан йироқ бўлармиди...

Венгер ва енг

Айни пайт «Арсенал» мухлислари танқидига кўмилган Арсен Венгерга ниманидир тақиқлагандан кўра, зарарли иллатлардан холи футболчини харид қилиш маъқулроқ. Аммо у ўз вақтида машғулотларга шоколад олиб келганларга қарши чиққан. Шогирдлари эса автобусда кетаётиб, мураббийга ҳазил аралаш «Ширинлигимизни қайтаринг», дея мурожаат этишган. Бошқа бир вазиятда Фламинининг одати франциялик мутахассисни ранжитган. «Арсенал»нинг барча аъзолари узун енгли либосда майдонга тушишга кўникишганди. Бироқ бутун фаолияти давомида калта енгни маъқул кўрган Матье қўлига қайчи олиб, футболкани ўзига қулай ҳолга келтирган. Ушбу ҳолат экипировкаларга масъул бўлган шахсга ёқмагач, Венгер хавбекка танбеҳ берган. Лекин Фламини бунга эътибор бермай, либос енгини калталашда давом этган.

Доменек ва бурж

Футболчилар ҳамма тақиқларга ҳам амал қилишавермайди. Ўз вақтида Фергюсон Нанидан голларини сальто билан нишонламаслигини сўраганди, Луиш эса икки ҳафта ўтар-ўтмас, устозининг қарорига зид иш тутди. Нил Леннон шогирдларига майдонга бош кийимсиз тушишни буюрганида, футболчилар унинг айтганини қилишмаган. Ҳаммасидан ёмони - мураббийнинг муайян бурж вакилларига қарши бўлиши. Франция термасининг собиқ устози «Чаён» буржида туғилганлардан қўрққан. Бунинг натижасида 29 октябрь куни таваллуд топган Пирес жаҳон чемпионатидан четда қолган.

Реднапп ва тарози

Харри Реднапп «Вест Хэм»да ишлаётган кезлари Нил Раддокнинг одатини яхши биларди. 188 см. бўйга эга машҳур ҳимоячи учун овқатланиш биринчи ўринда турарди. Учраган таомни паққос тушириши оқибатида вазни ортаверарди. Ушбу футболчи «болғалар» сафидан «Кристал Пэлас»га ўтаётганида Реднапп «бургутлар»­га шартнома тузиш чоғида вазн борасида банд қўшиш бўйича тавсия берган. Агар Нил 100 кг.лик чегарадан ўтса - жарима тўлайди. Жиддий тақиқ, аммо Раддок икки ой ичида уни саккиз марта бузган.

Ди Канио ва майонез

Деярли барча клублар ва термалар тегишли текширувдан ўтган ошпазлар ва диетологлар билан ишлашади, шу тариқа Бэйл, Роналду ёки Мессининг ликопчасига тасодифан тақиқланган ва зарарли маҳсулот тушиб қолишининг олди олинади. Паоло Ди Канио эса «Сандерленд»­да ишлаётганида ҳаммаси - кола, майонез ва кетчупдан воз кечди. Бундан ташқари, у шогирдларидан ўйин ўтказиладиган куни қаҳва ичмасликни талаб қилди. Шунингдек, италиялик мутахассис мобил телефонларга қарши турган - кимдир машғулот пайтида ундан фойдаланса, ускунани сувга ирғитиб юборишини айтган. Умуман, бу одат аксарият мураббийларнинг асабини бузади. Хусусан, Врба ҳам «Анжи» кийиниш хонасида телефонлар ўчирилишини қатъий назорат остига олган.

Пассарелла ва соч турмаклари

Агар ҳозир Аргентина термасини афсонавий ҳимоячи, жаҳон чемпиони Даниэль Пассарелла бошқарганида, Месси таркибдан четда қоларди. «Альбиселесте» устози ЖЧ-98 пайтида узун ва бўялган сочли футболчиларга қарши бўлган. Батистута истисно тариқасида, яъни соч­ларини калталаш ҳисобига термадан жой олган бўлса, Редондо ва Канижа умуман сафдан чиқарилган. Ҳозирги даврда соч турмаги бўйича тақиқ қўйишга ҳеч қайси мураббий ботинолмаса керак. Зеро Погба ва Неймарга ўхшаган кўплаб футболчилар учун имиджни шу тариқа янгилаш аллақачон одат тусини олган. Бу каби ўзгариш эътиборни ўзига тортади, демакки, клуб ва ҳомийларга даромад келтиради.

Монтелла ва ухлаш вақти

«Милан»нинг ҳозирги устози ҳам «Фиорентина»да ишлаган кезлари ноодатий соч турмакларига доимо қарши чиққан. Энг эътиборлиси эса, Винченцонинг шогирдларига худди болакайлардек муносабатда бўлгани. Улардан, дам олиш кунлари ҳам, кечки соат саккизда ухлашни талаб қилган. Ҳаттоки, ЕЧЛ баҳсларини кўришга рухсат бермаган. Албатта, барча футболчилар ҳам бунга амал қилишган, дейиш қийин. Чунки уларни мунтазам назорат остида ушлаш имконсиз.

Гвардиола ва Wi-Fi

Бунча қаттиққўл бўлмаса, бу Хосеп деганлари. Луческу ҳам Моуриньо ва Гвардиола ҳақида гапираркан, испания­лик ҳамкасбини такаббурроқ, деб атади. Агар Пеп эришган муваффақиятларни инобатга олсак, бу фойда келтираётгани ойдинлашади. Гвардиола эндиликда «Манчестер Сити»да «босс» эканини очиқчасига таъкидлади. Бу ҳақда Хартга шахсан ўзи айтди, сўнгра майдонда турли ўзгаришларга қўл урди, Яя Туре агентининг гапи учун жазоланди, ҳаммасидан ошиб тушгани - базада интернетнинг узиб қўйилиши. Вазиятга жиддий қараб, ушбу тақиқнинг самарали эканини тан олиш лозим. Зеро Гвардиола жамоанинг тез-тез ўзаро суҳбатлашишини таъминламоқчи. Ахир ошна-оғайнилар ҳам тўпланишганида, чалғимаслик учун мобил телефонларини четга суриб туришади-ку. Аммо Хосепнинг рангли бутсаларни тақиқлашига кўнишмаса керак - «Манчестер Сити» ҳомийлари ва футболчилар уни судга беришади. Фергюсон ўз вақтида шундай чеклов ўрнатган, аммо уни иккинчи жамоадагиларга нисбатан қўллаганини унутмаслик даркор.

Моуриньо ва покемонлар

«Беназир» «МЮ» аъзолари ҳақидаги дастлабки таассуротлари билан ўртоқлашаркан, ажойиб психолог эканини намоён этиш баробарида, футболчиларнинг аксариятини ўғлидек кўришини айтган. Гарчи Моуриньонинг сочига оқ оралаган бўлсада, техник ускуналарни яхши тушунади. Мартиаль, Погба ва Шоунинг «Покемон» ўйнашаётганидан хабар топгач, «ов»ни чеклади. Жозе бош­қараётган миллиард евролик лойиҳа бор жойда аниме-қаҳрамонларга ўрин йўқ. Албатта, Моуриньо ҳақ. Ўйинга муккасидан кетган футболчи кўнгилдагидек машғулот ўтказолмайди. Вақтни бу зайл зое кетказишни фойдали деб бўлмайди, шунчаки, айримлар «покемонлар»ни ахтариш орқали дам олишади. Аммо «Беназир»нинг жамоасида бунга йўл қўйилмайди. Балки, Жозе ҳам шу ўйинга бефарқ эмасдир? Эҳтимол, базадаги «Пикачу»ларнинг ҳаммасини ўзи тутмоқчидир?

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 11:52, 30.03.2017. Ўқилди: 7462 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧларининг олтитасида мезбон давлат ғалаба қозонган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 16
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Бунёдкор Имеда Ашортиа 8
8 Нефтчи Зоран Марушич 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 8
10 Бунёдкор Луис Качорри 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.