Бугун 6 декабрь, 2025 йил, шанба.

      • 05.12.2025 01:00
      • Ман. Юнайтед
      • 1:1
      • Вест Хэм
      • 06.12.2025 17:30
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Арсенал
      • 06.12.2025 20:00
      • Эвертон
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 06.12.2025 20:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Сандерленд
      • 06.12.2025 20:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Бёрнли
      • 06.12.2025 20:00
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Брентфорд
      • 06.12.2025 20:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Челси
      • 06.12.2025 22:30
      • Лидс
      • -:-
      • Ливерпуль
      • 07.12.2025 19:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 07.12.2025 21:30
      • Фулхэм
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 06.12.2025 01:00
      • Реал Овьедо
      • 0:0
      • Мальорка
      • 06.12.2025 18:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Хетафе
      • 06.12.2025 20:15
      • Алавес
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 06.12.2025 22:30
      • Бетис
      • -:-
      • Барселона
      • 07.12.2025 01:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Атлетико
      • 07.12.2025 18:00
      • Эльче
      • -:-
      • Жирона
      • 07.12.2025 20:15
      • Валенсия
      • -:-
      • Севилья
      • 07.12.2025 22:30
      • Эспаньол
      • -:-
      • Райо Вальекано
  • «A» Серия
      • 06.12.2025 19:00
      • Сассуоло
      • -:-
      • Фиорентина
      • 06.12.2025 22:00
      • Интер
      • -:-
      • Комо
      • 07.12.2025 00:45
      • Верона
      • -:-
      • Аталанта
      • 07.12.2025 16:30
      • Кремонезе
      • -:-
      • Лечче
      • 07.12.2025 19:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Рома
      • 07.12.2025 22:00
      • Лацио
      • -:-
      • Болонья

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 15 37
2 Реал Мадрид 15 36
3 Вильярреал 14 32
4 Атлетико 15 31
5 Бетис 14 24
6 Эспаньол 14 24
7 Хетафе 14 20
8 Атлетик Бильбао 15 20
9 Райо Вальекано 14 17
10 Реал Сосьедад 14 16
11 Эльче 14 16
12 Сельта 14 16
13 Севилья 14 16
14 Алавес 14 15
15 Мальорка 15 14
16 Валенсия 14 14
17 Осасуна 14 12
18 Жирона 14 12
19 Реал Овьедо 15 10
20 Леванте 14 9

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Барселона 3-1 Атлетико
19-тур Атлетик Бильбао 0-3 Реал Мадрид

Навбатдаги ўйинлар. 15-тур

06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:30 Бетис - Барселона
07/12 01:00 Атлетик Бильбао - Атлетико
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано
08/12 01:00 Реал Мадрид - Сельта
09/12 01:00 Осасуна - Леванте

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Хавининг аниқ узатмалари сири нимада?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Сир эмас, ғалаба гол эвазига қўлга киритилади. Гол уриш учун эса кўпинча аниқ тўп узатмасига эҳтиёж сезилади. Шу боис, зафарга элтувчи заргарона тўп оширишдан олинадиган лаззат гол завқ-шавқидан қолишмайди.

Бу борада юксак маҳорати билан донг таратган «Барселона» клуби ҳамда Испания терма жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси Хавининг фикрларини ўзига хос қўлланма сифатида қабул қилиш мумкин. Хўш, Хавича аниқ узатмалар сири нима? У айни шу масалада ёш касбдошларига тегишли маслаҳатлар берди.

Бошингни тик тут

- «Барселона»да олган илк сабоғим - бошни тик тутган ҳолда ўйнашга одатланиш. Агарда тўпни қабул қилиб олганингдан кейин умумий вазиятни ўрганмоқчи бўлсанг, унда кечикасан.

Лекин бошингни кўтариб тўп суришга одатлансанг, рақиблар ва жамоадошларинг қайси ҳудудларда туришганини осонгина билиб оласан. Шундай тақдирда тезлик билан аниқ тўп узатиш ортиқча қийинчилик туғдирмайди. Фаолиятим давомида бу борада катта тажриба тўпладим. Аммо ўша илк сабоқни ҳозир ҳам энг муҳими сифатида кўрсатаман.

Ҳаракатларингни олдиндан режалаштир

- Тўпни қабул қилиш жараёнида ўйлаган режамни амалга ошириш имкониятини чамалайман. Бунда муҳими, вазиятни олдиндан сезиш ва барчасини теран тушуниш. Яна рақибнинг қандай позицияда турганини ҳисобга олиш лозим. Дейлик, таъқибчилар қуршовида қолган бўлсам, тезкор узатма эвазига вазиятдан чиқиб кетишга уринаман ёки тўпни рақиб олиб қўёлмайдиган тарзда «ушлаб» тураман. Асосий мақсад - лоақал 2-3 метрли бўшлиқ яратиш ва ҳужумга кескинлик бағишлайдиган узатмани амалга ошириш.

Узатмани кашф эт

- Тўп узатишлар орқали ҳужумга ўтишнинг асосий талаби тайин - футболчи ўз ҳаракатларини ортиқча қийинчиликсиз давом эттириши керак. Биринчи навбатда, бўш ҳудудга чиқиб боришга шайланган жамоадошимни қидираман. Кейин тўпни унинг йўналиши бўйича узатаман. Қўшимчасига, тўп ўша футболчининг «ишчи» оёғига тўғри тушишини таъминлашга ҳаракат қиламан. Ана шундай қилсам, жамоадошим тезлигини йўқотмайди.

Суръат - ҳал қилувчи омил

- Сифатли узатмада тўпнинг суръати муҳим аҳамиятга эга. Сен узатмадан олдин оралиқ масофани аниқ белгилашинг, тўп етиб боргунича жамоадошинг қанча масофани босиб ўтишини ҳисобга олишинг керак. Умуман, ҳаттоки, қисқа узатмаларда ҳам кўплаб омилларга аҳамият беришинг шарт.

Узат ва бўш ҳудудга чиқ

- Бу қоида ўта жўн туюлсада, бажариш осон эмас. У доимий ҳушёрлик ва изланишни талаб этади. Мисол учун, жисмонан кучли ва гавдали бўлмаганим боис, мен учун бўш ҳудудлар жуда муҳим. Кескин узатмани амалга ошириш учун яна вақт қадрига етишни ўрганиш керак. Бир лаҳзага кечиксанг, рақиб тўп йўлини кесишга улгуради. Хуллас, хавфли вазиятларни юзага келтирадиган узатмани амалга ошириш йўлида тинмай югуришимга тўғри келади. Айни шу югур-югурлар эвазига жамоадошларимни қулай вазиятларга олиб чиқаман.

Самарали узатмага меҳр қўй

- Ўзига хос тарзда, тўсатдан амалга оширилган самарали узатманинг лаззати бошқачада, барибир. Жамоадошинг аниқ ҳаракатингдан сўнг тўпни дарвозага жойлаб қўйса, беихтиёр қувончдан қичқириб юборганингни сезмай қоласан. Самарали «пас» - фантастика! Қанотлардан амалга оширилган узатмалар эвазига уриладиган гол завқи ҳам ажойиб. Аммо шахсан мен рақиб ҳимоячиларини ишсиз қолдирадиган  «пас»ларни кўпроқ ёқтираман. Бунақаси асосан майдон марказидан узатилади. Дейлик, узун узатмадан сўнг ҳужумчи кўпинча дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқади. Фаолиятимда шундай унутилмас узатмалардан бирини ЧЛ-2011 финалида амалга оширгандим ва Педро уни ажойиб тарзда голга айлантирганди.

Эътиборга молик иборалар

- Рақиб дарвозаси олдида хавфли вазиятни юзага келтириш - ғаройиб ҳиссиёт.

- Иньеста - «Яшил майдон рақси»даги энг яқин ҳамкорим.

Факт

Хави заргарона узатмаларни Adidas бутсалари ёрдамида амалга оширади.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 11:13, 05.04.2017. Ўқилди: 7704 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2010 йилги Жаҳон Чемпионатида ишлатилган "Жабулани" тўпи ўзининг аэродинамик хусусиятлари туфайли кўплаб шикоятларга сабаб бўлган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 16
2 Барселона Ферран Торрес 8
3 Барселона Роберт Левандовски 8
4 Мальорка Ведат Мурики 8
5 Атлетико Хулиан Альварес 7
6 Леванте Карл Этта-Эйонг 6
7 Вильярреал Альберто Молейро 6
8 Бетис Кучо Эрнандес 5
9 Эспаньол Пере Милья 5
10 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.