Бугун 11 июнь, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

UFC. Рамазон Темировнинг навбатдаги рақиби ва жанг санаси маълум бўлди

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Спорт турлари / ММА
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ўзбекистонлик UFC жангчиси Рамазон Темиров навбатдаги жангини австралиялик Стив Эрцегга қарши ўтказади. Бу ҳақда ўзбекистонлик спортчи ўзининг Instagram саҳифасида хабар берди.

Мазкур жанг 25 июль куни Абу Даби шаҳри мезбонлик қиладиган UFC Fight Night турнири доирасида ўтказилади.

Ўзбекистонлик UFC жангчиси Рамазон Темиров допинг қоидаларини бузганликда айбланиб, 6 ойга дисквалификация қилинган эди.

Эслатиб ўтамиз, 2025 йилнинг июль ойида Рамазон Темиров қозоғистонлик аралаш жанг санъати устаси Асу Алмабаевга қарши октагонга чиқиши керак эди. Бироқ жанг олдидан ўзбекистонлик спортчининг допинг намуналарида тақиқланган модда аниқлангани сабабли баҳс бекор қилинган.

Спортчи Таиландда ўтказган машғулотлари чоғида инфекцион яра билан боғлиқ муаммога дуч келган. Даволаниш жараёнида шифокор тавсия қилган дори воситасининг таркибида тақиқланган модда бўлган.

29 ёшли Темиров профессионал фаолиятида 22 жанг ўтказган (19 ғалаба, 3 мағлубият). UFC’да эса икки марта октагонга чиқиб, уларнинг ҳар иккисида ғалаба қозонган. Бу жанг Темиров учун UFC промоушенидаги 3-жанги ҳисобланади. “Темурлан” UFC’даги илк жангини 2024 йилнинг октябрида, иккинчисини 2025 йилнинг 2 март санасида ўтказган.

30 ёшли Стив Эрцег фаолияти давомида 18 та жанг ўтказиб, 14 та ғалаба ва 4 та мағлубият қайд этган. UFC оламида “Астро бой” лақаби билан танилган, сўнгги йилларда энг тез кўтарилган MMA жангчиларидан бири. Эрцег 2024 йил май ойида UFC 301 турниридан сўнг машҳурликка эришди. Ўшанда у кутилмаганда дивизион чемпиони Алешандре Пантожага қарши чемпионлик жанги учун номзод сифатида танланган эди.

Бразилияда ўтган жангда Эрцег чемпионга муносиб қаршилик кўрсатди. Гарчи ҳакамлар қарори билан мағлуб бўлганига қарамасдан унинг техникаси ва чидамлилиги MMA экспертлари томонидан юқори баҳоланди.

Шундан сўнг австралиялик спортчи энг енгил вазн тоифасининг юлдузлари – Кай Кара-Франс ва Брендон Моренога имкониятни бой берди. Сўнгги иккита жангида эса Оси Осборн ва Тим Эллиотни мағлуб этди. Эрсег айни вақтда ушбу вазн рейтингида 10-ўринда қайд этилган бўлса, мянмалик Жошуа Ван амалдаги чемпион ҳисобланади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 21:09, 15.05.2026. Ўқилди: 1455 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар Эйбар ва Вильярреал шаҳарлари аҳолисини қўшиб "Камп Ноу"га жойлаштирса, стадионда яна 20 мингдан ортиқ бўш жой қолади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик