Бугун 19 май, 2026 йил, сешанба.

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [13430]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [6760]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [5423]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [5065]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3530]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2648]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2069]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2000]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [1787]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [1771]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 37 94
2 Реал Мадрид 37 83
3 Вильярреал 37 69
4 Атлетико 37 69
5 Бетис 37 57
6 Сельта 37 51
7 Хетафе 37 48
8 Райо Вальекано 37 47
9 Валенсия 37 46
10 Реал Сосьедад 37 45
11 Эспаньол 37 45
12 Атлетик Бильбао 37 45
13 Алавес 37 43
14 Севилья 37 43
15 Осасуна 37 42
16 Эльче 37 42
17 Леванте 37 42
18 Жирона 37 40
19 Мальорка 37 39
20 Реал Овьедо 37 29

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Райо Вальекано 2-0 Вильярреал
37-тур Атлетико 1-0 Жирона
37-тур Осасуна 1-2 Эспаньол
37-тур Атлетик Бильбао 1-1 Сельта
37-тур Эльче 1-0 Хетафе
37-тур Леванте 2-0 Мальорка
37-тур Реал Сосьедад 3-4 Валенсия
37-тур Севилья 0-1 Реал Мадрид
37-тур Реал Овьедо 0-1 Алавес
37-тур Барселона 3-1 Бетис

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад
25/05 00:00 Вильярреал - Атлетико

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Интервью: Шаҳзод Шайманов: «Пахтакор»дан чўчимаслигимизни исботладик

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Cуҳбатлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Бир зумда Олий лигада 4-тур баҳслари ҳам ортда қолди. Унинг энг кутилмаган натижаси Муборакда қайд этилди - «Машъал» ўз майдонида «Пахтакор»ни жавобсиз 3та гол билан «сийлади». Ҳа, ўтган мавсум омадсизликка юз тутган «шерлар» бу йил ҳам кўпчиликни ажаблантиришда давом этишяпти.

Қаранг, номдор жамоа 4та ўйинда бор-йўғи 1та ғалабага эришиб, 2 марта мағлуб бўлди ва яна бир учрашувда дурангга кўнди. «Машъал» аксинча, 3-ғалабасидан сўнг турнир жадвалида  3-4-ўринларга кўтарилди.

Биз Муборакдаги учрашувдан сўнг «Машъал» ярим ҳимоячиси Шаҳзод Шаймановдан махсус интервью олдик. Зеро, у якшанба куни таваллуд айёмини нишонлади. Демак, «Пахтакор» устидан қозонилган чиройли ғалаба Шайманов учун ҳақиқий совға бўлди.

- Шаҳзод, туғилган кунингиз ва жамоангиз ғалабаси билан табриклаймиз. Айтингчи, «Пахтакор»ни айнан ниманинг эвазига ишончли тарзда мағлуб этдинглар?

- Жамоавий ўйин ва кучли иштиёқ қўл келди. Яна номдор рақиб олдида хавф­сирамай ўйнадик. Демакки, ғалабамизда руҳий тайёргарликнинг улуши ҳам катта.

- Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади. Голларни иккинчи 45 дақиқаликка сақлаб қўйган экансизлар-да...

- Аслида тезкор гол уришни ўйлагандик. Умуман, танаффусгачаёқ ҳисобни очишимиз ҳеч гап эмасди. Бироқ бизга ҳужумнинг якуний палласида аниқлик етишмади. Қолаверса, «Пахтакор» дарвозасини миллий жамоамизнинг биринчи рақамли кипери қўриқлаётганини унутмаслик керак. Рақиб ҳимоячилари ҳам тажрибали. Хуллас, иккинчи бўлимда омадимиз чопди.

- «Пахтакор»дан қандай ўйин кутгандинглар ва рақиб ҳаракати шунга мувофиқ келдими?

- Табиийки, ўйинга тайёргарлик жараёнида «Пахтакор»ни обдон ўргандик. Яъни мураббийларимиз рақибнинг кучли ва заиф томонларини атрофлича тушунтиришди. Саволга келсак, очиғи, «пахтакорчилар»­нинг анча шиддат кўрсатишларини тахмин қилгандик.

- Балки «Пахтакор»нинг омадсиз серияси ҳам сизларга ёрдам бергандир...

- Эҳтимол... Бошқа томондан, рақибга нисбатан кучлироқ ўйин намойиш қилганимиз ҳам айни ҳақиқат.

- Жамоадошларингиз миллий жамоамиз дарвозабонини 3 марта доғда қолдиришди ва шунинг баробарида рақибнинг гол уришига имкон бермадинглар. Меҳмонлар ҳужумчилари ҳаракати юзасидан нима дея оласиз?

- Аслида улар ҳам голга тортадиган 2-3та вазият ҳосил қилишди. Лекин ҳимояда тартибли ҳаракатланиб, гол уришларига йўл қўймадик.

 - Мана, чемпионатимизда 4та тур ортда қолди. Умумий таассуротлар қандай?

- Олий лига ўйинлари йил ўтгани сари қизиқарли кечяпти. Масалан, бу йил «Динамо»нинг шунчалик ёрқин старт олишини кўпчилик кутган эмасди.

- «Машъал» ижросидаги футбол ўзингларга маъқул келяптими? 

- Ҳа, зеро, натижалар чакки эмас. Мана, 4та учрашувнинг 3тасида ғалаба қозондик. Умид қиламанки, мавсум якунига қадар шундай кўтаринки кайфиятда тўп сурамиз.

- Биргина мағлубиятни «Локомотив»дан қабул қилдинглар...

- Аслида амалдаги чемпионга жиддий қаршилик кўрсатгандик, менимча. Ҳарқалай, ўша куни камида 1 очко олишга муносиб эдик.

- Хўш, бунга нима халал берди?

- Бирозгина омад етишмади. Тўғри, «Локо» кучли жамоа, лекин уни ҳам енгиш имконини топиш мумкин. Мана, «Пахтакор» дарвозасига жавобсиз 3та гол урдик-ку.

- Ўзбекистон кубоги доирасида эса «Истиқлол»ни курашдан чиқариб юбординглар. Жамоа олдига кубок мусобақаси бўйича ҳам аниқ вазифа қўйилганми?

- Ҳа, «Истиқлол»ни ортиқча муам­мосиз енгдик. Лекин энди рақиблар жиддийлашиб бораверади. Вазифамизга келсак, имкон қадар узоқроққа боришимиз керак.

- Шаҳзод, ҳар бир футболчи мавсум аввалида ўз олдига муайян мақсадларни қўяди. Шу маънода айтсак, нималарни кўзлаяпсиз?

- Асосий мақсадим - жамоага ёрдам бериш ва ғалабаларга муносиб ҳисса қўшиш. Зеро, миллий жамоадан чақирув олишни истайман. Бунинг учун астойдил интилишим аниқ. «Машъал» ғалаба қозонишда давом этиб, турнир жадвали юқори қисмидан жой олса, терма жамоа мураббийлари бизга кучлироқ эътибор қаратишади, албатта.

- Дарвоқе, миллий жамоамиз ҳақида: Самвел Бабаян шогирдлари ЖЧ-2018 йўлланмаси учун курашни давом эттиряптилар. Сурия ва Қатар термаларига қарши кечган охирги ўйинлар шахсан сизда қандай таассурот қолдирди?

- Сурияликлар билан баҳсда оддий хатолар қимматга тушди. Боз устига, кераксиз вазиятда жарима майдони ичида рақибга қўполлик ишлатилди ва ҳаммаси пенальти белгиланиши билан тугади.

Эҳ, жамоамиз сафардан лоақал 1 очко билан қайт­ганида эди... Яхшиямки, Қатар термасидан 3 очко тортиб олинди. Акс ҳолда, ЖЧ-2018га бориш имкониятидан маҳрум бўлармидик...

- Ҳали имконият бор, лекин ундан фойдаланиш жуда мушкул. Термамизнинг якунда Россия-2018 йўлланмасини ютишига нечоғли ишонасиз?

- Ҳамма билади, жамоамиз қийин вазиятга тушиб қолди. Ахир қолган 3та ўйиндан 2таси меҳмонда бўлади. Шахсий фикримча, Эрон термасига қарши кечадиган навбатдаги ўйин натижаси кўп нарсага ойдинлик киритиб беради. Чиқмаган жондан умид... Имконият бор экан, охиригача курашиш лозим.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 11:34, 05.04.2017. Ўқилди: 5524 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Футбол қироли Пеле профессионал фаолияти давомида 1200дан ортиқ гол урган бўлсада, уларнинг 757тасини расмий ўйинларда нишонлаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 16
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик