Бугун 26 май, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

ЕЧЛ, чорак финал. «Барселона» дастлабки ўйинда «Ювентус»га йирик ҳисобда ютқазди

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / УЕФА чемпионлар лигаси / Финал плей-оффлари
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Европа чемпионлар лигасининг чорак финал босқичи доирасида бўлиб ўтган дастлабки ўйинда "Париж воқеаси" такрорланди. "Барселона" сафарда яна йирик ҳисобда мағлуб бўлди.

"Ювентус" дастлабки ўйинни идеал даражада ўтказди ва ўзи яратган вазиятлардан ўта самарали фойдаланди. Айниқса, Пауло Дибала жуда аниқ зарбалар билан ўйиннинг 7 ва 22-дақиқаларида тер Штеген қўриқлаётган дарвозанинг битта бурчагини икки марта ишғол қилди.

Бу икки гол орасида "Барса" битта жавоб тўпини киритиши керак эди. Месси ажойиб пас билан Иньестани бирга бир вазиятга чиқариб юборди. Андрес жарима майдончаси ичида йўллаган нозик зарбани Буффон қайтаришга эришди.

Иккинчи бўлим бошида жамоалар очиқ ўйин намойиш қилишди. Натижада ҳар иккала жамоа гол уриш учун яхши имкониятларга эга бўлишди. Месси 16 метрлардан йўллаган зарба натижасида тўп устун ёнидан ўтиб кетган бўлса, Игуаин яккама-якка вазиятда йўллаган зарбани тер Штеген қайтаришга муваффақ бўлди. 55-дақиқада эса бурчакдан етказилган узатмани Жоржо Кьеллини бош билан дарвозага жойлаб қўйди.

Баҳснинг 68-дақиқасида Мессининг пасидан кейин бу сафар Суарес бирга-бир вазиятга қочиб кетиб, зарба берди. Тўп олис устун ёнидан ўтиб кетди.

"Барселона" хавфли вазиятлар яратиш бўйича рақибдан ортда қолмади. Аммо ҳимоядаги сусткашлик ва вазиятлардан фойдалана олмаслик туфайли йирик ҳисобда имкониятни бой берди. Жавоб ўйини бир ҳафтадан кейин "Камп Ноу"да бўлиб ўтади.

ЕЧЛ, Чорак финал, дастлабки ўйин
"ЮВЕНТУС" - "БАРСЕЛОНА" - 3:0
11 апрель, 23.45, «Ювентус Стэдиум»
Голлар: 1:0 – 7 Дибала, 2:0 – 22 Дибала, 3:0 – 55 Кьеллини.
Ювентус – Буффон, Бонуччи, Алекс Сандро, Дани Алвес, Кьеллини, Пьянич (Бардзальи, 89), Хедира, Куадрадо (Лемина, 73), Манжукич, Дибала (Ринкон, 81), Игуаин.
Барселона – тер Стеген, Пике, Умтити, Матье (Андре Гомеш, 46), Маскерано, Иньеста, Ракитич, Сержи Роберто, Неймар, Суарес, Месси.
Огоҳлантиришлар: Дани Алвес (28), Суарес (53), Иньеста (57), Манжукич (63), Хедира (74), Лемина (90), Умтити (90).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 01:38, 12.04.2017. Ўқилди: 15816 марта. Фикрлар: 44 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1950 йилги Жаҳон чемпионатида Бразилия – Уругвай ўйини (Маракана стадиони)ни 199 мингдан ортиқ мухлис стадиондан томоша қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик