Бугун 26 май, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Спорт курашлари бўйича терма жамоамиз Озарбайжондаги халқаро турнирда қатнашади

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Спорт турлари / кураш
Рукн: Янгиликлар
A A A

Эртага Озарбайжон пойтахтидаги «Боку спорт саройи»да эркин ва юнон-рум курашлари бўйича ўсмирлар ва кадетлар ўртасида Озарбайжон спорт курашлари федерацияси кубоги анъанавий халқаро турнири старт олади.

Мусобақада мезбонлардан ташқари Тожикистон, Украина, Ўзбекистон, Латвия, Россия, Туркия, Эрон, Грузия, Қозоғистон ва Белорус давлатларидан спортчилар ғолиблик учун куч синашишади. Турнир дастурига кўра 13-14 апрель кунлари юнон-рум кураши бўйича беллашувлар ўтказилса, 15-16 апрель кунлари эркин курашчилар гиламга чиқишади.

Ўзбекистон терма жамоаси ҳар иккала ёш тоифасида тўлиқ таркиб билан иштирок этади. Юнон рум кураши бўйича Олимжон Қурбонов устозлик қилаётган кадетлар терма жамоаси таркибидан қўйидаги спортчилар жой олишган: Лазиз Тошкенбоев (42 кг), Тимур Баҳронов (42 кг), Элдор Каримов (46 кг), Лазиз Ўзбеков (46 кг), Азизбек Олимов (50 кг), Жавоҳир Саматов (58 кг), Умиджон Ахроров (63 кг), Барно Барноев (69 кг), Ергали Айхимбаев (76 кг) ва Шарофиддин Эрназаров (100 кг).

Ушбу ёш тоифасида эркин кураш бўйича терма жамоамизга Латиф Халимов устозлик қилади. Боку турнирида у ўзининг саккиз нафар шогирди билан иштирок этади. Булар: Умид Жалолов (42 кг), Арслон Раҳимов (46 кг), Жамшидбек Маруфов (50 кг), Фаррух Шарипов (54 кг), Феруз Ёқубов (58 кг), Жамшид Абдуфаттохов (76 кг), Шоҳжаҳон Авазов (76 кг) ва Муҳаммадрасул Раҳимов (85 кг).

Шунингдек, мусобақада ўсмирлар терма жамоамиз ҳам қатнашади. Мазкур ёш тоифасида юнон-рум кураши бўйича терма жамоамизга тажрибали мураббий Равшан Рўзиқулов бошчилик қилади. Мутахассис халқаро турнирга саккиз нафар спортчини жалб қилди. Булар: Жасур Ортиқбоев (50 кг), Илҳом Баҳромов (55 кг), Тўрабек Тиркашев (60 кг), Маҳмуд Бахшиллоев (66 кг), Жалгас Бердимурадов (74 кг), Абубакр Алимов (74 кг), Эрмат Шерматов (84 кг) ва Аббос Ибрагимов (120 кг).

Ва ниҳоят ўсмирлар ўртасидаги эркин кураш бўйича терма жамоамиз таркибини Рустамбек Жўраев (50 кг), Жаҳонгирмирзо Туробов (55 кг), Ғуломжон Абдуллаев (55 кг), Аббос Раҳмонов (60 кг), Рамазон Ибодов (66 кг), Сухроб Шарипов (66 кг), Жасурбек Усмонохунов (74 кг), Иса Шапиев (74 кг), Джавраил Шапиев (84 кг) ва Сардорбек Холматовлар тўлдиришган. Уларга Олимжон Хикматов устозлик қилади.

Таъкидлаш лозимки, мазкур мусобақа мураббийлар кенгашига Осиё ва жаҳон чемпионатларида ватанимиз шарафини ҳимоя қиладиган миллий терма жамоамиз таркибини аниқлаб олишга ёрдам беради. Бундай тоифадаги мусобақалар эса йил охирига қадар тўрттани ташкил этади.

- ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати. 15-18 июнь. Тайджун, Хитой Тайпейи;
- ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати. 1-6 август. Темпере, Финляндия;
- кадетлар ўртасида Осиё чемпионати. 20-23 июль. Бангкок, Таиланд;
- кадетлар ўртасида жаҳон чемпионати. 4-10 сентябрь. Афина, Греция;

Манба: olympic.uz
Киритилди: 17:16, 12.04.2017. Ўқилди: 4590 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Торрес фаолиятини дарвозабон сифатида бошлаган. Ўйинларнинг бирида у бармоғини синдириб олгач, онаси ўғлига дарвозабонликни тақиқлаган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик