Бугун 27 декабрь, 2025 йил, шанба.

      • 27.12.2025 01:00
      • Ман. Юнайтед
      • 1:0
      • Ньюкасл
      • 27.12.2025 17:30
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 27.12.2025 20:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Брайтон
      • 27.12.2025 20:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Борнмут
      • 27.12.2025 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Эвертон
      • 27.12.2025 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 27.12.2025 20:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Фулхэм
      • 27.12.2025 22:30
      • Челси
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 28.12.2025 19:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Лидс
      • 28.12.2025 21:30
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Тоттенхэм
  • «A» Серия
      • 27.12.2025 16:30
      • Парма
      • -:-
      • Фиорентина
      • 27.12.2025 19:00
      • Лечче
      • -:-
      • Комо
      • 27.12.2025 19:00
      • Торино
      • -:-
      • Кальяри
      • 27.12.2025 22:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Лацио
      • 28.12.2025 00:45
      • Пиза
      • -:-
      • Ювентус
      • 28.12.2025 16:30
      • Милан
      • -:-
      • Верона
      • 28.12.2025 19:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Наполи
      • 28.12.2025 22:00
      • Болонья
      • -:-
      • Сассуоло

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 18 46
2 Реал Мадрид 18 42
3 Атлетико 18 37
4 Вильярреал 16 35
5 Эспаньол 17 33
6 Бетис 17 28
7 Сельта 17 23
8 Атлетик Бильбао 18 23
9 Эльче 17 22
10 Севилья 17 20
11 Хетафе 17 20
12 Осасуна 17 18
13 Мальорка 17 18
14 Алавес 17 18
15 Райо Вальекано 17 18
16 Реал Сосьедад 17 17
17 Валенсия 17 16
18 Жирона 17 15
19 Реал Овьедо 17 11
20 Леванте 16 10

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Барселона 3-1 Атлетико
19-тур Атлетик Бильбао 0-3 Реал Мадрид

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

14/12 22:30 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Йилнинг энг чиройли голлари ҳақида ёки яна Пушкаш изидан

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Венгрия футболи даҳоси Ференц Пушкаш агар ҳаёт бўлганида, 2 апрель куни 90 йиллик юбилейини нишонларди. Биласиз, ФИФА миллионлар ўйини тарихида ёрқин из қолдирганларни етарлича қадрлайди. Хусусан, бетакрор голеадор номини абадийлаштириш мақсадида махсус соврин таъсис этилган.

Тушундингиз, гап ФИФА томонидан йилнинг энг чиройли голи муаллифига топшириладиган махсус соврин ҳақида бормоқда.

Унга айнан Пушкаш номи берилганида рамзий маъно бор, албатта. Чунончи, буюк венгр фаолияти давомида жуда кўп гол урган ва улар орасида ақлни шошириб қўядиган даражадаги гўзаллари ҳам етарли. Демак, бугун «СЭ» нашри маълумотлари асосида Пушкаш номидаги ФИФА совринининг барча лауреатларини ягона фотомақолага «жойлаштирамиз». Ишонинг, улардан ажойиб жамоа шаклланди...

2009 йил - Криштиану РОНАЛДУ

Жамоаси: «Манчестер Юнайтед»

Ўйин: 2009 йил 15 апрель. Чемпионлар Лигаси. Чорак финал (жавоб учрашуви). «Порту» - «МЮ» - 0:1

Гол урилган вақт: 6-дақиқа

Пушкаш номидаги илк совринга номзод сифатида жаҳон юлдузлари томонидан урилган голлар кўрсатилди. Яъни танловнинг финал раундига Криштиану Роналду, Андрес Иньеста ва бундеслигада ажойиб мавсумни ўтказган Графите чиқишди. Овоз бериш жараёни якунида ўша вақт «МЮ» шарафини ҳимоя қилган португалияликнинг голи 1-ўринга қўйилди. Лиссабоннинг «Спортинг» клуби тарбияланувчиси уни ЧЛ чорак финалида урганди. Муҳими, Роналдунинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси натижасида «Порту» курашдан чиқиб кетганди. Суперчиройли ва супераҳамиятли гол...

2010 йил - Хамит ОЛТИНТОП

Жамоаси: Туркия термаси

Ўйин: 2010 йил 3 сентябрь. Европа чемпионати саралаши. Қозоғистон - Туркия - 0:3

Гол урилган вақт: 26-дақиқа

Орадан бир йил ўтиб, энг чиройли голлар рўйхатига кенг жамоатчилик учун мутлақо нотаниш футболчи - швед Линус Халлениус («Хаммарбю»)нинг ажойиб зарбаси маҳсули ҳам киритилди. Бироқ на унинг голи ва на голландиялик Жованни ван Бронкхорст томонидан ЖЧ-2010да Уругвай термаси дарвозасига «михланган» тўп Евро-2012 саралаш босқичида турк Хамит Олтинтоп ижро этган суперзарбага тенглаша олди. Умуман, танловда қатнашган 40 фоиздан кўп иштирокчи айнан Туркия термаси вакилининг жарима майдони ташқарисидан урган сеҳрли голига овоз берди. Бир йил олдинги сўровда 3та энг чиройли гол учун берилган очколар ўртасидаги фарқ бу қадар катта бўлган эмасди.

2011 йил - НЕЙМАР

Жамоаси: «Сантос»

Ўйин: 2011 йил 28 июль. Бразилия чемпионати. «Сантос» - «Фламенго» - 4:5

Гол урилган вақт: 26-дақиқа

2011 йили топ-рўйхат яна фақат ёрқин ижрочилар томонидан урилган голлардан тузилди - ёш Неймар соврин йўлида Лионель Месси ва Уэйн Руни билан рақобатлашди. Сўровда бразилияликнинг «Фламенго» дарвозасига йўллаган голига «МЮ» ҳужумчиси томонидан «Манчестер дербиси»да ижро этилган зарбага нисбатан 10 фоиз кўп овоз берилди. Неймар ўшанда дарвозани ўққа тутиш йўлида рақибнинг нақ 4 нафар ҳимоячисини «юмалатганди».

2012 йил - Мирослав СТОХ

Жамоаси: «Фенербахче»

Ўйин: 2012 йил 3 март. Туркия чемпионати. «Фенербахче» - «Генчлербирлиги» - 6:1

Гол урилган вақт: 38-дақиқа

Неймар бу сафар ҳам ўз голи билан топ-3га кирди, аммо якуний сўровда атиги 7 фоиз овоз билан чекланди. Чунончи, 78 фоиз овоз берувчи Мирослав Стох («Фенербахче»)нинг «Генчлербирлиги» дарвозасига урган голини ёқлади. Айтганча, бу Пушкаш номидаги соврин тарихидаги мутлақ рекорд кўрсаткичдир. Словакиялик футболчи бурчак зарбаси амалга оширилгач,  жарима майдони ташқарисида туриб, тўпни тўхтатмай, дарвоза томон тепганди. Натижада қойилмақом траектория ҳосил қилган «бечора» тўп тўр «асири»га айланди-қўйди...

2013 йил - Златан ИБРАГИМОВИЧ

Бу ҳали ҳаммаси эмас давоми: www.iff.uz

 

Манба: www.std.uz
Киритилди: 10:44, 15.04.2017. Ўқилди: 5835 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Бразилия — футбол бўйича барча ЖЧларида иштирок этган ягона давлат.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 18
2 Барселона Ферран Торрес 11
3 Мальорка Ведат Мурики 9
4 Барселона Роберт Левандовски 8
5 Барселона Рафинья 7
6 Бетис Кучо Эрнандес 7
7 Атлетико Хулиан Альварес 7
8 Барселона Ламин Ямаль 7
9 Эспаньол Пере Милья 6
10 Леванте Карл Этта-Эйонг 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.