Бугун 5 июнь, 2026 йил, жума.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

“Севинч” иккинчи марта Ўзбекистон суперкубогини қўлга киритди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Аёллар футболи / Футбол чемпионати
Рукн: Расмий хабарлар
A A A

Бугун Тошкент шаҳридаги “ЖАР” стадионида III Ўзбекистон Суперкубоги учрашуви бўлиб ўтди.
Ўз тарихида бир мартадан ана шу суперкубокни қўлга киритган икки жамоа, “Севинч” ҳамда Бекободнинг “Металлург W” жамоалари ўзаро баҳс олиб боришди.

"Севинч" биринчи бўлиб, ўз дарвозасидан тўп олиб чиқишга мажбур бўлди. Бу вазиятда учрашувдаги дастлабки ҳужумини ташкил этган рақиб, 3-дақиқадаёқ 11 метрлик жарима тўпи тепиш бахтига муяссар бўлди. Бекободлик футболчининг дарвозамизга йўллаган зарбаси, кутилмаганда И.Аблякимованинг қўлига тегди ва пенальти белгиланди. “Севинч”нинг собиқ тажрибали ўйинчиси Феруза Турдибоева дарвозани аниқ нишонга олишда адашмади – 0:1.

Биринчи бўлиб, ўз дарвозаларидан гол ўтказиб юборган "Севинч" футболчилари асло тушкунликка тушишмади, аксинча уларда куч ва ирода пайдо бўлди. “Металлург W” жамоасининг эса, ғалабага бўлган ишончи ортиб кетди.

Биринчи бўлимнинг 40-дақиқасида ҳужумчи Нилуфар Қудратова ҳисобни тенглаштирди – 1:1. У дарвозабон билан бирга – бир вазиятга чиқиб бориб, тўпни унинг устидан чиройли тарзда ошириб, тўрга жойлаб қўйди.

Бу голдан руҳланган қаршиликлар ташаббусни асло қўлдан беришмади ва 44-дақиқада ҳисобда олдинга ўтиб олишди. Ўнг қанотдан ташкил этилган ҳужумни, яна бир ҳужумчи Малика Бурханова голга айлантирди – 2:1.

Учрашувнинг 60-дақиқасида Нилуфар Қудратова иккинчи голини киритиб, дубл қайд этди – 3:1. Буни қаранки, орадан бир дақиқа ўтмасдан Малик Бурханова ҳам учрашувдаги ўзининг иккинчи голини уришга эришди ва бу футболчи ҳам дубл муаллифига айланди – 4:1.

68-дақиқада Шахзода Жамолова чамаси 20 метрлардан дарвозага кучли зарба йўллади, бу зарбани бекободликлар дарвозабони Гуландом Бойматова қайтаришга ожизлик қилди, тўп дарвоза тўридан жой эгаллади – 5:1. Бу гол шубҳасиз ўйиндаги энг чиройли гол бўлди.
Бу ҳисобдан кейин “Металлург W” жамоаси ҳам гол уриш учун бир қанча имкониятларга эга бўлди. Баъзида уларда аниқлик етишмаган бўлса, кўп вазиятларда дарвозабон Лайло Тилавова катта маҳорат кўрсатиб, "Севинч"ни муқаррар голлардан асраб қолди.

Шундай қилиб, қизиқарли ва муросасиз кечган ўйинда "Севинч" катта ирода кўрсатиб, йирик ҳисобда ғалаба қозониб, ўз тарихида иккинчи марта Ўзбекистон Суперкубогини қўлга киритди.

III Ўзбекистон Суперкубоги
17.04.2017. “ЖАР” стадиони.
“Севинч” (Қарши) – “Металлург W” (Бекобод) 5:1 (2:1)
Голлар: Нилуфар Қудратова, 40′-1:1, 60′-3:1, Малика Бурханова, 44′-2:1, 61′-4:1, Шахзода Жамолова, 68′-5:1 – Феруза Турдибоева (пен.), 3′-0:1

Бош ҳакам: Эдита Миробидова (Тошкент)
Қанот ҳакамлари: Кристина Середа (Бухоро), Зилола Раҳматова (Қарши)
Захира ҳаками: Анна Сидорова (Тошкент)
Назоратчи: Олег Дачев (Тошкент)
ЎзАФА вакили: Алишер Файзиев.

“Севинч”: 1.Лайло Тилавова, 8.Камола Рискиева (с), 9.Мафтуна Шойимова, 11.Шахзода Жамолова, 17.Танзиля Зарбиева, 18.Шахноза Шакирова, 20.Севара Нормуродова (3.Шоира Қултўраева 56), 23.Мафтуна Панжиева,27.Ильвина Аблякимова, 37.Малика Бурхонова, 77.Нилуфар Қудратова.
Захира: 16.Мафтуна Жонимқулова, , 6.Феруза Бобохўжаева, 7.Олия Ахмедова, 15.Шахноза Қурбанова, 21.Сўғдиёна Алламуродова.
“Металлург W”: 16.Гуландон Бойматова, 3.Зумратжон Назарова, 6.Иродахон Турдалиева, 7.Махфуза Турапова, 9.Маҳлиё Сарикова (с), 10.Феруза Турдибоева, 11.Дилдора Нозимова, 17.Люмила Карачик, 18.Юлдуз Набиева, 21.Холида Дадабоева, 22.Мавлуда Мунаварова.
Захира: 30.Зиёда Ирисбоева, 4.Насиба Хожиева, 20.Лутфинисо Хамидова, 23.Диёра Хабибуллаева, 25.Диёра Эркинова, 77.Нозима Камолтоева.
Огоҳлантириш: Камола Рискиева 38, Шахноза Шакирова 83

Манба: pfcsevinch.uz
Киритилди: 18:43, 17.04.2017. Ўқилди: 5551 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, шу пайтгача 16та давлат ЖЧни ўзида қабул қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик