Бугун 16 февраль, 2026 йил, душанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 24 60
2 Барселона 23 58
3 Вильярреал 23 45
4 Атлетико 24 45
5 Бетис 24 41
6 Эспаньол 24 35
7 Сельта 24 34
8 Реал Сосьедад 24 31
9 Атлетик Бильбао 24 31
10 Осасуна 24 30
11 Хетафе 24 29
12 Севилья 24 26
13 Алавес 24 26
14 Валенсия 24 26
15 Жирона 23 26
16 Эльче 24 25
17 Райо Вальекано 23 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 23 18
20 Реал Овьедо 23 16

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Эльче 0-0 Осасуна
24-тур Эспаньол 0-0 Сельта
24-тур Райо Вальекано 0-0 Атлетико
24-тур Севилья 0-0 Алавес
24-тур Реал Мадрид 0-0 Реал Сосьедад
24-тур Реал Овьедо 0-0 Атлетик Бильбао
24-тур Хетафе 0-0 Вильярреал
24-тур Леванте 0-0 Валенсия
24-тур Мальорка 0-0 Бетис

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

01/01 06:00 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Мулоҳаза: Моҳияти юзаки интрига

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Статистика
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Бугун ва эртага еврофутбол олами яна қалқиб туради. Хабарингиз бор, албатта, «Барселона» Туриндаги учрашувда мухлислари асабини такрор  синовдан ўтказди, «Ноу Камп»­да эса қўпол ҳазил уюштирди. Ҳа, «Реал Сосьедад»нинг чинакам «камбэк»ка эришиб, шов-шув кўтаришига сал қолди. «Реал» аксинча, хотиржамлиги билан барчани ҳайратлантирмоқда.

Ҳаттоки, иккинчи таркиб билан ҳам Ла-лига баҳсида ғалаба қозониш - «Реал» қудратининг намойиши. Фикримизча, Зайниддин Зидан «Бавария»ни руҳан синдириш учун шундай йўл тутди. Ортиқча ҳордиқ чиқариш ўз йўлига. Қудрат намойишининг руҳиятга таъсири эса бебаҳо омил ҳисобланади.

Хўш, «Барселона» нимчорак финал раундида кузатилган тарихий «сенсация»ни такрорлаши мумкинми? Дон Карло собиқ шогирдидан устун чиқиш йўлини топадими? Ҳар икки клуб мухлислари жавоб учрашувларида ижобий натижага умид боғлашмоқда. Албатта, умид қилиш учун маълум ва машҳур асослар мавжуд, яъни умидсиз ҳолатда «ПСЖ» жилови тортилди. Нега энди «Ювентус»дан чўчиш керак?

Ахир «Барселона» авваллари ҳам жавоб учрашуви эвазига «Юве» тўсиғидан ўтган. Бу сафар ўша тарих такрорланиши мумкин эмасми? Мумкин, албатта. Лекин унутмайликки, бу сафар Луис Энрикега қарши аламзада Массимилиано Аллегри тиш қайраган. Бу анчайин хавфли фактор. Қолаверса, Жанлуижи Буффоннинг шашти ҳам жуда баланд. Шундай кўтаринкилик «Барселона» муҳитида кўзга ташланмаяпти.

Дейлик, Иван Ракитичнинг ғалаба ҳақидаги сўзлари ҳам у қадар ишончли янграмади. «ПСЖ»га қарши жавоб учрашувидан аввал эса Неймар ҳаддан зиёд дадил сўзлаганди. Энди жамоада ўша вақтда сезилган жанговор руҳ йўқ. Бошқача ифода этсак, яна мўъжиза юз беришига футболчиларнинг ўзлари ҳам ишонишмаяпти, гўё. Ҳолбуки, футболда ҳамиша мўъжиза яшайди. Ана, олий лигамизнинг 5-турида «Локомотив»­ни енгган «Шўртан» мўъжиза кўрсатганди. Ғузорликлар навбатдаги турда ҳам мўъжизани такрорлашди - энди «Пахтакор» мағлуб этилди.

Қойил! Мана шу - такрорий мўъжиза! Ҳаммаси ишонч ва иштиёқнинг зўрлигидан. Қайсики жамоа ишонч ва иштиёқ ортидан бир тану бир жон бўлиб эргашса, мўъжиза яратаверади. Шу маънода гапирсак, бир силтаниб ўзини ўнглаган ва икки кучли клубни кетма-кет енгган «Шўртан»нинг натижалари мўъжиза сифатига тортади. ЧЛ чорак финалида иштирок этаётганининг ўзиёқ «Лестер»нинг янги мўъжизаси.

Якунланган футбол ҳафтаси мухлисларни шундай қизғинлик билан қаршилади. Шу қизғинлик ифодаси сифатида «Интер Футбол»нинг доимий ва садоқатли мухлиси Ғуломжон Ҳамидов ёзган қуйидаги шеърий мисраларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

ЕВРОФУТБОЛ ФУСУНИ

Тушунмадик «Барса»га

Фанати бор ранг-баранг.

Ўртача «Малага»га

Ютуқни берди қаранг.

------------------------------------------

Ютқазди «Юве»га ҳам

Қани Париж сабоғи?

Мессининг бошидир хам

Очилмайди қовоғи.

------------------------------------------ 

Олти голли олтин тўй

Такрор бўларми бугун?!

Буффон - моҳир, баланд бўй

«Барса» - чун катта тугун!

------------------------------------------ 

«Реал» сафарда ғолиб

Иккинчи таркиб билан!

Устоздан ўзди толиб

Таваккал қилди Зидан.

------------------------------------------

Жавоб баҳси олдидан

Турлича тахмин-фараз.

«Реал» анча олди дам

«Бавария» қилар араз.

------------------------------------------ 

Ҳар бир клубда шундай

Бордир ўзгача қилиқ.

Менинг хулосам бундай:

Ўрганмоқда «Олмалиқ»?

------------------------------------------

«Шерлар»ни енгиб «Шўртан»

Қувонч олсин майлига.

Зўрдир зўр чиқса зўрдан

Кеттик голлар сайлига!

Шу ўринда таъкидлаш жоиз, Ғуломжон ака - «Пахтакор»нинг 60 йиллик қадрдон мухлиси. У жонажон жамоасининг бугунги ачинарли ҳолатига бефарқ қараб туролмайди. Қандай бефарқ қарасин?! Ахир у кишининг мухлислик стажи клуб тарихи билан тенг-ку!

Шу қадрдонлик ҳурмати фидоий мухлис 

Бу ҳали ҳаммаси эмас, давоми: www.iff.uz да

Манба: www.std.uz
Киритилди: 16:52, 19.04.2017. Ўқилди: 3831 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Торрес фаолиятини дарвозабон сифатида бошлаган. Ўйинларнинг бирида у бармоғини синдириб олгач, онаси ўғлига дарвозабонликни тақиқлаган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 11
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Барселона Рафинья 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.