Бугун 29 январь, 2026 йил, пайшанба.

  • Футзал. Осиё чемпионати
      • 28.01.2026 11:00
      • Афғонистон
      • 3:0
      • Саудия Арабистони
      • 28.01.2026 13:00
      • Япония
      • 6:2
      • Австралия
      • 28.01.2026 15:00
      • Эрон
      • 4:1
      • Малайзия
      • 28.01.2026 17:00
      • Ўзбекистон
      • 0:0
      • Тожикистон
      • 29.01.2026 01:00
      • Аякс
      • 1:2
      • Олимпиакос
      • 29.01.2026 01:00
      • Арсенал
      • 3:2
      • Қайрат
      • 29.01.2026 01:00
      • Монако
      • 0:0
      • Ювентус
      • 29.01.2026 01:00
      • Атлетик Бильбао
      • 2:3
      • Спортинг
      • 29.01.2026 01:00
      • Атлетико
      • 1:2
      • Буде-Глимт
      • 29.01.2026 01:00
      • Байер
      • 3:0
      • Вильярреал
      • 29.01.2026 01:00
      • Боруссия Д
      • 0:2
      • Интер
      • 29.01.2026 01:00
      • Брюгге
      • 3:0
      • Марсель
      • 29.01.2026 01:00
      • Айнтрахт Ф
      • 0:2
      • Тоттенхэм
      • 29.01.2026 01:00
      • Барселона
      • 4:1
      • Копенгаген
      • 29.01.2026 01:00
      • Ливерпуль
      • 6:0
      • Қорабоғ
      • 29.01.2026 01:00
      • Манчестер Сити
      • 2:0
      • Галатасарой
      • 29.01.2026 01:00
      • Пафос
      • 4:1
      • Славия
      • 29.01.2026 01:00
      • ПСЖ
      • 1:1
      • Ньюкасл
      • 29.01.2026 01:00
      • ПСВ
      • 1:2
      • Бавария
      • 29.01.2026 01:00
      • Бенфика
      • 4:2
      • Реал Мадрид
      • 29.01.2026 01:00
      • Наполи
      • 2:3
      • Челси
      • 29.01.2026 01:00
      • Юнион
      • 1:0
      • Аталанта

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арсенал 8 24
2 Бавария 8 21
3 Ливерпуль 8 18
4 Тоттенхэм 8 17
5 Барселона 8 16
6 Челси 8 16
7 Спортинг 8 16
8 Манчестер Сити 8 16
9 Реал Мадрид 8 15
10 Интер 8 15
11 ПСЖ 8 14
12 Ньюкасл 8 14
13 Ювентус 8 13
14 Атлетико 8 13
15 Аталанта 8 13
16 Байер 8 12
17 Боруссия Д 8 11
18 Олимпиакос 8 11
19 Брюгге 8 10
20 Галатасарой 8 10
21 Монако 8 10
22 Қорабоғ 8 10
23 Буде-Глимт 8 9
24 Бенфика 8 9
25 Марсель 8 9
26 Пафос 8 9
27 Юнион 8 9
28 ПСВ 8 8
29 Атлетик Бильбао 8 8
30 Наполи 8 8
31 Копенгаген 8 8
32 Аякс 8 6
33 Айнтрахт Ф 8 4
34 Славия 8 3
35 Вильярреал 8 1
36 Қайрат 8 1

Ўтган ўйинлар. 8-тур

8-тур Аякс 1-2 Олимпиакос
8-тур Арсенал 3-2 Қайрат
8-тур Монако 0-0 Ювентус
8-тур Атлетик Бильбао 2-3 Спортинг
8-тур Атлетико 1-2 Буде-Глимт
8-тур Байер 3-0 Вильярреал
8-тур Боруссия Д 0-2 Интер
8-тур Брюгге 3-0 Марсель
8-тур Айнтрахт Ф 0-2 Тоттенхэм
8-тур Барселона 4-1 Копенгаген
8-тур Ливерпуль 6-0 Қорабоғ
8-тур Манчестер Сити 2-0 Галатасарой
8-тур Пафос 4-1 Славия
8-тур ПСЖ 1-1 Ньюкасл
8-тур ПСВ 1-2 Бавария
8-тур Бенфика 4-2 Реал Мадрид
8-тур Наполи 2-3 Челси
8-тур Юнион 1-0 Аталанта

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Рустам Умаров: «Пульписга жуда ўрганиб қолган эдик»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Cуҳбатлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

2-3 май кунлари футзал бўйича Ўзбекистон ва Туркманистон миллий терма жамоалари Тошкентда ўзаро ўртоқлик учрашувларида майдонга тушишди. Дастлабки ўйин бироз кутилмаган натижа билан якунланди. Шу куни шармандали натижа қайд этилиши ҳам мумкин эди. Яхшиямки, футзалчиларимиз 0:5 ҳисобидаги мағлубиятни якунда 5:6 кўринишига олиб келишди. Бунга бир томондан таркибнинг кескин тарзда ёшартирилиши ҳам сабаб бўлгандир?! Терма жамоамизнинг эски таркибидан 6 нафар футзалчи - Рустам Умаров, Акмал Ҳазратқулов, Артур Юнусов, Константин Свиридов, Даврон Чориев ва Фарҳод Абдумавлонов қолган. Хосе Мария Мендез термани шу тариқа кейинги жаҳон чемпионатига тайёрлаб боришни мақсад қилган. Афсуски, тез орада у жамоа бош мураббийлигидан кетади. Ёшлар (U-20) ўртасидаги Осиё чемпионати испаниялик мутахассис учун сўнгги мусобақа бўлади. Унинг ишини Баҳодир Аҳмедов давом эттиради. Биз Туркманистонга қарши кечган илк ўйиндан сўнг тажрибали дарвозабон Рустам Умаровнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Рустам, Туркманистон терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви салбий натижа билан якунланди. Бу сиз учун ҳам кутилмаган ҳолат бўлдими?

- Умуман ўйинимиз ўхшамади. Бунинг ўзига яраша бир нечта сабаблари бор. Йиғилганимизга 3 кун бўлди. Ўзи яқиндагина футзал мавсуми чемпионат баҳслари билан якунига етган эди. Биз учун анча қийин ва мураккаб мавсум бўлди. Очиғи, дам олишга ҳам фурсат топилмади ва яна терма жамоа йиғинига тўпландик. Эътибор берган бўлсангиз, олдинги таркибдан 6 нафар футзалчи бор, холос. Қолганлари ёш ўйинчилар. Мазкур баҳс олдидан 5та машғулот ўтказдик. Менимча, бизга жамоавий ўйин  етишмади. Бош мураббийимиз Хосе Мария Мендез барча футзалчиларга ўйнаш имкониятини тақдим этди. Учта тўртлик майдонда навбати билан ҳаракат қилди. Учрашувни кўрганингиздек, ёмон бошламадик. Рақибга нисбатан прессинг уюштирдик. Кетма-кет ҳужумлар қилдик. Лекин меҳмонлар бизни хато қилишга мажбур этишди ва қарши ҳужумда жазолашди. Билмадим, балки рақибга тўғри баҳо бермаган ёки менсимагандирмиз?! Туркманистон терма жамоасини сўнгги ўйинда йирик ҳисобда мағлуб этганимиз учун ҳам хотиржамроқ ҳаракат қилгандирмиз?! Биринчи бўлимда 0:5 ҳисобида ютқазаётгандик. Лекин танаффусдан сўнг ўзимизга келиб, мувозанатни тикладик. Афсуски, яна қарши ҳужумда гол ўтказиб юбордик. Бутун ўйин давомида жуда кўп хавфли вазиятларни юзага келтирган бўлсак-да, мағлубиятдан қутулиб қололмадик. Балки, бугун бизнинг кунимиз бўлмагандир?!

- Ёш футболчиларнинг ҳаракати маъқул бўляптими?

- Терма жамоамизнинг биринчи тўртлигини тажрибали футзалчилар, яъни асосий таркиб ўйинчилари ташкил қилади. Иккинчи тўртликдан «Ардус» футзалчилари жой олишган. Ёшлар ҳаракатчан, лекин уларга халқаро тажриба етишмайди. Бунинг учун эса вақт керак.

- Хосе Мария Мендезнинг тез орада терма жамоадан кетиши ҳақида хабарлар чоп этилди. Бу маълумотни терма жамоа аъзолари қандай қабул қилишди?

- Биз Пульпис (Мендезни шундай чақиришади, - муаллиф)га жуда ҳам ўрганиб қолгандик. Унинг машғулотлари ва ўйин схемасига кўникиб бўлгандик. Начора, бу билан ҳаёт тўхтаб қолмайди. У бошлаган ишни Баҳодир Аҳмедов давом эттиради. Ишончим комил, Аҳмедов испаниялик мутахассисга муносиб давомчи бўла олади. Унинг ёнида юриб, мураббийликдаги тажрибасини оширишга эришди.

- Мендез ҳаётда қандай инсон?

- Ҳеч қачон йўқ, билмайман, деган сўзларни ишлатмайди.  Ҳар доим ёрдамга ошиқади. Шундай вазиятлар бўладики, у билан дўст сифатида гаплашамиз. Жойи келганда ҳазил қилишни яхши кўради. Машғулотлар чоғида эса ўта талабчан.

- «Ардус» бу йил ҳам чемпионатда иккинчи бўлди. «Олмалиқ»ни биринчи турда мағлуб этгандинглар. Лекин финал сериясида 2та мағлубият. Буни қандай изоҳлайсиз?

- Ўтган йил билан таққослаганда бу йилги мавсумда «Ардус» таркиби 80 фоизга ўзгарди. Ёш футболчилар ва ҳатто футзал ўйнамаган болалар ҳам сафимизга келиб қўшилишди. Уларнинг аксарияти катта футболдан келишди. Чемпионат бошланиши олдидан Пульпис мени «Ардус»га таклиф қилди. Мақсад - ёш футзалчиларга билмаганларини ўргатиш, уларга ҳар томонлама ўрнак бўлишдан иборат эди. Биринчи турда «Олмалиқ» билан ўйнадик. Ўша учрашувда кучли рақибни иштиёқ эвазига мағлубиятга учратдик. Менимча, «Олмалиқ» бизни менсимаган ҳолда майдонга тушди ва бунинг учун жазоланди. Тезкор тўп киритишга муваффақ бўлдик. Иккита ғалабагача давом этадиган ўйинларга «Олмалиқ» футзалчилари яхшигина руҳий тайёргарлик билан чиқишди. Бизнинг ёш ўйинчиларга эса тажриба етишмади. Натижада иккала учрашувда ҳам мағлубият аламини тотиб кўрдик. Бошқа томондан, чемпионат ва кубок баҳслари бошланишидан олдин ҳеч ким бизни финалгача етиб боради, деб ўйламаганди. Тажрибали футзалчиларимиз бошқа клубларга ўтиб кетишганди. Шунга қарамай, финалга чиқдик. «Ардус»га ўтганимдан ҳечам афсусланмайман. Тўғри, биз бу йил биронта ҳам соврин ютмадик. Лекин бир нарсадан жуда ҳам хурсандман. У ҳам бўлса, испаниялик мураббийдан кўп нарса ўргандим.

- Тез орада ёшларимиз илк маротаба ўтказиладиган Осиё чемпионатида қатнашишади. Гуруҳдаги рақиблар маълум. Терма жамоамизнинг имкониятини қандай баҳолайсиз?

- Тарихий Осиё чемпионатига барча иштирокчи давлат терма жамоалари жиддий тарзда тайёргарлик кўришяпти. Жамоамизнинг шакллана бошлаганига 3-4 ой бўлди. Бу жуда кам муддат. Шунга қарамай, Мендез термани рақобатбардош тарзда тайёрлашга ҳаракат қиляпти. Ўйлайманки, ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати жамоамиз учун омадли ўтади. Она Ватанга ёруғ юз билан қайтиб келишади.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 10:57, 08.05.2017. Ўқилди: 4076 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Реал”нинг тирик афсонаси Раул Европа Чемпионлар лигасининг кетма-кет 14 та мавсумида гол ура олган ягона футболчи саналади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.