Бугун 4 июнь, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

"Қўқон-1912" кубок учрашувида "Металлург"ни енгди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Ўзбекистон кубоги / Учрашувлар
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Ушбу жамоалар бундан роппа-роса бир ой олдин чемпионат доирасида тўқнаш келишганди. Суҳроб Бердиевнинг бенефисига айланган ўша учрашувда қўқонликлар 3:0 ҳисобида рақибдан устун келишганди. Бу сафарги ўйинга бўлган қизиқиш ҳам юқори бўлди.

Учрашувни мезбонлар фаол тарзда бошлашди. Дастлабки дақиқалардан қўқонликлар ҳужумга зўр беришди.

24-дақиқада жарима тўпидан кейин рақиб дарвозаси олдида хавфли вазият вужудга келди.

Урашувдаги дастлабки хавфли вазият 30-дақиқада вужудга келди. Аммо ундан мезбонлар самарали фойдалана олишмади.

41-дақиқада яна бир жарима тўпидан кейин ҳисобни очилиши мумкин эди. Жарима майдончасига оширилган тўп мезбонлар рақиб дарвозасига жойлаштира олишмади. Озгина аниқлик етишмади.

Биринчи бўлимнинг охирги дақиқасида омад меҳмонлардан юз ўгирди. Акс ҳолда учрашувда ҳисоб очилиши мумкин эди. Танаффусга жамоалар нурсиз дуранг билан чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлимни ҳам қўқонликлар ҳужумкор руҳда бошлашди.

52-дақиқа Жавоҳир Сидиқовнинг рейди гол билан якунланиши мумкин эди. Афсуски, унинг зарбасини “Металлург” посбони бартараф этди.

60-дақиқада меҳмонлар хавфли вазиятга эга чиқишди. Бу вазиятда Мурод Холмуҳаммедов хатога йўл қўйганди.

63-дақиқа энди Носир Отақўзиев ўта қулай имкониятни кўкка совурди. 69-дақиқа ҳисоб очилди. Мурод Холмуҳаммедовнинг жаримадан тепган тўпи рақиб дарвозасидан жой олди.

74-дақиқа ўтиб бораётган пайтда рақиблар Суҳроб Бердиевни ўз жарима майдончалари ичида чалиб йиқитишди. Ҳакам пенальти белгилади. Мурод Холмуҳаммедов пенальтини аниқ амалга оширди – 2:0.

Қолган дақиқаларда қўқонликлар рақиб дарвозаси олдида шиддатли ҳужумларни ташкил этишди. Аммо улардан оқилона фойдалана олишмади. Натижада учрашув 2:0 ҳисобида якунига етди.

Сўнгги дақиқа ўтиб бораётган паллада Муҳаммадодил Қаҳрамонов иккинчи марта сариқ карточка олиб майдондан четлатилди.

Шу тариқа кубок ўйинларни ҳисобга олсак "Қўқон-1912"нинг мағлубиятсиз серияси 12 та учрашувга етди.

Ушбу жамоаларнинг жавоб учрашуви 30 май куни бўлиб ўтади.

 

Ўзбекистон кубоги, 1/8 финал

Биринчи учрашув

“Қўқон-1912” – “Металлург” – 2:0 (0:0)

Ҳакамлар: А. Раҳимов (Андижон), А. Сидоров (Тошкент), Д. Сайлалов (Тошкент), Ш. Насибуллаев (Наманган)

Назоратчи: Д. Роман (Тошкент).

Голлар: Мурод Холмуҳаммедов – 70,74 (пен).

“Қўқон-1912”: 13. Никита Рибкин, 7. Жамшид Ҳасанов, 8. Собир Ҳамидов (4. Баҳодир Акрамов-46), 9. Носир Отақўзиев (17. Аваз Маматхўжаев-80), 10. Жавоҳир Сидиқов, 19. Суҳроб Бердиев, 24. Иброҳим Раҳимов (11. Андрей Сидоров-46), 26. Акмал Холмуродов, 55. Дарко Гожкович, 77. Мурод Ҳолмуҳаммедов, 96. Муҳаммаданас Ҳасанов.

Захира: 21. Музаффар Абдуллаев, 5. Жалил Кимсанов, 25. Иқбол Маликжонов, 97. Ойбек Рустамов.

“Металлург”: 25. Тимур Тўйчиев, 3. Висол Магерамов, 7. Дониёр Одилов, 9. Фарҳод Намозов, 11. Мурод Тошматов (5. Жасур Аҳмедов-67), 20. Достон Турсунов, 23. Камрон Кападзе, 27. Муҳаммадодил Қаҳрамонов, 28. Аброр Тошқўзиев, 77. Дониёр Исмоилов (33. Умид Раҳимов-64), 95. Тимур Усмонов (38. Муҳаммад Султонов-66).

Захира: 35. Акобир Қаюмов, 8. Аюбхон Нўъмонов, 13. Санжар Қодирқулов, 17. Мирғиёс Сулаймонов.

Манба: kokand1912.uz
Киритилди: 19:26, 22.05.2017. Ўқилди: 3460 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду ўзининг профессионал фаолияти давомида тўққиз марта қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик