Бугун 26 декабрь, 2025 йил, жума.

      • 27.12.2025 01:00
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 27.12.2025 17:30
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 27.12.2025 20:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Брайтон
      • 27.12.2025 20:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Борнмут
      • 27.12.2025 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Эвертон
      • 27.12.2025 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 27.12.2025 20:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Фулхэм
      • 27.12.2025 22:30
      • Челси
      • -:-
      • Астон Вилла
  • «A» Серия
      • 27.12.2025 16:30
      • Парма
      • -:-
      • Фиорентина
      • 27.12.2025 19:00
      • Лечче
      • -:-
      • Комо
      • 27.12.2025 19:00
      • Торино
      • -:-
      • Кальяри
      • 27.12.2025 22:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Лацио

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 18 46
2 Реал Мадрид 18 42
3 Атлетико 18 37
4 Вильярреал 16 35
5 Эспаньол 17 33
6 Бетис 17 28
7 Сельта 17 23
8 Атлетик Бильбао 18 23
9 Эльче 17 22
10 Севилья 17 20
11 Хетафе 17 20
12 Осасуна 17 18
13 Мальорка 17 18
14 Алавес 17 18
15 Райо Вальекано 17 18
16 Реал Сосьедад 17 17
17 Валенсия 17 16
18 Жирона 17 15
19 Реал Овьедо 17 11
20 Леванте 16 10

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Барселона 3-1 Атлетико
19-тур Атлетик Бильбао 0-3 Реал Мадрид

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

14/12 22:30 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

15 кг сосискага сотилган футболчи ким эканини биласизми?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Трансферлар / Расман тасдиқланган
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Трансфер футболнинг қони ҳисобланади. Агар мазкур жараён бўлмаганида, жамоалар ўйинида ҳеч бир ўзгариш кўзга ташланмас, миллионлар ўйини яна жозибали тус олмас, кутилмаган ва ҳаяжонли лаҳзалар содир бўлмасди.

Шунинг учун ҳам ҳар сафар трансфер бозорига катта эътибор қаратилади. Сизу биз шу пайтгача «Фалон футболчи мана шунча пул эвазига сотилибди», қабилидаги гапларни эшитиб келамиз. Яъни трансфер фақат пул эвазига амалга оширилишига кўникиб қолганмиз. Буни қарангки, тарихда айрим трансферлар ноодатий нарсалар билан амалга оширилган экан. Қуйида ана шу ҳақда сўз юритамиз.

«ИЧИМЛИК БEРИНГ, ФУТБОЛЧИ СИЗНИКИ»
Футболчи: Эрни Бленкинсопа
Йўналиш: «Кадворт методистлар бирлашмаси» — «Халл Сити»
Тўлов тури: 200 фунт ва 80 пинт пиво
1921 йилда Англияда содир бўлган ғалати трансфер. Ёш Эрни Бленкинсопа методистларнинг оддий клубидан «Халл»га 200 фунт ва яна 80 пинт (Англия ўлчов бирлиги, 570 миллилитрга тенг) пиво эвазига ўтган. «Методистлар» президенти Англия терма жамоаси собиқ президентининг кетишини нишонлайди: клубни инглиз ичимлиги билан сийлайди.

САРТАРОШ УЧУН ТРEНАЖЁР ЖИҲОЗЛАРИ
Футболчининг исми: Тони Каскарино
Йўналиш: «Крокенхилл» — «Гиллингем»
Тўлов тури: машғулотлар учун жиҳозлар
Тони Каскарино оддий сартарош бўлган, аммо бир марта унда футболчи бўлиш ғояси туғилган ва у «Крокенхилл» жамоаси мактабига ёзилган. Бу ерда муваффақиятларга эришган Тонига «Гиллингем» жамоаси раҳбарлари қизиқиб қолишган ва Каскарино шу жамоага ўтган. Энг қизиғи, футболчининг трансфери учун «Крокенхилл»га машғулотларни кучайтиришга хизмат қиладиган жиҳозлар берилган.

ТЎҚ ҚИЗИЛ ФОРМАЛАР
Футболчи: Сергей Бодак
Йўналиш: «Криля Советов» — «Спартак»
Тўлов: футбол либослари тўплами
Сергей Бодак — ўз даврининг спорт устаси. Ҳимоя чизиғида тўп сурган Сергей қўпол ҳаракатлари билан ажралиб турарди. Хусусан, у ўйинлардан бирида яна бир машҳур футболчи Юрий Тишковнинг оёғига зарба беради. Оқибатда болдир суяги цинган Тишков фаолиятини якунлашга мажбур бўлади. Натижада «Криля Советов» уни «Спартак»ка бериб юборади, аниқроғи, футболчини тўқ қизил формалар тўпламига алмашади.

ГАНТEЛЛАР ТЎПЛАМИ!
Футболчи: Ян Райт
Йўналиш: «Гринвич Боро» — «Кристал Пелас»
Тўлов: гантеллар тўплами
Ян Райт — Шон Райт-Филлипснинг ўгай отаси профессионал футболчи бўлишга интилади ва «Брайтон» ва «Саутенд Юнайтед» жамоаларида ҳаракат қилади, аммо ўз салоҳиятини кўрсата билмайди. Кейинчалик машҳур «Гринвич Боро» жамоасига ўтади. Айни шу пайтда ёш йигит «Кристал Пелас» селектсионерлари назарига тушади ва улар Яннинг машғулотларини уч кун мобайнида кузатишади. Якунда Ян Райт профессионал шартнома имзолайди! Буни қарангки, собиқ клуби Райтнинг нархини жуда паст баҳолаган, «Кристал Пелас» футболчи учун гантеллар тўпламидан воз кечган, холос.

ФУТБОЛЧИ ЭВАЗИГА СОСИСКАЛАР
Футболчи: Мариуш Чоара
Йўналиш: «Арад» — «Регал Хорния»
Тўлов: 15 килограмм сосиска
Руминиянинг «Арада» жамоаси посбони Мариуш Чоара машҳур жамоалардан бирига ўтади. Янги клуби у учун атиги 15 кило сосискадан воз кечган. Бироқ Мариуш янги жамоасида узоқ ҳаракат қилмаган. Доим масхараларга дучор бўлган посбон фаолиятини Испанияда якунлаган ва фермада ишлай бошлаган.

«ҚАНЧА ЧИҚСА, ШУНЧА ҚИСҚИЧБАҚА»
Ўйинчи: Кеннет Кристенсен
Йўналиш: «Флуя» — «Винбярт»
Тўлов: 75 килограмм қисқичбақа
Норвегиянинг тўртинчи лигасида, ҳаваскорлардан иборат «Флуя» жамоаси тўп сурадиган Кеннет жамоасини алмаштиришга қарор қилади. «Винбярт» жамоаси эса Кристенсен билан қизиқаётганини яширмайди ва у билан келишувга эришади. Футболчи тиббий кўрикдан ўтгач, янги жамоаси билан шартнома имзолайди. Иккала клуб трансфер нархини қуйидагича келишишганди: футболчининг вазни неччи килограмм чиқса, шунча ҳақ тўлаш. Натижада Кристенсеннинг вазни 75 кг эканлиги аниқланади ва «Винбярт» «Флуя»га 75 кг сара норвег қисқичбақаларини тўлов тариқасида беради.

АРЗИМАГАН ТЎЛОВ
Футболчи: Гари Паллистер
Йўналиш: «Биллингем Таун» — «Мидлсбро»
Тўлов: форма тўплами, дарвоза учун тўр ва коптоклар
Гари Паллистер фаолиятини ҳаваскорлар лигасида, «Биллингем Таун»да бошлаган. 19 ёшли Англия термасининг бўлажак ўйинчиси билан машҳур клуб — «Мидлсбро» қизиқиб қолади. Жамоа раҳбарияти музокараларни тезлаштириб юборади. Футболчи эвазига «Биллингем Таун»га формалар тўплами, дарвоза учун тўр ва коптоклар берилади. «Мидлсбро» «Кубок эгалари Кубоги»нинг ғолиби бўлиш учун муҳим ҳисобланган трансферни амалга оширганди.

Манба: penalti.uz
Киритилди: 23:15, 29.05.2017. Ўқилди: 8818 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Херар Пике “Манчестер Юнайтед”да дастлаб ҳужумчи сифатида тўп сурган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 18
2 Барселона Ферран Торрес 11
3 Мальорка Ведат Мурики 9
4 Барселона Роберт Левандовски 8
5 Барселона Рафинья 7
6 Бетис Кучо Эрнандес 7
7 Атлетико Хулиан Альварес 7
8 Барселона Ламин Ямаль 7
9 Валенсия Уго Дуро 6
10 Эльче Рафа Мир 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.