Бугун 3 апрель, 2026 йил, жума.

  • Суперлига
      • 02.04.2026 18:30
      • Сўғдиёна
      • 2:2
      • Қўқон-1912
      • 02.04.2026 19:00
      • Бунёдкор
      • 2:0
      • Локомотив
      • 03.04.2026 18:00
      • Хоразм
      • -:-
      • Динамо
      • 03.04.2026 19:00
      • Навбаҳор
      • -:-
      • Машъал
      • 03.04.2026 20:15
      • Насаф
      • -:-
      • Андижон
      • 04.04.2026 17:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • ОКМК
      • 04.04.2026 18:00
      • Қизилқум
      • -:-
      • Нефтчи
      • 04.04.2026 19:15
      • Сурхон
      • -:-
      • Бухоро
      • 04.04.2026 00:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Эльче
      • 04.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Леванте
      • 04.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 04.04.2026 21:30
      • Бетис
      • -:-
      • Эспаньол
      • 05.04.2026 00:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Барселона
  • «A» Серия
      • 04.04.2026 18:00
      • Сассуоло
      • -:-
      • Кальяри
      • 04.04.2026 21:00
      • Верона
      • -:-
      • Фиорентина
      • 04.04.2026 23:45
      • Лацио
      • -:-
      • Парма

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 4 12
2 Бухоро 4 10
3 Бунёдкор 5 10
4 Пахтакор 4 9
5 Насаф 4 7
6 Локомотив 5 7
7 Андижон 4 6
8 Навбаҳор 4 6
9 Қизилқум 4 6
10 Қўқон-1912 5 5
11 ОКМК 4 4
12 Хоразм 4 4
13 Динамо 4 4
14 Сурхон 4 4
15 Сўғдиёна 5 2
16 Машъал 4 0

Ўтган ўйинлар. 5-тур

5-тур Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
5-тур Бунёдкор 2-0 Локомотив

Навбатдаги ўйинлар. 5-тур

03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Интервью. Бобур Акбаров: «Мураббий ишончисиз футбол ўйнаш қийин»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Cуҳбатлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Малайзия премьер-лигасининг жорий мавсум қизғин паллага кириб боряпти. Айни пайт чемпионатда танаффус юзага келган. Жамоалар таътилга чиқишган бўлсада, тайёргарлик тўхтаб қолгани йўқ.

Шу кунгача ҳисоб бўйича Малайзиянинг иккинчи чемпионатида 12та тур ўйинлари ортда қолди. Хабарингиз бор, бугунги кунда премьер-лигада бир йўла беш нафар ҳамюртимиз ўйнаяпти. ATM клубида Сирожиддин Раҳматуллаев, Сирожиддин Аллаев ва Иқбол Бобохонов тўп суришяпти. Лутфулла Тўраев «Теренггану», Бобуржон Акбаров эса «Куала-Лумпур» шарафини ҳимоя қилмоқда.

Ортда қолган 12та турдан сўнг «Куала-Лумпур» 23 очко билан 4-ўринни эгаллаб турибди. Лекин жамоада чемпионатнинг кичик олтин медалларини қўлга киритиб, суперлигага йўл олиш имконияти юқори.

Сабаби, пешқадам билан ўртадаги тафовут унчалик катта эмас. Биз айнан шу клубда ўйнаётган тажрибали ҳимоячи Бобур Акбаров билан боғланиб, ундан интервью олдик.

- Бобур, сиз билан Малайзия чемпионати бошланиши олдидан суҳбатлашгандик. Мана, ҳозир чемпионат айни қизиган пайти. Ўтган ўйинларни таҳлил қилган ҳолда умумий таассуротларингиз қандай бўлди?

- «Куала-Лумпур» билан чемпионатни жуда яхши бошлагандик. Лекин 5-турга келиб ўйинимизда пасайиш юзага келди. Шу билан бир қаторда жамоамизда бош мураббий ўзгарди. Унинг қўл остида натижамизни анча яхшилаб олишга эришдик. Ҳозирда ўйин услубимиз анчагина ижобий томонга ўзгарган. Ўзимга келсак, мунтазам равишда майдонга тушяпман. Ўз ўйиним билан жамоам ғалабаларига ҳиссамни қўшиб келяпман. Албатта, бундан хурсандман. Шу ўринда Малайзия чемпионатини кўпчилик ўйлагандек кучсиз, деб айтмаган бўлардим. Сабаби ҳар бир ўйин кескин курашларга бой тарзда ўтмоқда. Футболчилар ўзларини ҳам, рақиб ўйинчиларини ҳам аяб ўтиришмайди. Шахсан мен шундай футболни яхши кўраман. Бир сўз билан айтганда, ҳаммаси жуда ажойиб.

- Демак, Малайзия клубига ўтганингиздан ҳечам афсусланмайсиз, шу клубни танлаб, тўғри қарорга келгансиз, шундайми?

- Шундай деса ҳам бўлади. Бу ерда ўз ўйиним билан жамоам ва мухлисларни хушнуд этиш учун бор куч-ғайратимни ишга солишга интиляпман. Легионер номини оқлашга уриняпман. Малайзияликлар ўзбекистонлик футболчиларнинг нималарга қодир эканлигини кўриб қўйишсин.

- Легионерларга муносабат қандай экан?

- Талаб жуда юқори. Ўз ўрнида, биз ҳам ҳар дақиқада масъулиятни ҳис қилиб турамиз.

- Жамоаларнинг савияси қандай экан? Ўткинчи ўйинлар кўп эмасми?

- Савия деярли бир хил. Битта жамоани кучли ёки аксинча, кучсиз деб бўлмайди. Сабаби айнан кучли деб қаралган жамоа турнир жадвалининг энг қуйидаги клубига ютқазиб қўйиши ҳеч гап эмас.

- Жамоа олдига суперлигага чиқиш вазифаси қўйилганми?

- Шубҳасиз. Буни уддалашимиз учун ҳали имкониятимиз етарли. Ҳозирда иккинчи ўриндаги жамоадан 2 очкога ортда қоляпмиз. Бу фарқни битта ўйиндаёқ йўққа чиқариш мумкин. Ўйлайманки, мавсум якунида биз суперлига йўлланмасини қўлга киритамиз.

- Янги бош мураббий малайзияликми? У легионерларга қандай муносабат билдирар экан?

- Аввалги мураббийимиз ҳам, янгиси ҳам бразилиялик. Ушбу мутахассис билан муносабатимиз жуда аъло даражада. Бу мен учун жуда муҳим. Мураббийнинг ишончи бўлмаса, футбол ўйнаш қийин.

- Сиздан ташқари яна 4 нафар футболчимиз премьер-лигада ўйнаш-япти. Улар билан ҳам кўришиб турибсизми?

- Лутфулла Тўраев, Фарҳод Тожиев ва Дилшод Шарофутдинов биздан анча узоқда жойлашгани учун улар билан кўриша олмаяпмиз. Смоляченко, Бобохонов ва Раҳматуллаев билан уйимизнинг оралиғи 6-7 километрни ташкил этади, шу боис тез-тез кўришиб турамиз.

- Айни пайт ўқув-машғулот йиғини қаерда ўтказиляпти? Чемпионат қачон давом эттирилади?

- «Куала-Лумпур» стадионида таъмирлаш ишлари олиб бориляпти. Шу сабабли ҳозир машғулот учун муқим майдонимиз йўқ. Йиғинлар турли ҳудудларда ташкил этиляпти. 24 май куни навбатдаги тур учрашувлари бўлиб ўтади. Ўз майдонимизда АТМ жамоасини қабул қиламиз. Бу клуб таркибида ўзбекистонлик уч футболчи тўп суряпти.

- Маош ва мукофот пулларини вақтида оляпсизларми?

- Бу борада ҳеч қандай муаммо йўқ. Маошимиз ҳар ойнинг 28-29-кунлари чиқади.

- Харажатларга етяптими?

- Нолимайман.

- Ўзбекистон чемпионатини кузатиб боряпсизми? Фикрингиз қандай?

- Албатта, кузатяпман. Эътиборга лойиқ жиҳати шундаки, водий футболи ўз ўрнини топиб боряпти. Келаси йили бу жамоалар сафида собиқ клубим «Андижон»ни ҳам кўришни хоҳлардим. Миржалол Қосимовнинг «Бунёдкор»га қайтганидан хурсандман. «Пахтакор»да ҳам катта ўзгаришлар бўляпти. Бу эса ўзбек футболининг ўсишига ёрдам беради.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 10:53, 30.05.2017. Ўқилди: 2726 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Авваллари ўз дарвозасига урилган гол статистикада алоҳида қайд этилмаган. Кейинчалик “автогол” термини пайдо бўлган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 ОКМК Аброр Каримов 2
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
4 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
5 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
6 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
7 Нефтчи Алишер Одилов 2
8 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
9 Локомотив Қувончбек Абраев 2
10 Насаф Шароф Муҳитдинов 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик