Бугун 16 февраль, 2026 йил, душанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 24 60
2 Барселона 23 58
3 Вильярреал 23 45
4 Атлетико 24 45
5 Бетис 24 41
6 Эспаньол 24 35
7 Сельта 24 34
8 Реал Сосьедад 24 31
9 Атлетик Бильбао 24 31
10 Осасуна 24 30
11 Хетафе 24 29
12 Севилья 24 26
13 Алавес 24 26
14 Валенсия 24 26
15 Жирона 23 26
16 Эльче 24 25
17 Райо Вальекано 23 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 23 18
20 Реал Овьедо 23 16

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Эльче 0-0 Осасуна
24-тур Эспаньол 0-0 Сельта
24-тур Райо Вальекано 0-0 Атлетико
24-тур Севилья 0-0 Алавес
24-тур Реал Мадрид 0-0 Реал Сосьедад
24-тур Реал Овьедо 0-0 Атлетик Бильбао
24-тур Хетафе 0-0 Вильярреал
24-тур Леванте 0-0 Валенсия

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

01/01 06:00 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Темурхўжа Абдухолиқов: «Янги мавсумда мендан янада яхшироқ ўйин кутишади»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Cуҳбатлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Қатар юлдузлар лигасининг бу йилги мавсум якунларига кўра, икки ҳамюртимиз - Санжар Шоаҳмедов ва Темурхўжа Абдухолиқов тўп сураётган «Ас-Сайлия» клуби чемпионатни 31 очко билан 8-ўринда якунлади.

Жамоа 26та ўйиннинг 8тасида ғалабага эришди. Шунингдек, 7та дуранг ва 11та мағлубият қайд этди. Мавсум ўрталарида «Ас-Сайлия» сафига бориб қўшилган ҳамюртларимиз ўз ўйинлари билан жамоанинг кичик муваффақиятига муносиб ҳисса қўшишди.

Темурхўжа тўпурарлик маҳоратини намойиш этди. Санжар эса майдон маркази ва ҳужумчи орти позициясидаги тезкор ҳаракатлари билан ажралиб турди. Чемпионат якунлангач, ҳар икки футболчимиз Тошкентга қайтишди ва маълум бир муддат бўлгач, яна қатарга қайтишди.

Биздаги маълумотларга кўра, Темурхўжа Абдухолиқов ва Сардор Рашидов 21 май куни ТТЙМИ стадионида ўтган терма жамоамиз иштирокидаги назорат учрашувида майдонга тушишлари керак эди. Лекин легионер футболчиларимиз зудлик билан Қатарга учишган. Биз Темурхўжа билан боғланиб, ундан интервью олдик.

- Темурхўжа, билишимизча, Тошкентда терма жамоамиз иштирокидаги назорат учрашувида майдонга тушишингиз керак эди. Лекин сўнгги паллада қатарга жўнаб кетдингиз. Бунга етарлича асос бор эдими?

- Терма жамоа мураббийлари футболчиларда ўйин амалиёти бўлиши учун ушбу ўртоқлик ўйинини ташкил қилишган эди. Лекин 20 май куни қатар юлдузлар лигасининг якунларига бағишланган йиғилишда қатнашишим кераклиги учун Дохага етиб келдим.

- Йиғилиш қандай ўтди? Унда қайси жиҳатлар муҳокама қилинди? Легионерларга, хусусан, сизга боғлиқ масалалар ҳам бормиди?

- Турли номинациялар бўйича йилнинг энг яхшилари аниқланди. Менга боғлиқ ҳеч қандай масала йўқ эди. Лекин ўша йиғилишда ҳамма футболчиларнинг қатнашиши шарт эканлигини айтишганди.

- Ўз клубингизда ҳам мавсум якунлари муҳокама қилиндими?

- Ҳа, албатта.

- Унда жамоанинг иштироки қандай баҳоланди?

- Салбий баҳо берилди. «Ас-Сайлия» мавсумни ёмон ўтказгани айтилди. 8-ўрин жамоа учун қониқарсиз эканлиги таъкидланди. Янги мавсумда натижани яхшилашимиз шарт.

- Сиз мавсум ўртасида жамоа сафига бориб қўшилдингиз. Демак, мавсум аввалида клуб олдига юқори ўринлар учун курашиш вазифаси қўйилган эканда?

- Худди шундай бўлган. Жамоа олдига кучли бешликка кириш вазифаси қўйилганди. Мавсум якунида эгаллаган ўрнимиз қониқарсиз эканлигини клуб раҳбарияти айтмаса ҳам буни ўзимиз билдик.

- Ижобий натижа қайд этиш учун нима етишмади? Ёки юлдузлар лигасида рақобат кутилганидан ҳам кучли бўлдими?

- Мен жамоа таркибида 10та ўйин ўтказдим. Клуб биринчи даврада ҳам керагидан ортиқча очко йўқотиб улгурган эди.

- Футболчи ўз ўйинига баҳо бериши унчалик тўғримасдир, лекин умумий олганда, сиз ва Санжар Шоаҳмедов ёмон таассурот қолдирмадинглар. Бизнингча, янги муҳит ва чемпионатга мослашиш қийин кечмади, шундайми?

- Йўқ, биз учун барибир, бошида қийинроқ бўлди. Янги мавсумда биздан, хусусан, мендан янада кўпроғини кутишади.

- қатарда ўтган мавсум сизда қандай таассурот қолдирди? Чемпионат савияси юлдузлар лигаси номига муносиб эканми?

- Чемпионат легионерлар ҳисобига кучли. Ҳақиқатан ҳам, жамоалар таркибида юқори савиядаги футболчилар бисёр. Бу борада биргина Хавини эслаш кифоя.

- Эндиги режалар қандай? қачонгача таътил беришди?

- Июль ойи ўрталаригача дам оламиз.

- Таътилни Тошкентда ўтказасизми?

- Худди шундай.

- Демак, шартномага кўра, Сиз ва Санжар янги мавсумда ҳам қатар чемпионатида ўйнайсизлар, шундайми?

- «Ал-Сайлия» билан яна бир йиллик келишувимиз бор. Шартномага кўра, янги мавсумда ҳам жамоа шарафини ҳимоя қиламиз.

- Бошқа клублардан таклифлар бўлмадими?

- Йўқ.

- «Ас-Сайлия»нинг иштироки қониқарсиз баҳоланганини айтдингиз. Шу нуқтаи назардан, жамоада бош мураббий алмашмадими?

- Мураббийимиз ўз лавозимида қолди.

- Қатар чемпионатида тўп сураётган бошқа футболчиларимиз билан гаплашмадингизми? Улар ҳам янги мавсумда юлдузлар лигасида ўйнашадими?

- Менимча, Санжар Турсунов жамоасида қолади. Рашидов масаласида бундай фикр билдира олмайман. У ўзи учун энг яхши вариантни танлайди.

- Дарвоқе, «Ал-Жаиш» ва «Лахвия» клублари бирлашди, улар совринли ўринлар учун курашишганди. Шахсан сиз учун бу кутилмаган ҳолат бўлдими? қатарда мазкур ўзгаришни қандай қабул қилишди?

- Аслида, илк бор қатарга борган пайтимдаёқ айни мавзуда турли миш-мишлар юрганди. Шу сабабли ҳам, мавсум якунида бу маълумотни расман тасдиқлашганида, ҳайрон қолмадим.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 12:08, 02.06.2017. Ўқилди: 5190 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Бразилия — футбол бўйича барча ЖЧларида иштирок этган ягона давлат.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 11
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Барселона Рафинья 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.