Бугун 1 апрель, 2025 йил, сешанба.

      • 31.03.2025 00:00
      • Бетис
      • 2:1
      • Севилья
      • 01.04.2025 00:00
      • Сельта
      • -:-
      • Лас-Пальмас
  • «A» Серия
      • 31.03.2025 21:30
      • Верона
      • 0:0
      • Парма
      • 31.03.2025 23:45
      • Лацио
      • -:-
      • Торино
      • 01.04.2025 23:45
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 01.04.2025 23:45
      • Арсенал
      • -:-
      • Фулхэм
      • 02.04.2025 00:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
      • 02.04.2025 23:45
      • Брайтон
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 02.04.2025 23:45
      • Саутгемптон
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 02.04.2025 23:45
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Лестер
      • 02.04.2025 23:45
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Брентфорд
      • 02.04.2025 23:45
      • Борнмут
      • -:-
      • Ипсвич
      • 03.04.2025 00:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Эвертон

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 29 66
2 Реал Мадрид 29 63
3 Атлетико 29 57
4 Атлетик Бильбао 29 53
5 Вильярреал 28 47
6 Бетис 29 47
7 Райо Вальекано 29 40
8 Сельта 29 40
9 Мальорка 29 40
10 Реал Сосьедад 29 38
11 Хетафе 29 36
12 Севилья 29 36
13 Жирона 29 34
14 Осасуна 29 34
15 Валенсия 29 31
16 Эспаньол 28 29
17 Алавес 29 27
18 Леганес 29 27
19 Лас-Пальмас 29 26
20 Вальядолид 29 16

Ўтган ўйинлар. 29-тур

29-тур Реал Сосьедад 2-1 Вальядолид
29-тур Эспаньол 1-1 Атлетико
29-тур Алавес 0-2 Райо Вальекано
29-тур Реал Мадрид 3-2 Леганес
29-тур Хетафе 1-2 Вильярреал
29-тур Барселона 4-1 Жирона
29-тур Валенсия 1-0 Мальорка
29-тур Атлетик Бильбао 0-0 Осасуна
29-тур Бетис 2-1 Севилья

Навбатдаги ўйинлар. 26-тур

09/04 05:00 Вильярреал - Эспаньол

Сўровнома

  • Ўзбекистоннинг қаеридансиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 20009 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Олий лигамизга мухлислар қайтадими?

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Статистика
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ўзбекистон чемпионати бу йил ҳар қачонгидан яхшироқ, сифатлироқ ва шиддатлироқ ўтмоқда. Йўқ десангиз, истаганча далил келтириш мумкин. Тўғри, биз - мустақилликнинг илк йилларида футбол томоша қилмаган авлод катта ёшли мухлислар сингари «Пахтакор», «Нефтчи», «Сўғдиёна» ва «Темирйўлчи» ўртасида кечган шиддатли баҳсларга гувоҳ бўлмаганмиз. Аммо ўшанда ҳам аутсайдерлар чемпионликка даъвогарлардан бу қадар кўп очко олмаган бўлсалар керак.

Олий лигада «жон» сақлаши кутилган «Шўртан»нинг 11-турга келиб 11тагина очкосидан 9тасини фаворитларга қарши учрашувда қўлга киритгани яна қачон кузатилган? Ёки «Қўқон-1912» нафақат ғолибликка даъво қилган, балки амалдаги чемпиондан очко тортиб олган вақтлар илгари ҳам бўлганми? Бир вақтлари «Пахтакор» ва «Бунёдкор» ўртасида кечадиган ўйин чемпионатнинг энг асосий баҳси бўлар эди. Аммо ҳозир у шунчаки ўртамиёналар беллашувига айланиб қолган.

Бироқ ўша ўртамиёналар ўртасида кечган учрашув шиддатини ҳам кўрдингизми? Бунақа чемпионатни яна қачон томоша қилгансиз?

ИШҚИБОЗ МУАММОСИ

Аммо футболимизда барибир, муаммолар етарли, уларнинг энг каттаси эса - мухлисларни стадионга чорлаш. Охирги йилларда бу ишни деярли уддалай олмаяпмиз. Тўғри, вилоятларда аҳвол яхшироқ, аммо томошабинлар фақат ижобий натижа қайд этаётган жамоалар ўйинига боришмоқда. Масалан, «Навбаҳор» ютиб турибди, демак стадион гавжум. «Қўқон-1912» тўп сурадиган аренага-ку, одам сиғдириб бўлмаяпти.

Бир вақтлари «Пахтакор» собиқ иттифоқ чемпионатида қатнашганда ишқибозлар ён-атрофдаги дарахтлар ва иморатлар томига ҳам чиқиб олишган экан. Ўша манзарани кўришни истаганлар энди Қўқонга боришсин. Шунга ўхшаш ҳолат Самарқандда ҳам кузатилмоқда. «Динамо» мавсум бошида сенсацион натижалар қайд этганда мухлислар стадионга сиғишмаганди.

Аммо қолганлар-чи? Ҳамма жойда ҳам аҳвол шундайми? Масалан, Фарғонада бир вақтлари ёшу қари футбол дарди билан яшарди. Ҳар бир учрашув кенг муҳокама қилинар, ўйинчиларни эса танимаган одам йўқ эди. Бир фарғоналик дўстимиз айтиб берганди, бирор футболчи бозорга чиқса, сотувчилар ундан пул олишмаган экан. Жуда бўлмаганда, айтилганидан анча арзонга беришган. Таксичилар-ку манзилига олиб бориб, пул олишни асло исташмаган. Чунки кейинчалик ҳам «фалон футболчи менинг машинамга чиққан», деб йиллар давомида мақтаниб юришган экан. Энди айтинг-чи, «Нефтчи»нинг ҳозирги футболчилари ҳам шундай мартабага эгами? Умуман, уларни кўча-кўйда кимдир танийдими?

Албатта, довруғи бутун Осиёга ёйилган жамоанинг ҳозирги аҳволини кўриб кўнгил ғаш бўлади. 10-турда Фарғонадаги стадионга 758 нафар томошабин ташриф буюрибди. 758! Наҳотки, вилоятда футболга қизиқиш шунчалик пасайиб кетган? Йўқ, шунчаки, мухлислар бундай ўйинни томоша қилишни исташмайди, холос.

ПОЙТАХТДА

Аслида, бу муаммо футболимизда анчадан буён бор. Кўпчилик ишқибоз йиғиш бўйича пойтахт клубларини танқид қилади. Аммо бир қатор вилоятларда ҳам аҳвол яхши эмас. Хўш, бунга нима сабаб бўлмоқда? Илгари стадионлар ҳолати кулиш тугул йиғлайдиган ҳолатда эди. Ҳозир деярли ҳар бир вилоятда замонавий стадионлар қад ростлаган. «Келишилган ўйин, келишилган ўйин», дея бонг урдик. Кўз тегмасин, бу борада ҳам аҳвол яхшиланиб бормоқда. Аммо нима учун шунда ҳам мухлислар ҳамон ареналарга келишни исташмаяпти? Муаммо нимада?

Мана, ўтган ҳафта Тошкент дербиси бўлиб ўтди. «Ўйин шиддати ва атмосфераси ёқмади», деган кишини бемалол футболни тушунмасликда айблайверинг. Бунақа ўйинлар олий лига тугул, ОЧЛда ҳам кўп топилмайди. Аммо афсуски, шундай тўқнашув ҳам етарлича томошабин йиға олмади. Стадионга йиғилганларнинг камлиги дилни ғаш қилади. У ёқ, бу ёқда ўтиришибди, ҳаминқадар. Ваҳоланки, «Бунёдкор» ва «Пахтакор» ўртасида кечадиган учрашув бир вақтлари бутун мамлакатдаги ишқибозларни икки гуруҳга ажратарди. Кимдир «қалдирғочлар»га мухлислик қилса, бошқалари «шерлар» тарафида бўлардилар. Ҳозир эса...

Аслида, бу сафарги дерби ҳам ёмон бўлгани йўқ. Майдонда кескин кураш кечди, футболчилар бор кучини бериб ўйнади. У ёғини сўрасангиз, ҳакамлик ҳам кўнгилдагидек. Бир футбол бўлса, шунчалик-да. Аммо барибир, мухлис келмади. Сабаб нимада?

ЭЪТИРОЗ

Яқинда етакчи клублардан бирида фаолият юритувчи мутахассислардан бири ижтимоий тармоқда эътироз билдирди: «Илгари ўйинлар дам олиш кунларига тўғри келмайди, дейишарди. Мухлис ташриф буюрсин, деб учрашув вақтлари ҳафта охирига белгиланиши одат тусини олди. Боз устига, баҳс эрта бошланаётгани рўкач қилингани важидан ўйин соат 18:00га белгиланди. Аммо ҳамон томошабин йўқ!»

Албатта, бу мутахассиснинг эътирозида жон бор. Стадионга мухлис олиб келиш учун шунча иш қилишибди. Аммо шунинг ўзи етарли бўлармикан? Келинг, энди вазиятга бошқа томондан қараб кўрсак. Юқорида ишқибозларнинг стадионга келмаётгани бўйича кўплаб саволлар берилди. Энди уларнинг жавобини қидириб кўрамиз.

ЖАВОБ

Мақола бошида Ўзбекистон чемпионати бу йил ҳар қачонгидан қизиқарлироқ ўтаётганини айтдик. Аммо мана шундай шиддатли баҳсларни қачондан бошлаб томоша қилаётганимизни эслай оласизми? Ҳа, яшанг, кўп бўлмади. Икки-уч йил олдин ҳам барчамиз келишилган ўйинлардан нолиб юрардик. Ҳатто қизиқчиларимиз «Футболга бориб нима қиласан? Барибир, ҳисоб 2:1 бўлади» қабилида аскиялар ҳам тўқишган. Олий лигага қизиқиш ўша вақтлари кескин пасайиб кетди. Тўғри-да, бирор фильмнинг охири қандай якунланишини билсангиз, томоша қилгингиз келмайди-ку. Ҳа, бу футбол бўлса...

Хуллас, аҳвол жуда ёмон эди. Ке-йин эса «Келишилган ўйинларга қарши кураш қўмитаси» ташкил этилди. Гарчи қўмита энди иш бошлаган вақтларда анча пассив фаолият юритса-да, тан олиш лозим, унинг самараси биз кутганча тез бўлмаса-да, ҳар ҳолда кўзга ташланяпти. Ўтган йиллар давомида қўмита ҳам келишилган ўйинлардан кам танқид қилинмади, аммо йил ўтгани сари вазият барибир, яхшиланиб бормоқда. Авваллари аскиячилар ўйин ҳисобини олдиндан айта олган бўлсалар, ҳозир ҳатто энг ашаддий мухлислар ҳам бироз иккиланиб қолишаётгани айни ҳақиқат.

Масалан, «Қўқон-1912» ўз майдонида «Локомотив»ни сал қолса мағлубиятга учратиши мумкин эди. Шундай бўлишини олдиндан айта олармидингиз? Дуранг қайд этилишини-чи? «Шўртан» ўз майдонида «Локомотив», «Пахтакор» ва «Бунёдкор»ни мағлубиятга учратишини-чи? Шунақа, олий лига тобора тозаланиб бормоқда.

ТОЗА ҲАВО

Ҳамма муаммо шундаки, олий лига жуда узоқ вақт давомида биқиқ ҳолатда қолиб кетди. Унда тоза ҳаво деярли қолмаганди. Мана энди, уни тозалашмоқда. Футболимизга соф муҳит кириб келяпти. Аммо муаммо шундаки, жуда узоқ вақт давомида тоза футбол томоша қилмаган одамларимизни бунга ишонтириш осон иш эмас. Бунинг учун вақт керак бўлади. Вақт ва тоза футбол. Мана, «Бунёдкор» ва «Пахтакор» ўртасида кечган учрашувни кўпчилик телевизор орқали томоша қилди. Энди ўйлаб кўринг, чемпионат баҳслари мана шундай шиддатли ўтиб турса, икки-уч йилда стадионга мухлис қайтмайдими? Қайтади, албатта. Чунки халқимиз миллионлар ўйинини яхши кўради. Боз устига, футболимиз атрофидаги янгиликлар ҳам анча умидбахш. Аслида, Тошкент дербисининг шиддатли ўтишида ҳам ўша янгиликларнинг аҳамияти жуда катта.

Дерби бизга нимаси билан ёқди? Энг аввало, соф рақобатга асосланган футбол томоша қилдик. Ўйинчилар кўзидаги ўтни кўрмаганимизга анча вақт бўлган экан. Охирги марта дерби шундай шиддатли тўқнашув остида ўтганида бош ролда асосан легионерлар бўлар эди. Бу сафар майдонга тушган ёшларнинг 70 фоизи эса ўша ўйинларни тузук-қуруқ эслай олмасалар ҳам керак. Чунки у вақтлари болалик гаштидан баҳраманд бўлишаётганди. Энди эса стадион майсасини шудгорлаб юборар даражада важоҳат билан югуришмоқда. Шунақа ўйнаб туришса, уларни томоша қилиш учун стадионга бормасмидингиз?

ДАВОМ ЭТИШ ЛОЗИМ

Ҳозирги ўйинлар муҳташам стадион ва турли қулайликлар остида ўтмоқда. Энг муҳими - аксарияти шиддат ва томошабоплик жиҳатидан анча ўзгарган. Аммо бу кам. Шунча ишга қарамай, стадионга мухлислар ҳамон келмаётган бўлса, бунда уларнинг асло айби йўқ. Ўзбек футболи ишқибози узоқ йиллар олий лигага ишониб келди. Аммо кутганини топа олмади. Кейин эса ҳафсаласи пир бўлиб, ҳаммасига қўл силтади. Энди уни келишилган ўйин-лар, нохолис ҳакамлик ва пиёдаюрар ўйинлардан қолган хира таассурот чангалидан юлиб олиш осон эмас.

Ишонамизки, юртимиз стадионлари яна тўлади. Фақат бунинг учун ҳали ишлашда давом этиш лозим. Клублар ўйнайверсин, ёшларни тарбияласин, келишилган ўйинлардан йироқ юрсин - албатта, трибуналарга томошабин қайтади.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 12:14, 02.06.2017. Ўқилди: 4127 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧ фақат бир марта, 2002 йилда икки давлат (Япония ва Жанубий Корея)да ўтказилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Барселона Роберт Левандовски 25
2 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 22
3 Осасуна Анте Будимир 15
4 Барселона Рафинья 13
5 Атлетик Бильбао Ойан Сансет 13
6 Вильярреал Айосе Перес 12
7 Атлетико Хулиан Альварес 11
8 Севилья Доди Лукебакио 11
9 Атлетико Александр Серлот 11
10 Алавес Кике Гарсия 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.