Бугун 20 май, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 37 94
2 Реал Мадрид 37 83
3 Вильярреал 37 69
4 Атлетико 37 69
5 Бетис 37 57
6 Сельта 37 51
7 Хетафе 37 48
8 Райо Вальекано 37 47
9 Валенсия 37 46
10 Реал Сосьедад 37 45
11 Эспаньол 37 45
12 Атлетик Бильбао 37 45
13 Алавес 37 43
14 Севилья 37 43
15 Осасуна 37 42
16 Эльче 37 42
17 Леванте 37 42
18 Жирона 37 40
19 Мальорка 37 39
20 Реал Овьедо 37 29

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Райо Вальекано 2-0 Вильярреал
37-тур Атлетико 1-0 Жирона
37-тур Осасуна 1-2 Эспаньол
37-тур Атлетик Бильбао 1-1 Сельта
37-тур Эльче 1-0 Хетафе
37-тур Леванте 2-0 Мальорка
37-тур Реал Сосьедад 3-4 Валенсия
37-тур Севилья 0-1 Реал Мадрид
37-тур Реал Овьедо 0-1 Алавес
37-тур Барселона 3-1 Бетис

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад
25/05 00:00 Вильярреал - Атлетико

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

FIDE ўзбекистонлик шахматчи ҳақида: “Порлаётган Синдаров”

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Спорт турлари / шахмат
Рукн: Янгиликлар
A A A

FIDE Номзодлар турнирининг бешинчи турида Жавоҳир Синдаров Ҳикару Накамурани мағлуб этиб, беш турдан сўнг 4,5 очко жамғаришга эришди. Ўтган турда Синдаровдан мағлуб бўлган Фабиано Каруана ҳам Маттиас Блюбаум устидан ғалаба қозониб, пешқадамга босим ўтказишда давом этмоқда. FIDE Жавоҳир Синдаровнинг ёрқин старти ҳақида мақола эълон қилди.

Бир кунлик танаффусдан сўнг кўпчилик шахматчиларни янги ғоялар, назарий янгиликлар ва катта энергия билан қайтишини кутган эди – ва бу тур кутилган натижани берди.

Шубҳасиз, куннинг энг муҳим баҳси оқ доналарда ўйнаган Ҳикару Накамура ва турнир пешқадами Жавоҳир Синдаров ўртасида кечди. Накамура бу ўйинни биринчи ўрин учун курашишдаги сўнгги ҳақиқий имконияти эканлигини таъкидлаган эди.

Синдаров “учбурчак тизими”ни танлади, аммо Накамура бунга яхши тайёргарлик кўрган ҳолда, охир-оқибат иккита пиёдани қурбон қилишни кўзда тутадиган асосий линияга кирди.

“Кеча дам олиш куни бўлгани учун тайёргарлик кўришга вақтим кўп бўлди. Бу гамбит жуда айёрона, агар бирорта линияни эсдан чиқарсангиз, дарҳол ютқазишингиз мумкин, лекин мен кеча ҳаммасини синчиклаб текшириб чиққан эдим”, — деди Синдаров учрашувдан кейинги интервьюсида.

Ҳар икки ўйинчи дебют юришларини Ўзбекистон терма жамоасида Синдаровнинг жамоадоши бўлган Нодирбек Абдусатторов (2780) ва Аржун Эригаиси (2751) ўртасидаги юқори даражадаги ўйинни такрорлаган ҳолда жуда тез амалга оширишди. Ҳикару Накамуранинг айнан қачон назариядан чиққанини аниқлаш қийин, аммо кўп ўтмай у ташаббусни сақлаб қолиш учун яна бир пиёдадан воз кечишга мажбур бўлди.

Ушбу вазиятда, вақти жуда кам қолган Накамура 20-юришда шоҳни h1 катагига (Kh1) юришини танлади ва унга жавобан Синдаровнинг “от d4” (Nд4) юришидан кейин ҳаммаси ҳал бўлди.

Жавоҳир Синдаров ҳимояни тўлиқ назорат остида ушлаб турди. Аниқ ҳисоб-китоб билан у Накамуранинг барча ҳужум имкониятларини йўққа чиқарди ва ўйинни бутунлай ютуқли бўлган ҳар хил диагоналли филлар эндшпилига (якуний қисм) ўтказди.

Ўз натижаси ҳақида гапирар экан, Синдаров буни ҳам тайёргарлик, ҳам спорт формасида эканлиги билан изоҳлади:

“Менга шунчаки аввалдан тайёрлаган вариантларим тушаётгани учун омадим келяпти. Шунингдек, у бир соат ўйлаб, нотўғри юриш қилди. Мен эса имкониятдан фойдаланиб, назаримда, жуда яхши ўйнадим”.

Эслатиб ўтамиз, Жавоҳир Синдаров жаҳон шахмат тожи учун курашиш имконини берувчи ушбу нуфузли турнирда қатнашаётган илк ўзбекистонлик шахматчи ҳисобланади.

Синдаров 5 турда 4 та ғалаба қайд этиб, Номзодлар турнирида энг яқин таъқибчиси Фабиано Каруанадан 1 очкога олдинда бормоқда. Турнир бошланишидан аввал асосий фаворит сифатида эътироф этилган барча шахматчилар (Каруана, Праггнанандҳаа, Накамура) 5-тур якунидаёқ Жавоҳирга мағлуб бўлишга улгурди. Шунингдек, у кетма-кет 3 та турда “куннинг энг яхши ўйинчиси” деб топилди. Мусобақа аввалида дунё рейтингида 20-ўринда бўлган ўзбекистонлик шахматчи 4 та ёрқин ғалабадан кейин онлайн рейтингда 5-ўринга кўтарилди. Бу эса тарихда илк бор дунёнинг топ-5 талигида икки ўзбекистонлик шахматчи бўлишини англатади.

Яна бир қизиқарли факт: турнир бошида Жавоҳирнинг ғалаба қозониш эҳтимоли 15 фоизга баҳоланган бўлса, ҳозирда бу кўрсаткич 70 фоизга етган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 14:36, 04.04.2026. Ўқилди: 1252 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2022 йилги мундиал — тарихда илк бор Араб дунёсида ва мусулмон мамлакатда ташкил этилган Жаҳон чемпионати бўлди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 16
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик