Бугун 6 август, 2025 йил, чоршанба.

  • Суперлига
      • 05.08.2025 20:00
      • Пахтакор
      • 1:2
      • ОКМК
      • 06.08.2025 19:00
      • Навбаҳор
      • -:-
      • Сўғдиёна
      • 06.08.2025 20:00
      • Машъал
      • -:-
      • Динамо
      • 07.08.2025 19:00
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Нефтчи
      • 07.08.2025 20:00
      • Насаф
      • -:-
      • Андижон

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 16 36
2 ОКМК 17 33
3 Бунёдкор 16 30
4 Нефтчи 16 30
5 Динамо 16 30
6 Пахтакор 17 29
7 Навбаҳор 16 27
8 Андижон 16 20
9 Сурхон 16 19
10 Қизилқум 16 18
11 Хоразм 16 17
12 Сўғдиёна 16 16
13 Машъал 16 15
14 Бухоро 16 13
15 Қўқон-1912 16 12
16 Шўртан 16 9

Ўтган ўйинлар. 17-тур

17-тур Пахтакор 1-2 ОКМК

Навбатдаги ўйинлар. 17-тур

06/08 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
06/08 20:00 Машъал - Динамо
07/08 19:00 Қўқон-1912 - Нефтчи
07/08 20:00 Насаф - Андижон
08/08 19:00 Хоразм - Сурхон
08/08 20:00 Қизилқум - Бухоро
08/08 21:15 Бунёдкор - Шўртан

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 273 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Массимилиано Аллегри: «Ювентус» олтита финалда ютқазган, бироқ бу тарих»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Бугун — 3 июнь куни Тошкент вақти билан 23:45 да Европа Чемпионлар лигаси ғолибини аниқлаб бериш учун Мадриднинг «Реал» ҳамда Туриннинг «Ювентус» клублари майдонга чиқиб келади.

Учрашув олдидан ташкил этилган матбуот анжуманида Массимилиано Аллегри иштирок этди.

Туринликлар бош мураббийи Массимилиано Аллегри ўзидан аввал «Ювентус»да ишлаган Антонио Контенинг ишини муваффақиятли давом эттира олди. Скудетто унинг даврида ҳам А сериянинг «Ювентус»дан ўзга клубига насиб қилгани йўқ. Уч йил ичида Чемпионлар лигаси финалига иккинчи бор етиб келиш эса ҳар қандай туринликка манзур келиши шубҳасиз.

«Тинч ва хотиржам ўйнаймиз. Йил давомида айнан шунинг устида ишладик. Осон бўлмайди, ахир «Реал» амалдаги чемпион. Шу боисдан биз мадридликлардан кўра кўпроқ ишлашимиз керак.

Бугун статистика ҳеч қандай рол ўйнамайди. Бу финал ва у битта ўйиндан иборат. Биз ўз кучимизга ишонишимиз ва «Реал»дан кучлироқ бўлишимиз керак.

«Ювентус» олтита финалда ютқазган деяётганлар кўп. Бироқ бу тарих. 15, 20 ёки 50 йил олдинги нарсаларни эслашга ҳожат йўқ. Бугун буткул янги ўйин бўлади» - деди Массимилиано Аллегри.

Худди Зидан каби Аллегри ҳам финалда қандай таркиб ҳаракат қилишини айтмади. Аниқроғи, бу борада якуний қарорга келмаганини баён этди. Шундай бўлса-да, мутахассис рақиб сафидаги тандем ва ўз вақтида «Реал» сафида тўп тепган Гонсало Игуаин ҳақида журналистлар томонидан берилган саволга жавоб қайтарди.

«Бэйл тезкорлиги эвазига «Реал»га кўп нарса бера олади. Иско эса ажойиб мавсумни ўтказмоқда. У бор вақтда «Реал» комбинацияларини ўқиб олиш қийин бўлади.

Игуаин ҳеч нарсани исботлаши шарт эмас. У Монакода икки муҳим голни урди. Энди финалда ҳам ўзининг энг яхши ўйинини намойиш этишига ишонаман» - деди Аллегри.

Бундан етти йил муқаддам Миланнинг «Интер» клуби Жозе Моуриньо бошқарувида бутун Европани ўзига қаратган ва требл қайд этганди. Аввалига Италия кубоги, кейинроқ скудетто ва якунда Чемпионлар лигаси ғолиблиги. Бугун «Ювентус» ҳам шунинг остонасида турибди.

«Интер»нинг 2010 йилдаги натижасини такрорлаш ҳақида ўйламадим. Биз А серия чемпионлиги ва Италия кубогини қўлга киритдик. Шундай экан, бу мавсум биз учун ажойиб ўтди дея оламан. Бугун эса мана шу мавсум унутилмас бўлиши йўлида ҳаракат қиламиз» - деди Аллегри.

 

Манба: daryo.uz
Киритилди: 13:55, 03.06.2017. Ўқилди: 4611 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, фақат 5та давлат — Мексика, Италия, Франция, Германия ва Бразилияда ЖЧга 2 мартадан мезбонлик қилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 12
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 9
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 8
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 7
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 5
9 Нефтчи Зоран Марушич 5
10 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.