Бугун 28 декабрь, 2025 йил, якшанба.

      • 27.12.2025 01:00
      • Ман. Юнайтед
      • 1:0
      • Ньюкасл
      • 27.12.2025 17:30
      • Ноттингем Форест
      • 1:2
      • Манчестер Сити
      • 27.12.2025 20:00
      • Арсенал
      • 2:1
      • Брайтон
      • 27.12.2025 20:00
      • Брентфорд
      • 4:1
      • Борнмут
      • 27.12.2025 20:00
      • Бёрнли
      • 0:0
      • Эвертон
      • 27.12.2025 20:00
      • Ливерпуль
      • 2:1
      • Вулверхэмптон
      • 27.12.2025 20:00
      • Вест Хэм
      • 0:1
      • Фулхэм
      • 27.12.2025 22:30
      • Челси
      • 1:2
      • Астон Вилла
      • 28.12.2025 19:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Лидс
      • 28.12.2025 21:30
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Тоттенхэм
  • «A» Серия
      • 27.12.2025 16:30
      • Парма
      • 1:0
      • Фиорентина
      • 27.12.2025 19:00
      • Лечче
      • 0:3
      • Комо
      • 27.12.2025 19:00
      • Торино
      • 1:2
      • Кальяри
      • 27.12.2025 22:00
      • Удинезе
      • 1:1
      • Лацио
      • 28.12.2025 00:45
      • Пиза
      • -:-
      • Ювентус
      • 28.12.2025 16:30
      • Милан
      • -:-
      • Верона
      • 28.12.2025 19:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Наполи
      • 28.12.2025 22:00
      • Болонья
      • -:-
      • Сассуоло
      • 29.12.2025 00:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Интер

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 18 42
2 Манчестер Сити 18 40
3 Астон Вилла 18 39
4 Ливерпуль 18 32
5 Челси 18 29
6 Ман. Юнайтед 18 29
7 Сандерленд 17 27
8 Брентфорд 18 26
9 Кристал Пэлас 17 26
10 Фулхэм 18 26
11 Эвертон 18 25
12 Брайтон 18 24
13 Ньюкасл 18 23
14 Тоттенхэм 17 22
15 Борнмут 18 22
16 Лидс 17 19
17 Ноттингем Форест 18 18
18 Вест Хэм 18 13
19 Бёрнли 18 12
20 Вулверхэмптон 18 2

Ўтган ўйинлар. 18-тур

18-тур Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
18-тур Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
18-тур Арсенал 2-1 Брайтон
18-тур Брентфорд 4-1 Борнмут
18-тур Бёрнли 0-0 Эвертон
18-тур Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
18-тур Вест Хэм 0-1 Фулхэм
18-тур Челси 1-2 Астон Вилла

Навбатдаги ўйинлар. 18-тур

28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Фёдор Смолов: «Энг эсда қоларли голни Конфедерациялар кубогида нишонлашдан умидворман»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

«СЭ» нашри ўз одатига кўра, мавсум якунлари бўйича кенг миқёсли сўров ўтказди. Россия премьер-лигасида иштирок этган 16та жамоанинг нақ 176 нафар футболчиси берган овозлар ҳисоб-китобига асосан, «Краснодар» ҳужумчиси Фёдор Смолов кетма-кет иккинчи марта мавсумнинг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилди. Рус ҳамкасбларимиз «Темирни қизиғида бос» мақолига амал қилиб, дарҳол экспресс-интервью уюштирдилар. Ваҳоланки, Россия элит лигасининг 2 карра энг яхши тўпурари ва энг яхши футболчиси чемпионат тугагач, дарҳол Парижга йўл олганди, албатта, таътил учун.

- «Спартак» чемпион бўлди, унинг таркибида Промес, Глушаков, Зобнин, Фернандо кабилар ўзларини кўрсатишди. Аммо ҳамкасбларингиз энг яхши футболчи сифатида яна сизни танлашди. Кетма-кет иккинчи марта бош лауреатга айланганингиздан «шок» ҳолатига тушгандирсиз...

-  Нега энди «шок»ка тушишим керак?! Ахир яна еврокубок йўлланмасига эга чиққан жамоада тўп сурдим. Қолаверса, кетма-кет иккинчи мавсум мамлакатнинг энг яхши тўпурари бўлдим. Йўқ, ортиқча ҳайратланиш ноўрин. Фақат алоҳида айтишим керак, бу эътироф жуда ёқимли. Айниқса, ҳамкасблар берган овозлар бўйича тан олиниш икки ҳисса ғурур уйғотади.

- Ўз анкетангиз: 1. Смолов; 2. Фернандо; 3. Промес. Демакки, 1-ўринга ўзингизни қўйгансиз... Кўпчилик олдида худбиндек кўриниб қолишдан чўчимадингизми?

-  Аслида кучли учликни ҳазил тариқасида шундай тузгандим, бироқ кимлардир «танлов»имни жиддий қабул қилдилар, шекилли. Нима дердим, бу энди менинг муаммом эмас... Манманлик масаласига келсак, фақат ўзини ўйлайдиган кишилар тоифасига кирмаслигим аниқ. Агар ростини айтсам, «Краснодар» билан хайрлашадиган Володя Бистровмени шундай овоз беришга ундаганди. Очиғи, унинг хоҳишига қарши боролмадим (кулади).

 - Смолов - Россия премьер-лигасининг энг яхши тўпурари, «Краснодар» - ЕЛ йўлланмаси соҳиби. Ҳаммаси  зўр, аммо олдинроқ ҳам бунақаси кузатилганди. Аниқроқ гапирсак, атиги 1 йил аввалги ҳолат такрорланди. Хўш, олдинга қадам ташлаш ўрнига бир жойда туриб қолгандек бўлмаяпсизми? Тўғри, бу жой анча баланд, албатта.

- Россия чемпионатида бош тўп-урарга аталган соврин ютиш асносида эътиборга тушишни орзу қиладиган футболчилар жуда кўп. Шунингдек, чамаси  10та жамоа борки, улар кучли тўртликка киришдан бағоят хурсанд бўларди. Агар жиддий гапирсам, клубимизнинг объектив савияси шу ва энг юқори ўрин учун курашиш йўлида барча йигитлар ўз ўйинларини кучайтиришлари шарт. Муҳими, ўсиш учун имкониятлар етарли: шахсий янги стадион, ақлга сиғмас даражадаги академия, имидж... Умуман, «Краснодар» бутун мамлакатда тобора танилмоқда.

- Промес ва Глушаков «Инстаграм» тармоғи орқали сизни тўпурарлар пойгасидаги ғалаба билан алоҳида табриклашди. «Спартак» бош мураббийи Каррерадан эса бошқа клубларда ўйнаган футболчилар орасида энг яхшисини айтишини сўрашганида, у дарҳол фамилиянгизни тилга олди. Шу йўсинда «Спартак»ка нисбатан қизиқишингизни орттиришга уринишяпти, шекилли...

- «Инстаграм»даги қутлов ўз йўлига. Қолгани эса суҳбат бошида трансфер ишини муҳокама қилмаслик хусусидаги келишувимизга тўғри келмайди.

- Билишимизча, 10 миллион еврога тенг йиллик маошни ўз ичига олган Хитой клублари таклифи ҳамон кучда экан. Ҳаттоки, хитойлик журналистларга интервью ҳам берибсиз - нима учун?

- Хитойликлар ҳолу жонимга қўйишмаяпти! Titan Plus нашрига берилган интервью? Хўш, миллиардлаб аудиторияга эга медиа билан нега гаплашиб кўрмаслигим керак?!

- Конфедерациялар кубогида миллий жамоанинг қайси позициясида қандай футболчилар қуршовида ўйнашингиз мумкин, бу борада тушунчангиз борми?

- Тушунарлики, ҳаммаси тактик услуб ҳамда мураббийларга боғлиқ. Ҳарқалай, мен футболчиман ва асосий мажбуриятим айнан мураббийлар кўрсатмаларини бажариш.

- Кокорин, Мамаев ва Шатов Конфедерациялар кубоги «заявка»сидан четда қолишди. Нима, улар жамоага наф беролмайдиларми? Сизнингча, Кокорин ва Мамаевни спорт нуқтаи назари туфайли олишмаганми ёки бунда Монте-Карлодаги кўнгилхушлик кечаси таъсири бор?

 - Албатта, Шатов ва Мамаев билан мунтазам гаплашиб тураман ва улар учун қайғуряпман. Чунончи, аниқ биламан, иккиси ҳам терма жамоада ўйнаш орзусида эди, бироқ мураббийлар бошқача қароррга келишди.

 - Ўзи Россия терма жамоасига аввалига фуқароликни қабул қилиб, кейин ҳал қилувчи паллада бурнини даволатиш учун тарихий ватанига учиб кетадиган хорижлик футболчи керакми?

- Бу саволни миллий жамоамиз раҳбарияти олдига қўйиш ўринлироқ. Фақат шуни айтишим мумкин, Мария яхшигина ўйинчилик сифатларига эга ва Россия термасини кучайтиришга қодир, хусусан, энг юқори даражада ҳам. Футболчининг жароҳатига келсак, бу борада аниқ маълумотим йўқ ва  уни муҳокама қилолмайман. Ўйлайманки, Фернандес позициясида Игорь Смольников муносиб тўп суриш салоҳиятига эга.

- «Инстаграм»да бир қиз билан тушган суратингиз пайдо бўлди. Кўпчилик ҳақиқатни билмоқчи - у ким? Барчани қизиқтираётган яна бир савол: Фёдор Смолов аввалига уйланадими ёки чемпион бўлади?

- Кўрамиз, муносабатларимиздан нима чиқаркин? Оила қуриш биринчи масалами ёки чемпионликка эришиш? Вақт кўрсатади. Ҳозир 2 йилча олдингидек, шахсий ҳаётим эмас, асосан футболни муҳокама қилаётганимиздан хурсандман. Марҳамат, кейинги савол...

- Мавсум-2016|2017 давомида кузатилган қайси 3та воқеани тезроқ унутишни ва аксинча, нималар хотирангизда абадий муҳрланишини хоҳлайсиз?

- Ёқимсизларини унутишга улгурдим (кулади). Эсда қоларли воқеаларга келсак, аввало, голлар ёдимда қолса керак. Айниқса, чемпионат ўйинида «Терек» дарвозасига урилгани. Ахир пенальтидан тўғри зарба бермай, Павел Мамаев билан «комбинация» уюштиргандик. ЕЛ сафар ўйинида «Ницца» дарвозасига йўлланган гол эса еврофутбол ўлчамлари бўйича жуда чиройли чиқди, менимча. Яна Гана термасига қарши кечган ўртоқлик ўйинида урган голим жамоамизга янги мураббий қўл остидаги илк ғалаба (1:0)ни тортиқ этгани билан аҳамиятли. Айтганча, миллий жамоамиз учун мавсум ҳали якунлангани йўқ ва энг эсда қоларли голни Конфедерациялар кубогида нишонлашдан умидворман.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 12:43, 05.06.2017. Ўқилди: 3031 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар Эйбар ва Вильярреал шаҳарлари аҳолисини қўшиб "Камп Ноу"га жойлаштирса, стадионда яна 20 мингдан ортиқ бўш жой қолади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 19
2 Брентфорд Игор Тиаго 11
3 Борнмут Антуан Семеньо 9
4 Ливерпуль Юго Экитике 8
5 Брайтон Дэнни Уэлбек 7
6 Манчестер Сити Филип Фоден 7
7 Астон Вилла Морган Роджерс 7
8 Тоттенхэм Ришарлисон 7
9 Ньюкасл Ник Вольтемаде 7
10 Лидс Доминик Калверт-Льюин 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.