«Бетис» бош мураббийи Мануэль Пеллегрини клубнинг 21 йиллик танаффусдан сўнг илк бор Чемпионлар Лигасига йўлланма олгани борасида ўз фикрларини билдирди. 12 май куни «Эльче» устидан қозонилган ғалабадан (2:1) кейин жамоа Ла Лигада кучли бешликдан жой олишини нақд қилди.
«Мен жуда бахтлиман. Кетма-кет 6 йил давомида еврокубокларда ўйнашнинг ўзи осон эмас, мавсум якунига 2 тур қолганда Чемпионлар Лигасига йўлланма олиш эса янада қийин иш.
Жамоанинг энг катта ютуғи — мағлубиятлардан кейин қайта қад ростлай олиш маҳоратидир. Биз оғир дамларни бошдан кечирдик, аммо буларнинг барчаси мухлисларимизга туҳфа этилган байрам билан ўз самарасини берди.
Биринчи турдан кейин биз кийиниш хонасида: Бугун Чемпионлар Лигаси сари йўл бошланади деб ёзиб қўйгандик. Кўпчилик буни ҳаддан ташқари амбицияли деб ҳисоблаганди, лекин бизда доим ишонч бўлган.
Амалдаги шартномам бор, одатда келишувларни охиригача бажаришни яхши кўраман. Энди ҳаммасини нолдан бошлаш ва Чемпионлар Лигасига тўғри тайёргарлик кўриш керак. Бу улкан чорлов», деди мураббий.
Қайд этиш жоизки, Мануэль Пеллегрини Ла Лига клубларини бошқарган барча 14 мавсумида уларни еврокубокларга олиб чиқишга муваффақ бўлган. Муҳаммад Салоҳ, бу мураббий учун ҳақиқий барқарорлик белгисидир.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).