Сурия ўртоқлик ўйинида Япония билан дуранг ўйнади
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи “А” гуруҳидаги гуруҳдоши – Сурия термаси ўртоқлик ўйинида Япония билан ўзаро баҳс олиб борди.
Мазкур ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилди. Беллашувнинг 48-дақиқасида Мадрик Мардикян ҳисобни очган бўлса, 58-дақиқада Ясуюки Конн мувозанатни тиклади.
Аввалроқ Айман Ҳаким бош мураббийлигидаги Сурия терма жамоаси Мускат шаҳрида Уммон билан ўртоқлик ўйини ўтказиб, 1:1 ҳисобида дуранг ўйнагани ҳақида хабар берилганди.
Маълумот учун, ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи “А” гуруҳи 7-туридан кейин Сурия 8 очко билан 4-ўринда бормоқда. Япония 16 очко билан худди шунча очкога эга бўлган Саудия Арабистонидан яхшироқ тўплар нисбати билан “B” гуруҳида пешқадамлик қилмоқда.
Манба: the-uff.com
Киритилди: 17:55, 07.06.2017. Ўқилди: 5499 марта. Фикрлар: 1 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).