Россияда Конфедерациялар кубоги давом этмоқда.
А гуруҳида Португалия терма жамоаси Мексика билан беллашди. 34-дақиқада Роналду томонидан оширилган тўпни Куарежма даврозага йўллаб ҳисобни очди. 42-дақиқада Чичарито уни тенглаштирди. Ўйин тугашига 5 дақиқа қолганида ҳимоячи Соареш жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиққан эди. Аммо Мексика сўнгги дақиқада, бурчак зарбасидан сўнг Морено томонидан урилган гол эвазига мағлубиятдан қутилиб қолди.
Конфедерациялар кубоги
А гуруҳи, 1-тур
Португалия – Мексика 2:2 (1:1)
18 июнь, Қозон, «Қозон Арена» стадиони
Голлар: 1:0 – 34 Куарежма, 1:1 – 42 Эрнандес, 2:1 – 86 Соареш, 2:2 – 90+1 Морено
Португалия – Руй Патрисиу, Пепе, Геррейру, Соареш, Фонте, Андре Гомеш, Вильям Карвалью, Куарежма (Андре Силва, 82), Моутинью (Адриен Силва, 58), Нани (Желсон Мартинш, 58), Роналду.
Мексика – Очоа, Морено, Рейес, Лайюн, Гуардадо, Дос Сантос, Эррера, Вела (дос Сантос, 57), Сальседо (Араухо, 67), Эрнандес, Хименес (Перальта, 79).
Огоҳлантиришлар: Адриен Силва (68), Гуардадо (73).
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).