Бугунги футболни Мессининг ажойиб ўйини ва голларисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Лео шундай ҳаракат қиладики, ҳимоячилар уни тўхтатиб қолишга жуда-жуда қийналишади. Хўш, саҳифамиз қаҳрамонининг сири нимада?
Месси тўп билан ҳаракатланганда қўлини пастга тушириб олади ва ҳеч нарсага парво қилмай, нигоҳларини тўпдан узмайди. У дастлаб ҳимоячиларни алдашга киришади, бу пайтда секин ҳаракатланади. Атрофида ҳимоячилар йиғила бошлагач, кутилмаганда тезлашиб, уларни бирин-кетин ортда қолдиради. У ҳеч қачон бир текис ҳаракатланмайди. Дам ўнгга, дам чапга бурилиб, йўналишини ўзгартиради ва ҳимоячиларни чалғитади. Тезда кутилмаган қарорлар қабул қилиши боис ҳимоячилар бу борада олдиндан башорат қила олишмайди.
Мессида ҳужумчи учун энг муҳим бўлган жиҳат — тўпнинг қаэрда эканлигини ҳис этиш ва керакли вазиятда қаэрда пайдо бўла олиш имконияти мавжуд. У тўпни сақлаб туришда гавдасидан фойдаланади. Гарчи жуссаси кичик бўлса-да, жисмоний жиҳатдан анча бақувват.
Аргентина юлдузининг футбол борасидаги тасаввури ўзгача, хусусан, у бу ҳақда шундай дейди:
— Сен футболчимисан, демак, футболни яхши кўришинг шарт. Қанчалик?.. Худди мен каби. Мен уч ёшлигимдан тўп тепишни бошлаганман. Уйқудан турганимда ҳам, кундузи ҳам, кечқурун ҳам футбол ўйнардим. Ҳатто кечқурунлари уйда ҳам футбол ўйнардим. Уйдаги ҳамма идишларни синдириб чиққанман. Онам эса буни кўриб, ақлдан озишига бир бахя қоларди...
Лео машғулот учун доимо қийин шароитларни танларди. Ўзининг таъкидлашича, одатда, машғулот учун қумлоқ, чангалзор, умуман, тўп силжиши, тўпни тепиш қийин бўлган жойларни танлар, камдан-кам ҳолларда текис майдонга мурожаат қилар экан. Натижада чангалзор-у қумлоқларда бемалол копток билан муомала қилишни ўрганган Месси учун стадионда тўп тепиш ҳеч қандай муаммо туғдирмасди.
САЛФEТКАДА ТУЗИЛГАН ШАРТНОМА
«Барселона» клуби футбол директори Карлос Рексача Мессининг ўйинини бевосита кўриб, шунақа қизиқиб қоладики, дарҳол шартнома тузишни хоҳлайди. Ёнида ҳеч қандай ҳужжат ёхуд бошқа қоғоз бўлмагани учун Рексача Леони ресторанга таклиф қилиб, улар ўртасидаги дастлабки шартнома салфеткада имзоланади.
Кейинчалик Мессининг «Барса» таркибида кўрсатган ўйини Испания футбол мутасаддиларининг эътиборини тортади. Ҳужумчи 2005 йилнинг центябрида Испания фуқаролигини олганидан сўнг ҳатто уни Испания терма жамоаси сафида тўп суришни таклиф қилишади. Аммо Лео Аргентина терма жамоасини афзал кўради.
БАХТЛИ ИНСОН, БАХТИЁР ОТА...
Месси аргентиналик моделер Антонелла Роккуззо билан турмуш қурган. 2012 йилнинг 2 ноябрида, яъни жума куни Мессига оталик бахти насиб қилди. Бу Леонинг биринчи фарзанди — ўғли эди. Дунё футбол юлдузлари бу хушхабар билан Мессини табриклашди. Месси эса айнан шу куни «Фаcебоок» орқали бутун дунёга жар солди: «Бугун мен дунйодаги энг бахтли инсонман. Чунки менинг ўғлим дунёга келди. Бунинг учун Яратгандан миннатдорман. Бу совға учун аёлимга ҳам ташаккур. Барчангизни яхши кўраман...»
У фарзандига Тиаго Лионел Хорхе Андреас Месси деб исм қўйди. Бу исмнинг ўзига хос маъноси бор, яъни Тиаго исми «Барса»нинг бошқа бир ўйинчиси — Тиаго Алкантара шарафига қўйилган. Хорхе эса бувасининг исми бўлиб, Андреас эса Леонинг жамоадоши Андреас Иниэстанинг исмига атаб қўйилган.
Бу воқеа яна бир қизиқарли фактга сабаб бўлди. Португалиялик юлдуз Криштиану Роналду Мессидан 869 кунга катта бўлса, Мессининг фарзанди ҳам Роналдуникидан 869 кун кейин туғилди. Яъни Криштиану Жуниор 2010 йилнинг 17 июнида дунёга келганди.
АУТИЗМНИ ЕНГИШ ЙЎЛИ
Бугунги кунда Месси ўз фондини очган ва у орқали кўплаб хайрия маблағлари ажратмоқда. Жумладан, унинг фонди Х синдроми танқислиги ҳамда аутизм билан касалланганларни даволаш учун катта маблағ ажратади. Лео, шу билан бирга, УНИСEФ аъзоси ҳисобланади.
ЛИОНEЛ МEССИ — НОНУШТАДА
Месси, асосан, сут ва гўштли таомларни, шунингдек, гўшт қовуришни жуда яхши кўради. Яна макаронли овқатни ҳам севиб истеъмол қилади. Футболчининг кунлик истеъмол қиладиган таомлари калорияси 2400-3000 ккал ни ташкил этади. Бу маҳсулотлар таркибига, асосан, нон, картошка, макарон, ёрма, ёғсиз сут маҳсулотлари, мева-сабзавот киради.
Эрталабки ахборот дастурларини мунтазам кўриб боради. Шунингдек, «Самба» ва «Кумби» миллий мусиқаларини тинглашни ёқтиради.
Лионел ўзини аргентиналик инқилобчи Че Геварага қиёслайди.
Месси ҳамма нарсани кечириши мумкин, аммо ҳақоратни эмас. У қанчалик кўнгилчан бўлмасин, шаънини ерга урган одамга нисбатан бемеҳр.
У кўпинча ёлғизликни яхши кўради.
Италия термаси ҳамда «Интер» жамоаси ҳужумчиси Антонио Кассано иккинчи фарзандини Мессининг исми билан атаган.
— Бу биринчи фарзандим туғилганидан кейинги иккинчи қувончим, — дейди италиялик юлдуз «Ундиcи» телешоусида берган интервюсида. — Ўғлимга Мессининг исмини беришимга сабаб, унинг ҳам тарихда номи қоладиган футболчи бўлишини истайман. Аёлим футболга қизиқмайди, аммо унга ҳам Мессининг ўйини ёқади. Менинг тасаввуримда, Месси — тарих учун жуда муҳим бўлган ўйинчи. Менга унинг нафақат ўйини, балки характери ҳам ёқади...
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).