«Реал»нинг хорватиялик яримҳимоячиси Лука Модрич ватанида нохуш воқеага ўралашиб қолди.
AFP хабарига кўра, футболчи «Динамо Загреб» клубининг собиқ раҳбари Здравко Мамичнинг судида ёлғон кўрсатма берганликда гумонланмоқда.
Айни пайтда Мамич «Динамо» футболчиларининг хорижий клубларга сотилиши жараёнида 15 млн евро маблағни ноқонуний ўзлаштириб, 1,5 млн евро миқдоридаги солиқни тўламаганликда айбланмоқда. Бу борада ўтказилаётган суд маҳкамасида «Ливерпуль» ҳимоячиси Деян Ловрен ва «Реал» яримҳимоячиси Лука Модрич гувоҳ сифатида кўрсатма берган.
Миш-мишларга кўра, Модрич «Тоттенҳэм»га трансфер қилинганида маълум миқдордаги маблағни олган ва буни декларацияга киритмаган. Агар Модричнинг айби исботланса, унга 5 йилгача қамоқ жазоси таҳдид солади.
Маълумки, Модрич 2008 йилда «Дниамо»дан «Тоттенҳэм»га ўтган эди. 2012 йилдан бошлаб эса «Реал»да ўйнамоқда.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).