Бугун 13 май, 2026 йил, чоршанба.

      • 12.05.2026 00:00
      • Тоттенхэм
      • 1:1
      • Лидс
      • 14.05.2026 00:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 12.05.2026 00:00
      • Райо Вальекано
      • 1:1
      • Жирона
      • 12.05.2026 22:00
      • Сельта
      • 2:3
      • Леванте
      • 12.05.2026 23:00
      • Бетис
      • 2:1
      • Эльче
      • 13.05.2026 00:30
      • Осасуна
      • 1:2
      • Атлетико
      • 13.05.2026 22:00
      • Эспаньол
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 13.05.2026 22:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Севилья
      • 14.05.2026 00:30
      • Алавес
      • -:-
      • Барселона
      • 14.05.2026 00:30
      • Хетафе
      • -:-
      • Мальорка
      • 14.05.2026 22:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 14.05.2026 23:00
      • Жирона
      • -:-
      • Реал Сосьедад

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 36 79
2 Манчестер Сити 35 74
3 Ман. Юнайтед 36 65
4 Ливерпуль 36 59
5 Астон Вилла 36 59
6 Борнмут 36 55
7 Брайтон 36 53
8 Брентфорд 36 51
9 Челси 36 49
10 Эвертон 36 49
11 Фулхэм 36 48
12 Сандерленд 36 48
13 Ньюкасл 36 46
14 Лидс 36 44
15 Кристал Пэлас 35 44
16 Ноттингем Форест 36 43
17 Тоттенхэм 36 38
18 Вест Хэм 36 36
19 Бёрнли 36 21
20 Вулверхэмптон 36 18

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Ливерпуль 1-1 Челси
36-тур Фулхэм 0-1 Борнмут
36-тур Брайтон 3-0 Вулверхэмптон
36-тур Сандерленд 0-0 Ман. Юнайтед
36-тур Манчестер Сити 3-0 Брентфорд
36-тур Бёрнли 2-2 Астон Вилла
36-тур Ноттингем Форест 1-1 Ньюкасл
36-тур Кристал Пэлас 2-2 Эвертон
36-тур Вест Хэм 0-1 Арсенал
36-тур Тоттенхэм 1-1 Лидс

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Христо Стоичков: «Реал» ҳеч қачон «Барселона»дек ўйнай олмайди»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Болгариянинг афсонавий ҳужумчиси Москвага ташриф буюрди ва «СЭ» нашри таҳририяти меҳмони бўлди. Аслида Москвага иш юзасидан келганди. У «ЛУКОЙЛ болалар чемпионлар кубоги» халқаро лойиҳасининг элчиси ҳисобланади.

«Олтин тўп» ва «Олтин бутса» соҳиби ҳисобланган собиқ футболчи болалар ёнига кетишдан олдин «СЭ» журналистлари саволларига жавоб берди.

- «Лукойл» билан сизни лойиҳа боғлаб туради. «Спартак»нинг чемпион бўлганидан хурсанддирсиз?

- Албатта. Профессионализм натижа олиб келди. Аслида ҳам шундай бўлиш керак. Лекин биринчи ўринда «Спартак»нинг мухлислари учун хурсандман. Улар бу ғалабани жуда узоқ кутишди. Бироқ ЦСКА чемпион бўлганида ҳам шунчалик қувонардим. Чунки бу жамоа сафида ҳамюртим Георгий Миланов тўп суради.

- «Спартак» ва ЦСКА ўзаро баҳс­лашса, қай бирига тараф оласиз?

- Спектаклга. Бир умр спортчи бўлганман. Шу боис ҳам ҳар бир футболчининг ишига ҳурмат билан қарайман.

- Ҳамиша Месси Криштиану Роналдудан кучли деб айтасиз. У нимаси билан кучли?

- Месси - шубҳасиз биринчи рақамли. У ҳамиша жамоа учун ўйнайди. Ақлбовар қилмас техника, интеллект, шунингдек, Месси худбин эмас. Бу эса жуда муҳим. Одамлар Мессини Ди Стефано, Пеле, Кройфф билан тенглаштиришади. Роналдуни эса Мессига қиёслашади. Бу ҳам кўп нарсани англатади. Лекин Роналду ҳеч қачон Мессидек бўла олмайди. «Реал» ҳам ҳеч қачон «Барселона»дек ўйнай олмайди.

- Бир пайтлари Андрей Аршавин ҳақида илиқ фикрлар билдиргандингиз. Сизнингча, у «Барселона»да ўйнаб кетган бўлармиди?

- Испанияда унга осонроқ бўларди. Андрейда яхши техника ва тезлик мужассам эди. Бу жиҳатларини янада кучайтирса бўларди. Аршавиннинг нима учун «Барса»га ўтмаганини билмайман. Лекин фикримча, бу жамоада у яхши ҳамкорлар орқали бунданда юқори натижаларга эришган бўларди. Балки «Олтин тўп»­ни ютармиди...

- Россиялик футболчилардан қай бири янги Аршавин бўла олади?

- Ҳозир ундайлар йўқ. Ҳеч ким Европага ўйнагани бормаяпти. Бу эса катта муаммо. 15-20 йил олдинга қайтсак, ҳар бир чемпионатда  кучли рус футболчилари бўларди. Мостовой,Карпин, Кузнецов, Ледяхов, Никифоров барчасини санаб тугатиб бўлмайди. Ҳозир Дмитрий Черишевнинг ўғли - Денис бор. Лекин биргина легионер камлик қилади.

- Аммо Россиянинг Англияда мураббийи бор. Леонид Слуцкий ҳақидаги фикрларингиз қандай?

- Яхши мураббий. Чунки у гапимга қулоқ солиб, ЦСКАга Георгий Милановни олган (кулади). Жиддий гапирадиган бўлсам, Слуцкийнинг ишлаш услуби менга ёқади. У ўзининг усуллари билан Лобановскийни эслатиб юборади. Слуцкий барча нарсани ипидан-игнасигача ҳисоблаб чиқади.

- Милановни қандай тавсия қилгансиз?

- Аввал Галямин билан гаплашганман. Кейин Слуцкий билан. Уларни кўндирганман.

- Станислав Черчесов билан танишмисиз?

- У менинг жонажон ўртоғим. Бир-биримизни 30 йилдан бери биламиз. Унга гол урганманми ёки йўқми эслай олмайман. Аммо бу муҳим эмас. Станислав - яхши инсон ва кучли мураббий. У билан терма жамоани қабул қилиб олишидан олдин мулоқот қилгандик. Ҳаттоки, мендан айрим маслаҳатларни сўраган. Ўйлайманки, у жаҳон чемпионати учун яхши жамоа шакллантиради. Унинг олдида яна бир йил бор. Қолаверса, Конфедерациялар кубогида ҳам натижа қайд этишларига ишонаман. Россиялик мухлислар ўз терма жамоалари билан фахрланишларини истайман.

- Айтишларича, дарвозабонлардан яхши мураббий чиқмас экан.

- Бу бўлмаган гап. Агар жамоанинг иши унчалик юришмаса, ҳамиша қандайдир сабабларни исташади. Лекин ҳар қандай иш муаммосиз бўлмайди. 1994 йили Болгария терма жамоаси ҳам қийинчиликларга дуч келган. Бироқ биргаликда ҳаракат қилиб, Болгария халқига қувонч улашганмиз. Шундай экан, 2018 йилда бир ёқадан бош чиқаришга тўғри келади. Мусобақада еттита ажойиб ўйин ўтказишингларга тилакдошман.

- Етти?

- Албатта. Нима, ишонмаяпсизми?

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 11:51, 24.06.2017. Ўқилди: 10034 марта. Фикрлар: 13 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол қироли Пеле профессионал фаолияти давомида 1200дан ортиқ гол урган бўлсада, уларнинг 757тасини расмий ўйинларда нишонлаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 26
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Челси Жоао Педро 15
4 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
5 Арсенал Виктор Дьокереш 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 13
7 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 13
9 Астон Вилла Олли Уоткинс 12
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 12

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик