Бугун 2 июнь, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Мавсум сўнгида ишсиз қолган 10 нафар мураббий янги таклифлар учун очиқ

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Европа ички чемпионатларида мавсум якунига етгач, бир қатор таниқли мутахассислар ишсиз қолди. Айни пайтда улар янги таклифларга маҳтал бўлиб турибди.

Қуйида мана шундай мураббийлардан 10 нафари келтириб ўтилган. Ҳозирча уларга кўнгилларидагидек таклиф билан чиқилганича йўқ.

Паулу Соуза
«Фиорентина»ни мавсумга бошқа мураббий тайёрлайди. Европа лигасига йўлланмани қўлга кирита олмаган Соуза эса ўзига янги клуб излайди.

Клод Пюэль
«Саутгемптон» билан АПЛда иштирок этган мутахассиснинг натижалари қониқарли бўлмади. Энди у ҳам ишсиз.

Хави Грасия
Қозоннинг «Рубин» клубида фаолият олиб борган мураббий Россиядан чиқиб кетди. У Европанинг бошқа клубларидан ёғли таклиф кутиш билан банд.

Мирча Луческу
«Шахтёр»ни ажойиб клубга айлантира олгани билан машҳур бўлган руминиялик мураббийнинг «Зенит»даги фаолияти узоқ бўлмади. Аниқроғи, Санкт-Петербург клуби тепасига келган собиқ раҳбарият Луческуга чиқиш эшикларини кўрсатиб қўйди.

Дэвид Мойес
Шотландиялик мутахассиснинг истеъфолари тез-тез қулоққа чалинадиган бўлиб қолди. «Эвертон»ни «Юнайтед»га алмаштирган мураббий, кейинроқ «Реал Сосьедад» ва «Сандерленд» клублари билан ҳам хайрлашди. «Сандерленд»ни АПЛдан тушириб юборган мутахассис кимга керак бўлишини вақт кўрсатади.

Вальтер Маццари
«Уотфорд»га таклиф этилган италиялик мутахассис АПЛда Раньери, Конте, Анчелотти каби фаолият олиб бора олмади. Шу боисдан у тинчгина Италиясига қайтиб кетди.

Свен-Йоран Эрикссон
Хитойнинг «Шенжчен» клубида айланиб юрган мураббий Чин билан хайрлашди.

Сэм Эллардайс
«Кристал Пэлас»ни АПЛда олиб қолиш миссиясини муваффақиятли бажарганига қарамай, катта Сэм кутилмаганда ариза ёзди. У кўп муддат ишсиз қолиб кетмаса керак.

Томас Тухель
Германиялик мураббий «Боруссия Дортмунд» клубини Юрген Клоппдан сўнг у қадар ёмон бошқармади. Шунчаки сўнгги мавсумдаги 3-ўрин ва Чемпионлар лигасидаги «Монако»дан мағлубиятларни раҳбарият бироз қаттиқроқ олиб юборди.

Луис Энрике
Истеъфога чиққан мураббийлар орасида сўзсиз энг машҳури. «Барселона»дан кетган мутахассисни кимдир қабул қилармикин?

Манба: daryo.uz
Киритилди: 18:40, 24.06.2017. Ўқилди: 10103 марта. Фикрлар: 7 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Райан Гигз бутун фаолияти давомида бор-йўғи 1 марта пенальтини голга айлантира олмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик