Бугун 5 апрель, 2026 йил, якшанба.

      • 04.04.2026 00:00
      • Райо Вальекано
      • 1:0
      • Эльче
      • 04.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • 2:0
      • Леванте
      • 04.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • 2:1
      • Реал Мадрид
      • 04.04.2026 21:30
      • Бетис
      • 0:0
      • Эспаньол
      • 05.04.2026 00:00
      • Атлетико
      • 1:2
      • Барселона
      • 05.04.2026 17:00
      • Хетафе
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 05.04.2026 19:15
      • Валенсия
      • -:-
      • Сельта
      • 05.04.2026 21:30
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Севилья
      • 06.04.2026 00:00
      • Алавес
      • -:-
      • Осасуна
      • 07.04.2026 00:00
      • Жирона
      • -:-
      • Вильярреал
  • Суперлига
      • 04.04.2026 17:00
      • Пахтакор
      • 3:1
      • ОКМК
      • 04.04.2026 18:00
      • Қизилқум
      • 0:4
      • Нефтчи
      • 04.04.2026 19:15
      • Сурхон
      • 3:1
      • Бухоро
  • «A» Серия
      • 04.04.2026 18:00
      • Сассуоло
      • 2:1
      • Кальяри
      • 04.04.2026 21:00
      • Верона
      • 0:1
      • Фиорентина
      • 04.04.2026 23:45
      • Лацио
      • 1:1
      • Парма
      • 05.04.2026 18:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Болонья
      • 05.04.2026 21:00
      • Пиза
      • -:-
      • Торино
      • 05.04.2026 23:45
      • Интер
      • -:-
      • Рома
      • 06.04.2026 15:30
      • Удинезе
      • -:-
      • Комо
      • 06.04.2026 18:00
      • Лечче
      • -:-
      • Аталанта
      • 06.04.2026 21:00
      • Ювентус
      • -:-
      • Женоа
      • 06.04.2026 23:45
      • Наполи
      • -:-
      • Милан

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 30 76
2 Реал Мадрид 30 69
3 Вильярреал 29 58
4 Атлетико 30 57
5 Бетис 30 45
6 Сельта 29 41
7 Реал Сосьедад 30 41
8 Хетафе 29 38
9 Эспаньол 30 38
10 Атлетик Бильбао 29 38
11 Осасуна 29 37
12 Райо Вальекано 30 35
13 Валенсия 29 35
14 Жирона 29 34
15 Алавес 29 31
16 Севилья 29 31
17 Мальорка 30 31
18 Эльче 30 29
19 Леванте 30 26
20 Реал Овьедо 29 21

Ўтган ўйинлар. 30-тур

30-тур Райо Вальекано 1-0 Эльче
30-тур Реал Сосьедад 2-0 Леванте
30-тур Мальорка 2-1 Реал Мадрид
30-тур Бетис 0-0 Эспаньол
30-тур Атлетико 1-2 Барселона

Навбатдаги ўйинлар. 30-тур

05/04 17:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
05/04 19:15 Валенсия - Сельта
05/04 21:30 Реал Овьедо - Севилья
06/04 00:00 Алавес - Осасуна
07/04 00:00 Жирона - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Топ-дарвозабонлар хатоси давом этяпти

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Англия миллий жамоаси голкипери Жо Харт ЖЧ-2018 саралаши доирасида шотландияликларга қарши кечган ўйиннинг охирги дақиқаларида рақибнинг жарима зарбалари олдида шунчаки, ожиз қолди. Оддий айтганда, жамоасини қутқаролмади ва инглизлар «Хэмпден Парк»ни мағлуб ҳолда тарк этишлари ҳеч гап эмасди. Фақатгина Гарри Кейннинг 90}3-дақиқадаги аниқ зарбаси улар жонига оро кирди. Швеция - Франция ўйинида эса тажрибали Уго Льориснинг даҳшатнамо хатоси меҳмонларга панд бериб, улар Стокгольмдан қуруқ қайтишди. Демак, қуйида ушбу дарвозабонлар йўл қўйган ғалати|антиқа хатоларни алоҳида кўриб чиқамиз.

Швеция ва Франция миллий жамоалари ўртасидаги аҳамияти катта учрашувнинг сўнгги сониялари кетяпти. Французлар жамоасининг кўп йиллик тан олинган голкипери Уго Льорис шу онда навбатдаги ҳужумни бошлашга уриндию, рақиб ҳужумчиси томонидан тақдим этилган прессингга дуч келди. Натижада Уго жон ҳолатда тўпни шунчаки, майдон маркази тараф тепиб юборди. Бироқ унинг учун кўргиликни қарангки, тўп тўғри бориб, швед футболчиси оёғига тушди. Энг ёмони (албатта, французлар учун) кейинги лаҳзаларда кузатилди: Ула Тойвонен вақт озлигиданми ёки кипернинг олдинга чиқиб кетганини инобатга олибми, таваккалга қўл урганча марказий доирачада туриб, тўғри дарвозани нишонга олди. Хуллас, ажойиб траектория ҳосил қилган тўп дарвоза тўрига «илинди». Ушбу антиқа гол самараси ўлароқ, шведлар ўйинни ўз фойдаларига ҳал этишди ва турнир жадвалида очколар бўйича французларга тенглашиб олишди. «Ҳа, бизга Льориснинг кулгули хатоси панд берди. Аммо уни кечириш мумкин, чунки бунгача бетакрор «сейв»лари билан жамоага кўп бора ишонч бағишлаган. Яна нима дердим, Россия мундиалига бориш учун диққат билан ишлашда давом этамиз»,-деди Франция терма жамоаси ҳужумчиси Антуан Гризманн «Френдс Арена» стадионидаги учрашувдан сўнг. Айтганча, мавсум-2016|2017 давомида Льорисни жаҳоннинг энг яхши дарвозабони мақоми билан сийлашганди, ҳисоб. Бироқ бу каби оддий ҳолатда «қовун тушириш» барчасини обдон ўйлаб кўришни тақозо этади.

Англия миллий жамоаси киперига келсак, Жо Хартнинг ишлари янада ёмон. Хосеп Гвардиола томонидан «Манчестер Сити»да ортиқча эканлиги айтилган ва қувилган Харт мажбурий ижара келишуви  асосида «Торино»да ўйнади. Кўринишидан, Италия сафари дарвозабоннинг ўзигагина хурсандчилик бағишлаган, шекилли. «Очиқ айтаман, биз Англия терма жамоаси асосий дарвозабонининг шунчалик кўп хатога йўл қўйиши мумкинлигини ўйлаган эмасдик» - бу «Торино» президенти Урбано Каиронинг Харт ижросидаги ўйинларга берган лўнда баҳоси. Умуман олганда, Жо «А» серияси доирасидаги 36та ўйинда 62та гол қўйиб юборди. Мана, энди терма жамоада ҳам бечора Хартдан хурсанд эмаслар. Чунончи, инглизлар Шотландия терма жамоасига қарши учрашув давомида беҳисоб хавфли вазиятлар яратишди, аммо сўнгги паллаларгача атиги 1:0 билан чекланиб қолишди. Кейин Ли Гриффитс кетма-кет 2та стандарт  вазиятда мўъжизакор ҳаракатланди. Эътиборлиси, Англия терма жамоаси саралаш доирасидаги кетма-кет 5та учрашувда ўз дарвозасини дахлсиз сақлаб қолганди. Қаторасига 6-ўйиннинг охирида эса Харт бирданига 2 марта ожиз қолди. Боз устига, 2та гол ҳам жарима зарбасидан урилди. «Хайр, Жо Харт» - Twitter тармоғида мухлисларнинг муносабатлари шундай кескин янгради. Улар шунингдек, дарвозабон кепкасини яна бир бора калака остига олишни унутишмади. Ли Гриффитс - жорий саралашда Англия терма жамоаси дарвозасини ишғол қилган биринчи футболчи. У гўёки, «Ливерпуль» раҳбариятига огоҳлантирувчи қўнғироқ чалгандек: «Янги кипер билан шартнома тузишга шошилмаган маъқул». Лорис Кариус, Симон Миньоле ва ижара сафаридан қайтган Демми Уорд ҳам бу каби голлар қўйиб юборишлари мумкин, аммо... Ҳа, шотланд ҳужумчисининг зарбалари аниқ ва кучли чиқди, бироқ ҳар икки сафар ҳам тўп узоқ бурчакка йўналтирилмаганини инобатга олиш керак. Учрашувдан сўнг Хартнинг ўзи тан олди: «Бу Англия термасининг саралашдаги энг идеал ўйини эмас». Ҳа, Гарри Кейн сўнгги лаҳзада инглизларни муқаррар мағлубиятдан қутқариб қолди. Бироқ қимматли очколар йўқотилгани факт ва бунда айнан Харт асосий айбдордек кўринмоқда...

Айтганча...

ЖЧ саралаши доирасидаги расмий ўйинлардан сўнг Франция ва Англия терма жамоалари ўртасида ўзаро ўртоқлик учрашуви ўтказилди. 3:2 ҳисобида французлар ғалабаси билан тугаган ўйинда улар яна Уго Льорисга ишонч билдиришди, инглизлар эса Жо Хартга майдонга тушиш имкониятини беришмади.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 12:14, 27.06.2017. Ўқилди: 5186 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида дебют ўйинида майдонга тушганидан сўнг 44 сония ўтиб қизил карточка олиб майдонни тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 19
3 Барселона Ламин Ямаль 14
4 Осасуна Анте Будимир 14
5 Барселона Ферран Торрес 12
6 Барселона Роберт Левандовски 12
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 12
8 Барселона Рафинья 11
9 Сельта Борха Иглесиас 11
10 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик