Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Интер 31 72
2 Наполи 31 65
3 Милан 31 63
4 Комо 31 58
5 Ювентус 31 57
6 Рома 31 54
7 Аталанта 31 53
8 Болонья 31 45
9 Лацио 31 44
10 Сассуоло 31 42
11 Удинезе 31 40
12 Торино 31 36
13 Парма 31 35
14 Женоа 31 33
15 Фиорентина 31 32
16 Кальяри 31 30
17 Кремонезе 31 27
18 Лечче 31 27
19 Верона 31 18
20 Пиза 31 18

Ўтган ўйинлар. 31-тур

31-тур Сассуоло 2-1 Кальяри
31-тур Верона 0-1 Фиорентина
31-тур Лацио 1-1 Парма
31-тур Кремонезе 1-2 Болонья
31-тур Пиза 0-1 Торино
31-тур Интер 5-2 Рома
31-тур Удинезе 0-0 Комо
31-тур Лечче 0-3 Аталанта
31-тур Ювентус 2-0 Женоа
31-тур Наполи 1-0 Милан

Навбатдаги ўйинлар. 32-тур

10/04 23:45 Рома - Пиза
11/04 18:00 Кальяри - Кремонезе
11/04 18:00 Торино - Верона
11/04 21:00 Милан - Удинезе
11/04 23:45 Аталанта - Ювентус
12/04 15:30 Женоа - Сассуоло
12/04 18:00 Парма - Наполи
12/04 21:00 Болонья - Лечче
12/04 23:45 Комо - Интер
13/04 23:45 Фиорентина - Лацио

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Шахмат бўйича Номзодлар турнири. Жавоҳир Синдоровдан ғалабали серия давом этади: Вей Йи таслим этилди

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Спорт турлари / шахмат
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ўзбекистонлик шахматчи Жавоҳир Синдаров FIDE Номзодлар турнирининг 6-турида ўзининг мусобақадаги 5-ғалабасини қўлга киритди. Қора доналарда ҳаракат қилганига қарамасдан Жавоҳир Хитойнинг биринчи рақамли гроссмейстери, 2025 йилги FIDE Жаҳон кубоги финалчиси Вей Ини мағлубиятга учратди.

Томонлар дебютда тенг ўйин намойиш этишди. Хитойлик рақиб 19-юриш учун 46 дақиқа сарфлаб, ўз вақтини анча камайтириб қўйди. Синдаров эса аниқ юришларни топиб, ўз устунлигини аста-секинлик билан ошириб борди. Вей-Йи 30-юришда қўпол хатога йўл қўйгач, Жавоҳирнинг устунлиги анча ошиб кетди. Ўзбекистонлик шахматчининг пиёдаси Фарзинга чиқиши аниқ бўлгач, Вей Йи 36-юришдан кейин ўз мағлубиятини тан олди.



Ушбу ғалабадан сўнг Синдаров ўз ҳисобидаги очколар сонини 5,5 тага етказиб, турнир жадвалидаги яққол пешқадамлигини янада мустаҳкамлади. Шунингдек, мазкур натижа эвазига Жавоҳир онлайн рейтинг жадвалида 2770 очкога эга бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Жавоҳир Синдаров жаҳон шахмат тожи учун курашиш имконини берувчи ушбу нуфузли турнирда қатнашаётган илк ўзбекистонлик шахматчи ҳисобланади. У мусобақани россиялик Андрей Есипенкони мағлуб этиш билан бошлаган эди. Кейинги турларда германиялик Маттиас Блубаум билан дуранг ўйнаган бўлса, ҳиндистонлик Рамешбабу Прагнанадҳа, Фабиано Каруана ва Ҳикару Накамура устидан ғалаба қозониб, мағлубиятсиз сериясини давом эттирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Синдаров 2025 йилги Жаҳон Кубоги финалида айнан Вей Йи устидан тай-брейкда ғалаба қозониб, мусобақа бош совринини қўлга киритган эди.

Маълумот учун, 2026 йилги Номзодлар турнири 29 мартдан 15 апрелга қадар Кипрда ўтказилмоқда. Унда дунёнинг энг кучли саккиз нафар гроссмейстери иштирок этмоқда. Шахматчилар икки даврада (14 тур) шахмат тожи учун кечадиган баҳсда амалдаги Жаҳон чемпиони, ҳиндистонлик Гукеш Доммаражуга қарши баҳс олиб бориш учун курашмоқда. Турнирнинг умумий соврин жамғармаси 700 минг АҚШ долларини ташкил этади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 21:39, 04.04.2026. Ўқилди: 1379 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1950 йилги Жаҳон чемпионатида Бразилия – Уругвай ўйини (Маракана стадиони)ни 199 мингдан ортиқ мухлис стадиондан томоша қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Интер Лаутаро Мартинес 16
2 Комо Анастасиос Дувикас 11
3 Комо Нико Пас 10
4 Ювентус Кенан Йылдыз 10
5 Наполи Расмус Хейлунд 10
6 Удинезе Кинан Дэвис 10
7 Аталанта Никола Крстович 9
8 Милан Рафаэл Леау 9
9 Интер Хакан Чалханоглу 9
10 Сассуоло Андреа Пинамонти 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик