Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 17 43
2 Реал Мадрид 17 39
3 Вильярреал 15 35
4 Атлетико 17 34
5 Эспаньол 16 30
6 Бетис 16 25
7 Атлетик Бильбао 17 23
8 Сельта 16 22
9 Севилья 16 20
10 Хетафе 16 20
11 Эльче 16 19
12 Алавес 16 18
13 Райо Вальекано 16 18
14 Мальорка 16 17
15 Реал Сосьедад 16 16
16 Осасуна 16 15
17 Валенсия 16 15
18 Жирона 16 15
19 Реал Овьедо 16 10
20 Леванте 15 9

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Барселона 3-1 Атлетико
19-тур Атлетик Бильбао 0-3 Реал Мадрид

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

14/12 22:30 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

“Локомотив” футбол мактаби қандай фаолият олиб бормоқда?

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Локомотив
Рукн: Янгиликлар
A A A

2002 йилда ташкил этилган “Локомотив” футбол клуби йилдан-йилга ўз инфратузилмасини яхшилаб боряпти.

Жамоа тузилганига эндигина 15 йил тўлган бўлса-да, “темирйўлчилар” секин-асталик билан ҳар томонлама профессионал клуб барпо этиш йўлидан бормоқда. Ўз навбатида клуб эришаётган ютуқлар ҳам борган сайин салмоқли кўриниш олиб бораётгани ҳеч кимга сир эмас. Мисол учун, ўтган мавсумда “Локомотив” ўз тарихида илк бор Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритди. Ушбу муваффақиятнинг қўлга киритилишида эса клубда амалга оширилаётган кенг салмоқли ишларнинг ўрни беқиёсдир.

Жумладан, “Локомотив” футбол мактаби ҳам сўнгги йилларга келиб анчагина самарали фаолият олиб бориб келмоқда. Клуб қошида 2006 йилда футбол мактабига асос солинган бўлиб, ҳозирга келиб ушбу мактаб тарбияланувчилари секин-аста бош жамоа таркибида майдонга туша бошлашди. Мисол учун, Икром Алибоев, Қувондиқ Рўзиев каби футболчилар аллақачон “Локомотив” жамоаси асосий таркибидан муқим жой эгаллаб улгуришган бўлса, Рустам Нортожиев, Сергей Прохоров каби ёш истеъдод эгалари секин-аста асосий жамоа таркибига жалб этиб келинмоқда. Қолаверса, “Локомотив”нинг ўринбосарлар таркибида ҳам кўп сонли футбол мактаби тарбияланувчилари ўйнаб келишмоқда.

Таъкидлаш жоизки, “Локомотив” футбол мактабида айни дамда 1998 йилдан 2010 йилга қадар муддат ичида таваллуд топган ёш футболчилар “миллионлар ўйини” сабоқларини олишмоқда. Уларга 11 нафар малакали мутахассислар устозлик қилиб келишмоқда.

Ҳар бир ёш тоифасидаги жамоалар ҳафтасига 3 мартадан машғулот ўташади. Машғулотлар жараёни замонавий услубларни ўз ичига олган ҳолда, дунёнинг етакчи футбол мактаблари андозаси асосида ташкил этилади. Ҳафта сўнггида эса ҳар бир ёш тоифаси Тошкент шаҳар биринчилигида ўйинларни ўтказади. Шаҳар биринчилигида жамоаларимиз қайд этаётган натижалар таҳсинга лойиқ.

Қолаверса, “Локомотив” футбол мактаби тарбияланувчиларидан иборат жамоалар ҳар йили бир неча мартадан халқаро мусобақаларда ҳам иштирок этиб келишмоқда. Жумладан, Эркин Саидов раҳбарлик қилиб келадиган футбол мактабимизнинг турли ёш тоифасидаги жамоалари ҳозирга қадар Малайзия, Туркия, Корея, Россия, Латвия каби мамлакатларда ўтказилган халқаро турнирларда ғолиб ҳамда совриндорлар қаторидан ўрин эгаллашга улгуришди. Мисол учун, Латвияда ўтказилган “Liepaja Spring Cup” ҳамда “Dobrecova Cup” мусобақаларида 2006 йилда таваллуд топган тарбияланувчиларимиз кетма-кет икки йил кумуш медалларга сазовор бўлишди. Малайзия пойтахти Куала-Лумпурда ўтган “1-st AFZA Grass Root League” турнирида ҳам 2002 йилда туғилган ёш “темирйўлчилар” ғолибликни қўлга киритиб қайтишди. Шунингдек, Россиянинг Барнаул, Новороссийский каби шаҳарларида ўтказилган турнирларда ҳам 2004 ва 2006 йилда таваллуд топган ёш футболчиларимиз ғолибликка эришишганини қайд этиш даркор.

“Локомотив” футбол мактабида тарбия топаётган ёш истеъдод эгалари хориж мамлакатларида тажриба ҳамда малака ошириш имкониятига ҳам эга бўлишади. Зеро “Локомотив” Англиянинг “Флитвуд Таун” клуби билан яқиндан ҳамкорликни йўлга қўйган. Ушбу ҳамкорлик доирасида “Локомотив” футбол мактаби тарбияланувчилари инглиз жамоаси сафида машғулотлар олиб бориш имконига эга бўлиб келишмоқда. 2015 йилда Рустам Нортожиев ҳамда Сергей Прохоров каби ёш иқтидорлар “Флитвуд Таун” сафида шуғулланиб, бир қатор учрашувларда майдонга ҳам тушишга муваффақ бўлишганди. Ҳозирда эса ушбу икки ёш ўйинчилар “Локомотив”нинг асосий таркибига жалб этилмоқда ва уларга жамоамизнинг “эртанги куни” сифатида қаралмоқда.

Бу футболчиларга ўхшаб юксак иқтидорга эга бўлган ёш тарбияланувчиларимиз сони жуда кўп. Улар секин-аста катта футболга қадам қўйиб келишмоқда. Ёшлар таркибимизда тажриба орттираётган бундай истеъдодларнинг яқин келажакда “Локомотив”нинг асосий таркибида майдонга тушишларига ҳамда миллий терма жамоамизга номзод футболчиларга айланишларига ишонамиз.

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 17:22, 21.07.2017. Ўқилди: 3600 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар Эйбар ва Вильярреал шаҳарлари аҳолисини қўшиб "Камп Ноу"га жойлаштирса, стадионда яна 20 мингдан ортиқ бўш жой қолади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 17
2 Барселона Ферран Торрес 11
3 Мальорка Ведат Мурики 9
4 Барселона Роберт Левандовски 8
5 Атлетико Хулиан Альварес 7
6 Вильярреал Альберто Молейро 6
7 Эльче Рафа Мир 6
8 Барселона Рафинья 6
9 Леванте Карл Этта-Эйонг 6
10 Бетис Кучо Эрнандес 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.