"Олмалиқ" Беларус клуби билан дуранг ўйнади
"Олмалиқ" Беларусда "Торпедо БелАЗ" билан ўртоқлик ўйинини ўтказди.
Учрашув аввалида Жодино шаҳри мухлислари тўрт ярим мавсум "Торпедо-БелАЗ" бош мураббийи бўлган Игорь Криушенко билан хайрлашишди. Жамоа раҳбарияти ҳамда ҳомийлар Игорь Николаевичнинг Беларус терма жамоасидаги фаолиятига омад тилади ва қимматбаҳо совғаларни тақдим этди.
Ўйин анча қизғин ва курашларга бой тарзда ўтди. Гарчи дарвозани ишғол этиш ҳеч бир жамоага насиб этмаган бўлсада, стадионга тўпланган мухлислар томошабоп ўйин гувоҳи бўлишди. Ўйиннинг 60-дақиқасида бош ҳакам икки футболчини майдондан четлатди. Меҳмонлардан Дилшод Жўраев ва мезбонлардан Егор Зубович ўзаро қўпол ўйин намойиш этганлиги сабаб майдонни эрта тарк этди.
Эртага "Олмалиқ" Минск ўқув-машғулот йиғинидан ўрин олган сўнгги назорат учрашувини "Крумкачи" клубига қарши ўтказади.
Манба: fc-olmaliq.uz
Киритилди: 10:55, 24.07.2017. Ўқилди: 2856 марта. Фикрлар: 1 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар