Бугун 2 февраль, 2026 йил, душанба.

  • «A» Серия
      • 01.02.2026 00:45
      • Кальяри
      • 4:0
      • Верона
      • 01.02.2026 16:30
      • Торино
      • 1:0
      • Лечче
      • 01.02.2026 19:00
      • Комо
      • 0:0
      • Аталанта
      • 01.02.2026 22:00
      • Кремонезе
      • 0:2
      • Интер
      • 02.02.2026 00:45
      • Парма
      • 1:4
      • Ювентус
      • 03.02.2026 00:45
      • Удинезе
      • -:-
      • Рома
      • 01.02.2026 01:00
      • Эльче
      • 1:3
      • Барселона
      • 01.02.2026 18:00
      • Реал Мадрид
      • 2:1
      • Райо Вальекано
      • 01.02.2026 20:15
      • Бетис
      • 2:1
      • Валенсия
      • 01.02.2026 22:30
      • Хетафе
      • 0:0
      • Сельта
      • 02.02.2026 01:00
      • Атлетик Бильбао
      • 1:1
      • Реал Сосьедад
      • 03.02.2026 01:00
      • Мальорка
      • -:-
      • Севилья
      • 01.02.2026 01:00
      • Ливерпуль
      • 4:1
      • Ньюкасл
      • 01.02.2026 19:00
      • Ман. Юнайтед
      • 3:2
      • Фулхэм
      • 01.02.2026 19:00
      • Ноттингем Форест
      • 1:1
      • Кристал Пэлас
      • 01.02.2026 19:00
      • Астон Вилла
      • 0:1
      • Брентфорд
      • 01.02.2026 21:30
      • Тоттенхэм
      • 2:2
      • Манчестер Сити
      • 03.02.2026 01:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Бёрнли
  • Футзал. Осиё чемпионати
      • 01.02.2026 13:00
      • Япония
      • 2:1
      • Ўзбекистон
      • 01.02.2026 13:00
      • Тожикистон
      • 0:1
      • Австралия
      • 01.02.2026 17:00
      • Эрон
      • 5:2
      • Афғонистон
      • 01.02.2026 17:00
      • Саудия Арабистони
      • 6:1
      • Малайзия

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 22 55
2 Реал Мадрид 22 54
3 Атлетико 22 45
4 Вильярреал 21 42
5 Бетис 22 35
6 Эспаньол 22 34
7 Сельта 22 33
8 Реал Сосьедад 22 28
9 Осасуна 22 26
10 Алавес 22 25
11 Атлетик Бильбао 22 25
12 Жирона 22 25
13 Эльче 22 24
14 Севилья 21 24
15 Хетафе 22 23
16 Валенсия 22 23
17 Райо Вальекано 22 22
18 Мальорка 21 21
19 Леванте 21 18
20 Реал Овьедо 22 16

Ўтган ўйинлар. 22-тур

22-тур Эспаньол 1-2 Алавес
22-тур Реал Овьедо 1-0 Жирона
22-тур Осасуна 2-2 Вильярреал
22-тур Леванте 0-0 Атлетико
22-тур Эльче 1-3 Барселона
22-тур Реал Мадрид 2-1 Райо Вальекано
22-тур Бетис 2-1 Валенсия
22-тур Хетафе 0-0 Сельта
22-тур Атлетик Бильбао 1-1 Реал Сосьедад

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

19/02 00:00 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Миржалол Қосимов: «Россияда футболчининг чиройли қош-кўзига қарашмайди»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Мураббийлар / Фаолият
Рукн: Интервьюлар
A A A

Бугун «Бунёдкор» жамоаси Ўзбекистон кубоги 1|4 финал доирасидаги илк учрашувда «Нефтчи»га қарши майдонга тушади. Кеча эса давралар оралиғида «қалдирғочлар» сафига келиб қўшилган янги футболчиларни таништириш маросими бўлиб ўтди.

«Бунёдкор» раҳбарияти дарвозабон Суҳроб Султонов, ҳимоячи Ислом Қобилов (иккиси ҳам «Металлург»дан), ярим ҳимоячи Шоҳруҳ Гадоев («Бухоро»), ҳужумчи Воҳид Шодиев («Қизилқум»), ҳимоячи Анвар Ғофуров, ҳужумчи Шоҳруз Норхонов (иккиси ҳам «Обод»), ярим ҳимоячи Сардор Собирхўжаев («Шўртан») билан шартнома имзолади.

Тадбир доирасида номлари тилга олинган янги футболчиларга либос топшириш маросими ҳам ўтказилди. Унга кўра, Суҳроб Султонов 32, Ислом Қобилов 3, Шоҳруҳ Гадоев 22, Воҳид Шодиев 14, Анвар Ғофуров 6, Шоҳруз Норхонов 77, Сардор Собирхўжаев эса 18-рақамли футболкаларни қабул қилиб олишди.

Биз таништирув маросими олдидан жамоа бош мураббийи Миржалол Қосимовдан эксклюзив интервью олдик.

- Миржалол ака, тоғли ҳудудда бир ҳафталик йиғин ўтказилди. Унда жамоа таркибига қўшилган янги футболчилар ўзларини қай даражада кўрсатишди? Уларнинг бугунги жисмоний ҳолати талаб даражасидами?

- Афсуски, машғулотларни тўлиқ таркибда ўтказа олмадик. Уч нафар футболчимиз - Отабек Шукуров, Шоҳруз Норхонов ва Даврон Умиров терма жамоамизнинг Туркиядаги йиғинида қатнашишди. Шукуров 2та ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Норхонов битта ўйинда бир бўлим, иккинчисида 10 дақиқа ҳаракат қилди. Умиров эса жароҳати сабаб алоҳида машғулот ўтказиш билан чекланди. Қолган футболчиларга тўхталадиган бўлсам, Шодиевнинг ҳозирги жисмоний ҳолати талаб даражасида эмас. Воҳидда ўйин амалиёти кам. Тоғдаги йиғинда асосий эътибор жисмоний тайёргарликка қаратилгани боис, янги футболчиларнинг тўп билан қандай муомала қилишини кўришнинг имкони бўлмади. Лекин уларнинг деярли барчаси мен яқиндан таниган футболчилар, синовдан ўтишган. Дарвозабонимиз Мурод Зуҳуров билан рақобатни юзага келтириш мақсадида «Металлург»дан Суҳроб Султоновни таклиф қилдик. Анвар Ғофуров ва Ислом Қобилов ҳимояни кучайтиришлари керак. Сир эмаски, бугунги кунда энг заиф чизиғимиз бу - ҳимоя. Биринчи даврада аксарият голларни стандарт вазиятлардан сўнг ўтказиб юбордик. «Навбаҳор» билан ўйинда ғалаба қозона туриб, якунда очко йўқотдик. Ўша учрашувларни таҳлил қилганимизда шу нарса аён бўлдики, футболчилар стабил, яъни бир маромда ўйнай олишмаган. Бу энг катта камчилигимиз. Шунинг учун ҳам, янги футболчиларни олаётганда уларнинг тажрибасига таяндик. Ғофуров, Шодиев шулар жумласидан. Чемпионат ва кубок баҳсларида ўз олдимизга аниқ вазифаларни қўйганмиз. Бунинг учун тажрибали футболчиларнинг кўмаги керак бўлади...

- «Бунёдкор» учун трансфер бозори ёпилди, деб ҳисобласак бўладими ёки ҳали селекция жараёни давом этадими?

- Селекция йил бўйи давом этади. Менинг принцимим шундай, асосий трансферларни қишда амалга ошираман. Ҳозир дуч келган футболчини ололмайман...

- Легионерларни таклиф қилиш масаласини кўриб чиқмадингизми?

- Хорижлик футболчиларнинг аксарияти ҳеч қандай кўриксиз шартнома имзоланишини талаб қилишди. Менга бундай легионерлар керак эмас. Ўзим кўриб, ўша футболчи ҳақида тўлиқ маълумот ва тасаввурга эга бўлмагунимча, кўр-кўрона шартнома тузмайман. Қолаверса, ҳозир молиявий томондан катта трансферларни амалга оширадиган ҳолатда эмасмиз.

- Жамоани қийин вазиятда қабул қилиб олгандингиз. Ўтган давр мобайнида клубда қанчалик ўзгаришлар амалга оширилди?

- Секин-аста футболчилар улардан нимани талаб қилаётганимни тушуниб етишяпти. Бу эса ўз самарасини бера бошлади. «Қўқон-1912», «Локомотив», «Нефтчи» каби жамоаларга қарши кечган ўйинларда ғалабага эришдик. «Насаф» билан баҳсда ҳимоядаги хатолар кўзга ташланиб қолди. Стандарт вазиятлар пайти панд едик.

- Йил бошида Акмал Шораҳмедовни ўзингиз «Насаф»га тавсия қилган эдингиз. Интервьюларингизнинг бирида «Акмални ортга қайтарсак, яхши иш бўларди», деган жумлани ишлатдингиз. Бу қайтиш амалга ошмадими?

- Дарвозабон Элдор Суюнов ва марказий ҳимоячи Шерзод Аъзамов «Пахтакор»га ўтгач, «Насаф»нинг ҳимоя чизиғида кучсизланиш рўй берди. Шу сабабли ҳам, қаршилик мураббийлар Акмални қўйиб юбормасликни лозим топишди. Қолаверса, унинг клуб билан амалда шартномаси бор эди.

- Элдор Шомуродовнинг трансфери юзасидан фикрингиз қандай? У «Ростов»ни танлаб, тўғри қарорга келдими?

- Буни вақт кўрсатади. Энг муҳими, ҳаммаси унинг ўз қўлида. Ўзини ижобий томондан кўрсата олса, захира ўриндиғида қолиб кетмайди. Россия чемпионатида футболчининг чиройли қош-кўзига қарашмайди. У ерда энг кучлиларгагина майдонга тушиш имконияти берилади. Элдорнинг ўзи билан бу мавзуда жуда кўп гаплашдик. У мендан охиригача бу сирни яширишга ҳаракат қилди. Лекин бундан аввалроқ хабар топгандим. Унга «Яна бир йил «Бунёдкор»да ўзингни кўрсат, жамоа билан ҳеч бўлмаса битта совринни қўлга кирит, кейин кетиш қочмайди», деб бир неча бор айтгандим. Адашмасам, у «Бунёдкор» сафида ҳеч қандай соврин ютмаган, Ўзбекистон чемпиони бўлмаган. Биринчи даврада унинг хаёли жойида эмасди. Буни Шомуродовнинг ўйинларидан ҳам билиб олса бўлади. Ярим мавсумда бор-йўғи битта гол уриш - ҳужумчига хос натижа эмас. Боз устига, гап миллий терма аъзоси ҳақида кетяпти. Шундай бўлсада, унга омад тиладим. «Ростов» ўйинига киришиб кетса, бу бош жамоамиз учун ҳам фойдали бўлади. Зеро, олдинда ЖЧ-2018 саралаш босқичининг иккита муҳим ўйини кутиб турибди.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 17:32, 27.07.2017. Ўқилди: 12185 марта. Фикрлар: 8 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Пелé 1958 йилги мундиалда атиги 17 ёшида Жаҳон чемпиони бўлган ва финалда гол ҳам урган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 22
2 Мальорка Ведат Мурики 14
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 10
5 Барселона Роберт Левандовски 9
6 Барселона Ламин Ямаль 9
7 Вильярреал Альберто Молейро 8
8 Барселона Рафинья 8
9 Бетис Кучо Эрнандес 8
10 Сельта Борха Иглесиас 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.