Бугун 25 май, 2026 йил, душанба.

      • 24.05.2026 00:00
      • Бетис
      • 2:1
      • Леванте
      • 24.05.2026 00:00
      • Жирона
      • 1:1
      • Эльче
      • 24.05.2026 00:00
      • Хетафе
      • 1:0
      • Осасуна
      • 24.05.2026 00:00
      • Мальорка
      • 3:0
      • Реал Овьедо
      • 24.05.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 4:2
      • Атлетик Бильбао
      • 24.05.2026 00:00
      • Валенсия
      • 3:1
      • Барселона
      • 24.05.2026 00:00
      • Алавес
      • 1:2
      • Райо Вальекано
      • 24.05.2026 00:00
      • Сельта
      • 1:0
      • Севилья
      • 24.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • 1:1
      • Реал Сосьедад
      • 25.05.2026 00:00
      • Вильярреал
      • 5:1
      • Атлетико
  • «A» Серия
      • 24.05.2026 18:00
      • Парма
      • 1:0
      • Сассуоло
      • 24.05.2026 21:00
      • Наполи
      • 1:0
      • Удинезе
      • 24.05.2026 23:45
      • Верона
      • 0:2
      • Рома
      • 24.05.2026 23:45
      • Кремонезе
      • 1:4
      • Комо
      • 24.05.2026 23:45
      • Лечче
      • 1:0
      • Женоа
      • 24.05.2026 23:45
      • Милан
      • 1:2
      • Кальяри
      • 25.05.2026 00:45
      • Торино
      • 2:2
      • Ювентус
      • 24.05.2026 20:00
      • Брайтон
      • 0:3
      • Ман. Юнайтед
      • 24.05.2026 20:00
      • Бёрнли
      • 1:1
      • Вулверхэмптон
      • 24.05.2026 20:00
      • Кристал Пэлас
      • 1:2
      • Арсенал
      • 24.05.2026 20:00
      • Фулхэм
      • 2:0
      • Ньюкасл
      • 24.05.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • 1:1
      • Брентфорд
      • 24.05.2026 20:00
      • Манчестер Сити
      • 1:2
      • Астон Вилла
      • 24.05.2026 20:00
      • Ноттингем Форест
      • 1:1
      • Борнмут
      • 24.05.2026 20:00
      • Сандерленд
      • 2:1
      • Челси
      • 24.05.2026 20:00
      • Тоттенхэм
      • 1:0
      • Эвертон
      • 24.05.2026 20:00
      • Вест Хэм
      • 3:0
      • Лидс

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати Ўзбекистон делегациясининг бенефиси билан якунланди

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Спорт турлари / оғир атлетика
Рукн: Янгиликлар
A A A

24-29 июль кунлари Непал пойтахти Катманду шаҳри оғир атлетика бўйича ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатига мезбонлик қилди. Мусобақада Ўзбекистон шарафини 15 нафар ўқил-қизларимиз ҳимоя қилишди.

Жумладан қизлар терма жамоамиз таркибидан Зуҳра Отажонова, Шахлохон Абдуллаева, Кумушхон Файзуллаева, Зарнигор Абдураҳмонова, Турсуной Жабборова, Гулноза Аҳмадова ва Шодмоной Очилова жой олган бўлишса, ўсмирлар терма жамоаси таркиби Мушаррафбек Раҳимов, Асадбек Нариманов, Муҳаммадқодир Тоштемиров, Сарвар Тоштемиров, Алишер Ражабов, Азимжон Хожиев, Саидмухтор Саидаҳроров ва Александр Ли каби ёш полвонларимиз билан тўлдирилди.

Сир эмаски, спортнинг оғир атлетика турида Ўзбекистон қитъада етакчи терма жамоалар сирасига киради. Буни мамлакатимиз атлетлари энг нуфузли халқаро мусобақаларда исботлаб келишмоқда. Эътиборлиси, сўнгги пайтларда ўзбекистонлик ёш полвонлар нафақат Осиёда, балки жаҳонда ҳам ўз маҳоратларини намойиш этиб, кўпчиликнинг эътиборига тушиб улгуришди. Шу боисдан ҳам Руслан Нуруддиновнинг XXXI ёзги Олимпия ўйинларидаги зафарли юриши, ҳам чемпионлик ҳам Олимпия рекордини тантана қилиши бежиз эмас, албатта.

Қувонарлиси, турли ёш тоифаларида ташкил этилаётган Осиё ва жаҳон чемпионатлари шуни кўрсатмоқдаки Ўзбекистонда атлетларнинг янги авлоди, ҳар томонлама кучли ва бақувват, иродаси мустаҳкам, ғалабага ўч ёшлар вояга етмоқда. Демак, юртимизда Русланнинг муносиб ворислари камол топаяпти.

Сайёрамизнинг энг баланд чўққиси – Эверест тоғи билан машҳур бўлган Непал мамлакати мезбонлигида ўтган Осиё чемпионатида Ўзбекистон фаворитлар қаторида зикр этилганди. Мусобақа давомида ҳамюртларимиз буни амалда исботлашни ҳам уддалашди. Қизлар ўртасида 75 килограмм вазн тоифасида кураш олиб борган Гулноза Аҳмадова барча рақибларини ортда қолдириб, ҳам даст кўтариш, ҳам силтаб кўтаришда олтин медалларни қўлга киритди ва иккикураш натижасига кўра ҳам тенгсиз деб топлиб Осиё чемпиони номига сазовор бўлди.

63 килограмм вазн тоифасида чиқиш қилган Кумушхон Файзуллаева эса иккита олтин ва битта бронза медалига эга чиқди. Шунингдек, Турсуной Жабборова (69 кг.) учта кумуш, Шахло Абдуллаева (58 кг.) учта бронза ва Шодмоной Очилова (90 кг.) иккита бронза медалларини қўлга киритишди. Натижада Ўзбекистон қизлар терма жамоаси 17 та мамлакат вакиллари орасида Хитой делегациясидан сўнг фахрли иккинчи ўринни эгаллади. Кучли учликни эса Таиланд термаси якунлаб берди.

Ўғил болалар ўртасидаги беллашувлар янада кескин ва шиддатли руҳда кечиб, унда ўзбекистонлик ёшлар қитъада тенгсиз эканликларини амалда исботлай олишди. Айниқса Сарвар Тоштемиров (69 кг.) ва Александр Ли (94 кг) қайд этган натижалар таҳсинга сазовор. Ҳар иккала спортчимиз учтадан олтин медалларга сазовор бўлиб, ўз вазн тоифаларида барча рақибларини ортда қолдиришга муваффақ бўлишди ва Осиё чемпионлигини тантана қилишди.

Саидмухтор Саидаҳроров (94 кг.) уччала йўналишда кумуш медалларига лойиқ кўрилди. Азим Хожиев (85 кг.) учта, Мушаррафбек Раҳимов (62 кг.) иккита ва Муҳаммадқодир Тоштемиров битта бронза медалларига эга чиқишди. Якунда Ўзбекистон терма жамоаси 27 мамлакат делегациялари орасида биринчи ўринни эгаллаб, энг яқин таъқибчилари Таиланд ва Эрон термаларидан илгарилаб кетди.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси мамлакат оғир атлетика федерацияси раҳбарияти, терма жамоа мураббийлар штаби ва албатта спортчиларни ушбу муваффақият билан муборакбод этади. Келгуси мусобақаларда ҳам атлетларимизга ғолиблик руҳи ёр бўлиши, ғалабалар бардавом бўлишини тилайди. Осиё чемпионатида иштитирок этган делегациямиз аъзолари ўтирган самолёт бугун, 29 июль куни маҳаллий вақт билан соат 14:00да Тошкент шаҳридаги Ислом Каримов Халқаро аэпортига келиб қўнади.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 09:52, 29.07.2017. Ўқилди: 14292 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида дебют ўйинида майдонга тушганидан сўнг 44 сония ўтиб қизил карточка олиб майдонни тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик