Бугун 27 декабрь, 2025 йил, шанба.

      • 27.12.2025 01:00
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 27.12.2025 17:30
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 27.12.2025 20:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Брайтон
      • 27.12.2025 20:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Борнмут
      • 27.12.2025 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Эвертон
      • 27.12.2025 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 27.12.2025 20:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Фулхэм
      • 27.12.2025 22:30
      • Челси
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 28.12.2025 19:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Лидс
      • 28.12.2025 21:30
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Тоттенхэм
  • «A» Серия
      • 27.12.2025 16:30
      • Парма
      • -:-
      • Фиорентина
      • 27.12.2025 19:00
      • Лечче
      • -:-
      • Комо
      • 27.12.2025 19:00
      • Торино
      • -:-
      • Кальяри
      • 27.12.2025 22:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Лацио
      • 28.12.2025 00:45
      • Пиза
      • -:-
      • Ювентус
      • 28.12.2025 16:30
      • Милан
      • -:-
      • Верона
      • 28.12.2025 19:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Наполи
      • 28.12.2025 22:00
      • Болонья
      • -:-
      • Сассуоло

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 18 46
2 Реал Мадрид 18 42
3 Атлетико 18 37
4 Вильярреал 16 35
5 Эспаньол 17 33
6 Бетис 17 28
7 Сельта 17 23
8 Атлетик Бильбао 18 23
9 Эльче 17 22
10 Севилья 17 20
11 Хетафе 17 20
12 Осасуна 17 18
13 Мальорка 17 18
14 Алавес 17 18
15 Райо Вальекано 17 18
16 Реал Сосьедад 17 17
17 Валенсия 17 16
18 Жирона 17 15
19 Реал Овьедо 17 11
20 Леванте 16 10

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Барселона 3-1 Атлетико
19-тур Атлетик Бильбао 0-3 Реал Мадрид

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

14/12 22:30 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Рюдигер "Челси"да Террининг вориси бўла оладими?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Лондоннинг «Челси» клуби «Рома» ҳамда Германия терма жамоасининг ҳимоячиси Антонио Рюдигерни ўз сафига қўшиб олди. Қуйидаги мақола келажакда афсонавий Жон Террининг ўрнини тўлдириши кутилаётган футболчи ҳақида.

Рекордчи эмас

Таркибни иқтидорли ҳимоячи билан кучайтириш учун амалдаги чемпион 39 млн. евро (трансфер учун 35 ва турли бонусларга 4 млн.) сарфлади. Бир қарашда орқа чизиқ вакили учун шунча маблағдан воз кечиш сердаромад ТВ битимлари туфайли босар-тусарини билмай қолган жамоанинг ноўрин тантилигидек туюлади. Ваҳоланки, «кўклар»нинг янги хариди футбол оламидаги энг қиммат ҳимоячи эмас. АПЛ тарихида Рио Фердинанд (46,8 млн.), Никлас Отаменди (45 млн.) ва Тиагу Силва (42 млн.)нинг трансферларига гувоҳ бўлганмиз. Давид Луиз эса икки марта юқори баҳодаги келишувларнинг сабабчиси бўлди - «Челси» уни 50 «лимон» эвазига - «ПСЖ»га бериб, кейинчалик 38,5 млн.га қайтариб олди. Шунингдек, «Манчестер Сити» Кайл Уокер учун «Тоттенхэм»га 50 млн. тўлаб уни футбол тарихидаги энг қиммат ҳимоя­чига айлантирди. Бироқ бразилиялик ҳимоячи ва Кэйхиллнинг даври ўтиб бормоқда. Терри эса афсонага айланиб улгурди. Қисқаси, ишончли ҳимоячи «кўклар» учун жуда зарур эди. Рюдигернинг «А» серияда тоблангани эса Антонио Конте учун муҳим аҳамиятга эга. Янги харидни Террининг вориси сифатида тасаввур қилмоқда. Дарвоқе, ўз вақтида Жозе Моуриньо ҳам худи шундай фикрни билдирганди. Хўш, Антонио баҳосининг атиги бир йил ичида тўрт бараварга қимматлашуви асослими? У сарфланган сармояга арзийдими? Бу саволларга якдиллик билан жавоб қайтариш мушкул. Римдаги бир йиллик ижарадан кейин «Рома» ҳимоячини 9 млн.га сотиб олганди. Табиийки, ҳозир бу ишдан афсусланмайди. Антонио ҳозирча чинакам юлдуз мақомида эмас, фаолиятининг порлоқ саҳифалари олдинда. «Манчестер Сити» таркибидан 55,6 млн. эвазига жой олган Жон Стоунс ҳам бор-йўғи умидли иқтидор соҳиби, холос. Уларда маҳоратларини янада оширишлари имконият мавжуд. Буни ЖЧ-2018нинг саралаш баҳсларида майдонга тушолмаган Рюдигер Россиядаги Конфедерациялар кубоги-2017да яққол намойиш этди - унинг жамоаси турнирда ғолиб чиқди. Қўшимчасига, Тонидаги универсаллик хусусиятини барча мутахассислар эътироф этишмоқда.

Еврога крест қўйган тўқнашув

Келишувга истеҳзо билан муносабат билдираётганларга шуни эстлатиб қўйиш лозимки, «кўклар» уч йилдан буён Рюдигерни харид қилиш илинжида эдилар. Трансфенр ўтган йили амалга ошиши ҳам мумкин эди. Бироқ 2016 йилнинг 7 июнида берган кўргилик уни кечга суриб юборди. Бундестим таркибидаги машғулотлар чоғида Томас Мюллер билан тўқнашиб кетган ҳимоячи тиззасидан жароҳатланиб, майдонни шифокорлар ёрдамида тарк этди. Шу боис, Германия Евро-2016ни Тонисиз ўтказди, Лёв уни таркибдан чиқаришга мажбур бўлди.

«Сиз фақат хасталик билан кўрашаётган ҳолатимни кўришингиз мумкин. Лекин ҳеч қачон тақдирга тан берганимга гувоҳ бўлмайсиз», - деб ёзганди футболчи ўз «Твиттер»и ор­қали мухлисларга миннатдорчилик билдирар экан. Германиялик касбдошларининг ташхисини тасдиқлаган италиялик шифокорлар ҳимоячини камида беш ой майдонга тушолмаслигини маълум қилишганди. Иродали Рюдигер октябрь ойидаёқ сафга қайтди ва мавсумни 35та ўйин билан якунлади. «Бўрилар» бош мураббийи Лучано Спаллетти уни қафасдаги йўлбарсга қиёслагани бежиз эмасди.

Кисси қабиласидан

Терисининг ранги ва тартибсизликларга муросасизлиги қаҳрамонимизга онасидан мерос. Лили Сеьра - Леонеда дунёга келган, у ерда фуқаролар уруши бошлангач, кисси қабиласининг Коунди қишлоғидан Германияга кўчиб ўтганди. Европада турмуш ўртоғи билан ажрашиб, Маттис Рюдигер билан никоҳдан ўтди. Антонио ана шу янги оилада дунёга келди ва 15 ёшида ўгай акаси Саар Синези каби уйини тарк этди. Ўшанда Саар Дортмунднинг «Боруссия» клуби мактабида таҳсил оларди. Интизоми талаб даражасида бўлмаган ҳужумчининг фаолияти муваффақиятли чиқмаган бўлсада, укасига кўп нарсаларни ўргатди. Натижада акаси Дортмунда 24та ўйин билан кифояланган бир пайтда Тони «Штутгарт»да чинакам профессионалга айланди. 17 ёшида клуб академиясига келган бўлса, ярим йилдан сўнг ўринбосарлар таркибидан жой олди. 18га чиққан Рюдигер ниҳоят бундеслигадаги дебютини нишонлашга ҳам улгурди.

Терма жамоадан қўнғироқ

Қайсидир паллада Сьерра-Леоне терма жамоаси Рюдигерга қизиқиш билдирганди. Қаҳрамонимиз она юртидаги ёрқин келажакни кўз олдига келтира олмади ва Европада янада кўпроқ тер тўка бошлади. Шу тариқа ўсмир ва ёшлар терма жамоалари орқали Бундестим остонасига етиб келди. Ҳимоячи 2012 йили барча ёш тофисдаги энг яхши футболчилар учун таъсис этилган нуфузли Фриц Вальтер совринига сазовор бўлди. Маълумот ўрнида келтирадиган бўлсак, Тони Кроос, Марио Гётце, Юлиан Дракслер ва Жером Боатенг каби юлдузлар ҳам ўз вақтида шундай эътирофга лойиқ кўрилгандилар. Рюдигернинг терма жамоадаги дебютини ҳам узоқ куттирмади - 2014 йил 13 майда Польшага қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушиш насиб этди. Эътиборлиси, бир пайтлар миттигина Филипп Ламга топширилган позицияда энди бўйдор (190см.) ва бақувват ҳимоячи тўп сурмоқда. Айтганча, Тонининг термадан таклиф олиши ҳам эсда қоларли бўлганди: Лёвнинг кўрсатмасига кўра ҳимоячи билан гаплишиши лозим бўлган ёрдамчи мураббий Хенси Флик узоқ вақт қўнғироқ қилишга мажбур бўлди. Чунки у Рюдигернинг нотаниш рақамлардан келган қўнғироқларига жавоб қайтармаслигидан бехабар эди.

Ирқчилик ва ҳақорат

Ирқчиликка оид можаролар футболчини ҳам четлаб ўтмади. Бир пайтлар Рюдигер Италияда бу нохуш иллатга қарши чоралар кўрилмаслигини эътироф этганди. Тез орада ўз фикридан қайтиб, у ерда ҳеч қандай камситишларга дуч келмаганлигини таъкидлади. Ваҳоланки, Антонио шаънига билдирилган сўзлар учун «Скуадра Адзура»нинг собиқ ўйинчиси ҳозирда ТВ шарҳловчиси бўлиб ишлаётган Стефано Эранио ўз лавозимидан жудо бўлганди. ЕЧЛ доирасидаги «Байер»-«Рома» (4:4) баҳсини Швейцария телеканалига шарҳлаган Эранио жумладан шундай деганди: «Қора танли ҳимоячилар кўпинча эътиборсизликлари туфайли хатоларга йўл қўйишади. Тўғри, улар жисмонан жуда бақувват бўлишади, лекин тез-тез хатога йўл қўядилар».

Ўтган йили декабрда ҳам Рюдигерга оид можаро бўлиб ўтганди. Рим дербисида «Лацио» таркибида майдонга тушган Сенад Лулич рақибини ҳақорат қилганди: «Бундан икки йил аввал Штутгартда пайпоқ ва камарлар сотиш билан овора эдинг. Энди ўзингни тенги йўқ феномен, ҳисоблаяпсанми?».

Кейинчалик «Лацио» маъмурлари жамоа аъзоси Луличнинг ибораси ўзгача талқин қилинганини таъкидлаб, бунинг учун Тонидан узр сўрашди. Босниялик футболчи ҳам касбдошини ирқчиликда камситмаганини, пайпоқ ва камарлар савдоси билан оқ танлилар ҳам шуғулланишларини рўкач қилганди. Қисқаси, Италия ФФ Лулични айбсиз деб топди ва спортчиларга хос бўлмаган қилиғи учун огоҳлантириш билан чекланди. Ҳимоячининг Италиядаги фаолияти тарихга айланиб улгурди. Энди у энг серзавқ ва қизиқарли АПЛ баҳсларида майдонга тушади. Афсонавий Жон Террига муносиб ворис бўла олишини эса янги мавсум давомида билиб оламиз.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 12:08, 30.07.2017. Ўқилди: 4050 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, шу пайтгача 16та давлат ЖЧни ўзида қабул қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 18
2 Барселона Ферран Торрес 11
3 Мальорка Ведат Мурики 9
4 Барселона Роберт Левандовски 8
5 Барселона Рафинья 7
6 Бетис Кучо Эрнандес 7
7 Атлетико Хулиан Альварес 7
8 Барселона Ламин Ямаль 7
9 Валенсия Уго Дуро 6
10 Эльче Рафа Мир 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.