Бугун 24 февраль, 2026 йил, сешанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 25 61
2 Реал Мадрид 25 60
3 Вильярреал 25 51
4 Атлетико 25 48
5 Бетис 25 42
6 Сельта 25 37
7 Эспаньол 25 35
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Жирона 25 30
12 Севилья 25 29
13 Хетафе 25 29
14 Алавес 25 27
15 Райо Вальекано 24 26
16 Валенсия 25 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 25 24
19 Леванте 25 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 2-1 Эльче
25-тур Реал Сосьедад 3-3 Реал Овьедо
25-тур Бетис 1-1 Райо Вальекано
25-тур Осасуна 2-1 Реал Мадрид
25-тур Атлетико 4-2 Эспаньол
25-тур Хетафе 0-1 Севилья
25-тур Барселона 3-0 Леванте
25-тур Сельта 2-0 Мальорка
25-тур Вильярреал 2-1 Валенсия
25-тур Алавес 2-2 Жирона

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Жозе Моуриньо: «Қўл қовуштириб ўтиришимиз ярамайди»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо клуб матбуот хизматига махсус интервью берди.

Халқаро чемпионлар кубоги турниридан ўрин олган «Манчестер Сити»га (2:0) қарши ўйиндан сўнг, португалиялик мутахассис ўз фикрларини айтди.

- Аввало, ўйин хусусида тўхталсангиз...

- «Сити»га қарши учрашув яхшигина машғулот вазифасини ўтади. Ҳаммаси режага мувофиқ давом этяпти. Бу ерда MLS вакиллари билан 2 марта куч синашиб кўриш ва шундан кейин жаҳоннинг энг кучли жамоаларига қарши майдонга тушишни режалаштиргандик. Тушунарлики, «Манчестер Сити» шундай клублар сирасига киради. Мана, рақиб бугун бизни фаолроқ ўйнаш, эътиборни кучайтириш ва кўпроқ индивидуал ҳаракатларни амалга оширишга мажбурлади. Гвардиола жамоасида фантастик футболчилар йиғилгани барчага маълум ва улар жуда сифатли футбол намойиш этишади. Шогирдларим охирида чарчаб қолишди, лекин умумий ҳолда ўйиндан қониқдим.

- Ромелу Лукакунинг ҳаракатлари қандай таассурот уйғотди?

 - У муносиб ўйнади ва барчага нафақат гол уришни, балки «пас» орқали эффектли тўп сура олишини исботлади. Кўрдикки, Ромелу тўпни ўзида олиб юриб, жамоадошларининг ҳужумга қўшилишларига имконият яратди. Қаранг, у атиги 10 кун ичида янги шериклари билан тил топишиб олдики, бу шунчаки, фантастика. Рашфорд? У айнан Лукаку билан чакки ҳамкорлик қилмайди. Ушбу тандемни бир неча марта амалда синаб кўришга улгурдик. Рашфорд ва Лукакунинг янги мавсумда асосий ҳужумчилар ролини бажаришлари эҳтимоли катта. Тўғри, бу борада тўлиқ ишонч билан гапиришимга ҳали эрта, чунки экспериментларни давом эттирмоқдамиз.

- Мавсумолди трансферлардан кўнглингиз тўлдими?

- Албатта, Лукаку ва Линделёфдек ижрочиларнинг йиғинлар арафасида сафимизга қўшилишганидан хурсандман. Яна янги футболчилар харид қиламизми? Билмайман. Бу саволни Эд Вудвордга берганингиз маъқул. Ҳозирча фақат Лукаку ва Линделёф трансфери учун миннатдорчилик билдиришим мумкин, холос. Иккинчи томондан, қўл қовуштириб ўтиришимиз ярамайди, негаки, «Манчестер Сити» ёки «Ливерпуль» каби асосий рақибларимиз фаол трансфер сиёсати билан машғул. Хуллас, «Юнайтед»нинг трансферлар бозоридаги ҳаракатларига юқори баҳо беролмайман. Дейлик, Рохонинг декабргача сафга қайтишига заррача умид йўқ. Захира ўриндиғимиз ҳам «қисқа» ва клуб камида яна 2 нафар футболчи олиши зарур. Олдинроқ трансферлар мавсумида 4 нафар янги ўйинчи таклиф қилишни хоҳлашимизни айтгандим, бироқ бозорда жиддий кураш боришини унутмаслик керак. Чунки клубимиз ҳар қандай талабни қондирадиган ҳолатда эмас. Биласизми, айримлар таклифга мулойимлик билан жавоб беришади: «Йўқ». Чунки пулга ортиқча эҳтиёж сезишмайди ва шунинг учун ҳам, ақлга сиғмас шартларни ўртага ташлашади. Футбол ҳаёти шунақа ва бунга аллақачон кўникиб улгурганман.

- Мана, «Челси» сизнинг эътиборингизда турган Альваро Мората билан шартнома тузди, бу трансферга қандай баҳо берасиз?

- Аслида «кўклар»нинг харидлари мени унча қизиқтирмайди. Ҳа, Моратани «МЮ»да кўришни истаганим рост. Зеро, яна бир марказий ҳужумчига эҳтиёжимиз бор эди. Биласиз, Ибрагимович жароҳатланди, Рашфордга эса гоҳида дам бериш лозим. Ҳозир комил ишонч билан айта оламанки, энди ихтиёримизда кучли ҳужумчи йўқ эмас - охирги йилларда сезиларли даражада ўсган чинакам тўпурар. У ҳозир вақтида «Челси»да мен билан бирга ишлаган ғўр йигитча эмас. Такрор айтаман, «Юнайтед»да Лукаку бор. У айни пайт Англия чемпионатидаги энг яхши ҳужумчидир. «Челси»нинг нега айнан Моратани таклиф қилганига келсак, кўринишидан, лондонликлар Диего Коста билан хайрлашадилар. Демак, ҳаммаси оддий ва тушунарли.

- Хосеп Гвардиолани ҳамон асосий рақиб сифатида кўрасизми ёки...?

- Ҳозирги ҳолатни Испания чемпионатидаги вазият билан таққослаш ноўрин. Примерода асосий кураш 2та клуб ўртасида кечиши маълум ва уларнинг номини айтишим шарт ҳам эмас. Ҳа, охирги вақтларда «Атлетико» муносиб ўйнаб, совринга даъво қиляпти. Аммо мен «Реал»да ишлаган, Гвардиола эса «Барселона»ни шуғуллантирган пайт бунақа эмасди. Биз 3 йил давомида барча совринлар учун курашганмиз ва ҳамма фақат ўзаро рақобатимиз хусусида гапирарди. Кўпчилик ўйлайдики, иккимизнинг муносабатимиз жуда ёмон, аммо бу хато фикр. Йўқ, ўртамизда ҳеч қандай душманлик ҳисси мавжуд эмас. Хуллас, ҳозир шунчаки, ҳамкасбмиз, бошқа ҳеч нарса йўқ. Оддий айтганда, Хосеп мен учун алоҳида рақиб эмас. Тўғри, ўртамизда ҳамон рақобат бор, ахир иккимиз ҳам совринлар ютишни мақсад қилганмиз ва Англия чемпионатида ҳам бир-биримизга йўл бўшатишни истамаслигимиз турган гап.

- Бўлажак мавсумдан айнан нималарни кутяпсиз?

- Ўйлайманки, янги мавсум аввалгисидан мутлақо фарқланади. Нега? Ҳамма гап ЧЛда. Яъни «Челси» ва «Ливерпуль» клублари энди ҳафтада битта ўйин билан чекланмайди. Тушунарлики, ҳафтада бир марта майдонга тушсанг ва 3 кун бемалол дам олсанг, тикланишинг анча осон бўлади. Бўлажак чемпионатда «Челси» олдида бундай имконият йўқ ва у бошқача вазиятга дуч келади. Тўғри, Конте ва Клопп ихтиёридаги таркибларни назарда тутсак, уларнинг жамоалари қийинчиликни енгиб ўтади, бунга шубҳаланмайман.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 11:39, 02.08.2017. Ўқилди: 11503 марта. Фикрлар: 5 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Златан Иброҳимович 47-ўлчамдаги оёқ кийим кияди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 12
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Атлетико Александр Серлот 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.