«Аякс» вундеркинди ЖЧдаги рақибимиз сафида ўйнашга қарор қилди
Ёш истеъдод эгаси Жорти Мокиo халқаро майдонда Конго Демократик Республикаси миллий терма жамоаси шарафини ҳимоя қилишга қарор қилди.
Трансферлар бўйича мутахассис Саша Тавольери маълумотига кўра, иқтидорли «Аякс» ёш юлдузи Бельгия ёшлар терма жамоасидан воз кечиб, ўзининг аждодлари илдизларига эга мамлакат — Конго ДРни танлади.
Конголик ота-онадан Бельгияда туғилган Мокиo аввал Бельгия U-21 терма жамоасида ўйнаган, у ерда 6 та учрашувда иштирок этиб, 2 та гол урган. Бироқ энди ярим ҳимоячи катталар даражасидаги халқаро фаолиятини Конго билан боғлашни маъқул кўрди ва жорий ёзда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатида «Леопардлар» сафида иштирок этишни мақсад қилган.
Конго ДР терма жамоаси қитъалараро плей-офф орқали ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди — улар Боливия терма жамоасини мағлуб этди ва энди "K" гуруҳида қуйидаги жамоаларга қарши майдонга тушади:
Португалия терма жамоаси
Ўзбекистон терма жамоаси
Колумбия терма жамоаси
Ўсмир футболчи фаолиятини «Гент» академиясида бошлаган ва 2024 йилда «Аякс» академиясига кўчиб ўтган. Ёшлар жамоасида атиги бир мавсум ўтказганидан сўнг, ўтган ёзда асосий таркибга жалб қилинди ва тез орада «Аякс»нинг доимий асосий ўйинчиларидан бирига айланди.
Жорий мавсумда Мокиo барча мусобақаларда 34 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол ва 3 та ассист қайд этди.
Манба: www.panafricafootball.com
Киритилди: 17:27, 03.05.2026. Ўқилди: 324 марта. Фикрлар: 0 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар