Олий лига 16-турида "Насаф" ва "Қўқон-1912" куч синашди.
Мезбонларнинг биринчи ҳужуми гол билан якунланди. 3-дақиқада Акмал Шораҳмедовнинг ўнг қанотдан ошириб берган тўпини Муҳитдинов бир зарба билан дарвозага жойлаб қўйди.
40-дақиқада Драган Черан ҳисобни 2:0га етказди. Жарима майдончаси ичида Эркиновнинг дарвозага берган зарбасидан сўнг тўп қайтгач, сербиялик ҳужумчи уни дарвозага аниқ йўллади.
Иккинчи бўлимда қўқонликлар бироз жонланди. Бироқ жамоа ҳужумчиларига аниқлик етишмади. Баъзи ҳолатларда "Насаф" ҳимоячилари ишончли ҳаракат қилди.
87-дақиқада Игорь Голбан учинчи голни уриб, жамоасининг йирик ҳисобдаги ғалабасини таъминлади.
Олий лига, 16-тур
«Насаф» (Қарши) – «Қўқон-1912» (Қўқон) – 3:0 (2:0)
Ҳакамлар: В. Цейтлин (Тошкент), А. Сидоров (Тошкент), Д. Сайлалов (Тошкент), Д. Каримов (Тошкент)
Назоратчи: Д. Роман (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Р. Черников.
Голлар: Шароф Муҳитдинов – 2, Драган Черан – 40, Игорь Голбан – 87.
“Насаф”: 35. Санжар Қувватов, 2. Акмал Шораҳмедов, 7. Одил Ҳамробеков, 14. Шароф Муҳитдинов (45. Бобир Абдухолиқов – 81), 15. Шаҳбоз Эркинов (27. Ислом Рашидхонов – 72), 18. Баҳром Абдураҳимов, 22. Игорь Голбан, 34. Фарруҳ Сайфиев, 69. Драган Черан, 77. Жасур Ҳасанов (5. Ғолиб Ғайбуллаев – 90), 92. Умарбек Эшмуродов.
Захира: 65. Абдувоҳид Неъматов, 4. Мақсуд Каримов, 8. Сирожиддин Қўзиев, 31. Сайдулло Раҳматов.
«Қўқон-1912»: 13. Никита Рибкин, 5. Жалил Кимсанов (70. Қувондиқ Рўзиев – 46), 7. Жамшид Ҳасанов, 10. Жавоҳир Сидиқов, 14. Дониёр Ҳасанов (11. Андрей Сидоров – 65), 19. Суҳроб Бердиев, 23. Александр Мерзляков (9. Носир Отақўзиев – 46), 26. Акмал Холмуродов, 55. Дарко Гожкович, 77. Мурод Ҳолмуҳаммедов, 99. Филип Райевац.
Захира: 12. Азиз Ашуров, 4. Баҳодир Акрамов, 17. Авазхон Маматхўжаев, 97. Ойбек Рустамов.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).