Бугун 9 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 6 11
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 5 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Футболчи ишлаб чиқарувчи «завод» - «Бенфика» қандай ишламоқда?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Клублар / Янгиликлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

ПОРТУГАЛИЯ ГРАНДИ ФУТБОЛЧИЛАР ТРАНСФЕРИДАН ҚАНЧА ТОПДИ?

Кўп, жуда кўп. Сир эмас, Португалия примероси вакиллари иқтидорли футболчиларни излаб топиш ва уларни мукаммал даражада тайёрлаб, Европанинг гранд жамоаларига пуллаш ҳадисини пухта ўзлаштиришган.

Бу борада айниқса, «Бенфика» алоҳида ўрин тутади. Очиғи, Лиссабон жамоасининг охирги 7 ойда трансферлар бозорида қандай ишлаганини кўриб, шунчаки, ёқа ушлаш мумкин.

Қаранг, «Бенфика» бу даврда 6 нафар футболчисини сотиш орқали 150 млн. евродан кўпроқ топди.

2017 ЙИЛ - ҚИШ

Гонсалу ГУЭДЕШ. Харидор: «ПСЖ». Сумма: 30 млн. евро

Французлар вақтида «Бенфика»дан Криштиану Роналдуни харид қилишга уринишган, бироқ мақсадларига эришолмагандилар. Мана, улар қишда португал футболи бош юлдузининг ўринсобари сифатида таърифланган Гуэдешни ўз сафларига қўшиб олишди. «Бенфика»нинг 20 ёшли тарбияланувчиси қишки трансферлар давридаги энг қимматбаҳо ўйинчилар қаторига кирганини алоҳида таъкидлаш ўринли.

Элдер КОШТА. Харидор: «Вулверхэмптон». Сумма: 15 млн. евро

Англиянинг камтарин клуби Коштани аслида ижара келишуви асосида таклиф қилганди. Ярим ҳимоячи қисқа фурсатда жамоа раҳбарларига шу қадар ёқиб қолдики, улар «Вулверхэмптон» тарихидаги рекорд трансферга қўл уришни пайсалга солишмади. Чунончи, Элдер 25та ўйин-да 7та гол уришдан ташқари, яна 5тасига ассистентлик қилганди. Тўғри, «Бенфика» ўз мижозига янада ҳимматлироқ харидор топиши ҳам мумкин эди, бироқ футболчининг ўзи «бўрилар» сафида қолишни ихтиёр этди, шекилли.

2017 ЙИЛ - ЁЗ

ЭДЕРСОН. Харидор: «Манчестер Сити». Сумма: 40 млн. евро

«Сити» ушбу киперни бир йилдан кўп вақт давомида кузатди ва у «Бенфика» либосидаги охирги ўйини чоғи фаолиятини қаерда давом эттиришини яхши биларди. Лекин Эдерсонга Англияда осон бўлмаслиги тайин. Ахир ҳамма футбол тарихидаги энг қимматбаҳо дарвозабонга алоҳида эътибор қаратади ва бу ҳолат қўшимча босим юклайди, албатта. 

Виктор ЛИНДЕЛЁФ. Харидор: «МЮ». Сумма: 35 млн. евро

«Бенфика»нинг Манчестерга йўл олган яна бир вакили ва ундан ҳам катта мўъжизалар кутишяпти. Битта фарқли томони - Виктор Манчестернинг «қизил» томонида каромат кўрсатиши керак. Ушбу марказий ҳимоячини ҳозирдан Неманья Видич билан таққослашяпти ва унинг Жозе Моу-риньо жамоаси орқа чизиғида барчасини назорат остига олишидан умидворлар. Лиссабонликлар эса 5 йил олдин атиги 3 млн. еврога харид қилинган швед трансферидан қанча фойда қолганини ҳисоблаш билан оворалар.

Нелсон СЕМЕДУ. Харидор: «Барселона». Сумма: 30,5 млн. евро

Алоҳида айтиш керак, бу якуний нарх эмас. Ҳимоячининг «Барселона»даги ҳар 50та ўйини учун «Бенфика» яна 5 млн. евродан олаверади. Энг диққатга сазовор томони, Самеду Лиссабонда юқори даражада атиги битта тўлиқ мавсум ўтказишга улгурганди. Ҳа, бу чинакам бизнес!

МАРСАЛ. Харидор: «Лион». Сумма: 4,5 млн. евро

Яна бир ақлга сиғмас факт: ушбу ҳимоячи «Бенфика»нинг лоақал 1та расмий ўйинида майдонга тушмаган. Яъни ижара келишувлари бўйича бошқа клубларда тажриба оширган. Бу ҳолат лиссабонликларнинг уни топ-чемпионат клубига яхшигина суммада сотишларига халақит бергани йўқ.

Демак, «Бенфика» 2017 йил бадалига амалга оширган шу 6та транфсер ортидан жами 155 миллион евро олган. Бошқача айтганда, ҳар бир футболчини ўртача ҳисобда 25 «лимон»дан кўпроққа сотган. Ваҳоланки, улардан ҳеч бирига лоақал 10 миллион ҳам сарфлаган эмасди.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 01:09, 08.08.2017. Ўқилди: 5345 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Авваллари ўз дарвозасига урилган гол статистикада алоҳида қайд этилмаган. Кейинчалик “автогол” термини пайдо бўлган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Сурхон Чинеду Стефан 4
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик