Бугун 3 июль, 2025 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 14 32
2 Динамо 14 28
3 Нефтчи 14 27
4 Навбаҳор 14 26
5 Бунёдкор 14 24
6 ОКМК 14 24
7 Пахтакор 14 23
8 Андижон 14 17
9 Сурхон 14 17
10 Машъал 14 15
11 Хоразм 14 14
12 Қизилқум 14 14
13 Сўғдиёна 14 13
14 Бухоро 14 12
15 Қўқон-1912 14 12
16 Шўртан 14 9

Ўтган ўйинлар. 14-тур

14-тур Хоразм 2-3 Андижон
14-тур Қўқон-1912 2-3 Динамо
14-тур Насаф 2-2 Пахтакор
14-тур Навбаҳор 6-0 Машъал
14-тур Қизилқум 1-1 Нефтчи
14-тур Бунёдкор 3-2 Сўғдиёна
14-тур Бухоро 3-1 Шўртан
14-тур ОКМК 0-1 Сурхон

Сўровнома

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 03.07.2025

      06:00 Новости футбола.
      06:05 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Коньяспор".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Кубок Испании. 1/64 финала. "Хевора" - "Реал Бетис".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Чемпионат Турции. "Кайсериспор" - "Бешикташ".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Кубок Италии. 1/32 финала. "Наполи" - "Модена ФК 2018".
      14:15 Новости футбола.
      14:20 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Галатасарай".
      16:20 Новости футбола.
      16:25 Кубок Испании. 1/64 финала. "Вик" - "Атлетико Мадрид".
      18:25 Новости футбола.
      18:30 Кубок Италии. 1/32 финала. "Кремонезе" - "Бари".
      20:30 Новости футбола.
      20:35 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Коньяспор".
      22:35 Новости футбола.
      22:40 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      23:50 Новости футбола.
      23:55 Кубок Испании. 1/64 финала. "Хевора" - "Реал Бетис".
      01:55 Новости футбола.
      02:00 Чемпионат Турции. "Кайсериспор" - "Бешикташ".
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Кубок Италии. 1/32 финала. "Наполи" - "Модена ФК 2018".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 03.07.2025

      06:05 Автоспорт. DTM. Этап 3 на трассе Зандворт, Нидерланды. Гонка 2.
      07:30 "Вопреки всему".
      08:00 Лёгкая атлетика. Золотой континентальный тур. 64-й турнир Ostrava Golden Spike в Остраве, Чехия.
      09:50 "Страна спортивная".
      10:10 Бильярд. BetBoom Пул чемпионов в Москве. Финал.
      12:15 Д/ф "Арсен Венгер. Непобедимый".
      13:55 Плавание. Кубок России. Финальный этап в Казани. День 1. Вечерняя сессия.
      16:15 "Регби. Сибириада". Специальный репортаж.
      16:30 Д/с "Век нашего спорта".
      17:00 "Что за спорт?". "Экстрим".
      17:25 LIVE Спортивная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Мужчины. Многоборье. Прямая трансляция.
      20:15 "Вопреки всему".
      20:45 Д/ф "Роковая партия".
      22:20 "Формула-1. Гаснут огни".
      22:50 Бильярд. BetBoom Пул чемпионов в Москве. Финал.
      00:55 Д/с "Век нашего спорта".
      01:25 "Магия большого спорта".
      01:50 Плавание. Кубок России. Финальный этап в Казани. День 1. Вечерняя сессия.
      04:00 Спортивная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Мужчины. Многоборье.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 03.07.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Пляжный волейбол. Кубок России. Этап в Зеленоградске. Финалы.
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Век нашего спорта".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Культовые".
      12:30 Профессиональный бокс. Шарапутдин Аатаев против Брайана Суареза.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:20 "Магия большого спорта". "Спортивная гимнастика".
      16:50 "Лучшие из лучших".
      17:20 Новости.
      17:25 LIVE Спортивная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Прямая трансляция.
      20:15 Все на Матч! Прямой эфир.
      20:50 Д/ф "Бобби Робсон. Больше, чем тренер".
      23:00 Смешанные единоборства. UFC 315 в Монреале, Канада. Белал Мухаммад против Джека Делла Маддалены.
      00:20 Все на Матч! Прямой эфир.
      01:15 Бильярд. Кубок мира. Этап в Ставрополе, Россия. Мужчины. Комбинированная пирамида. Финал.
      03:00 Д/ф "Марадона Кустурицы".
      04:55 Профессиональный бокс. Шарапутдин Аатаев против Брайана Суареза.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 03.07.2025

      07:00 Легкая атлетика. Grand Slam Track в Майами, США. День 2.
      08:00 Легкая атлетика. Grand Slam Track в Майами, США. День 3.
      09:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал.
      10:00 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 11. Эво-ле-Бен - Ле-Льоран.
      11:30 Гольф. Тележурнал "Discovery Golf".
      12:00 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 14. По - Сен-Лари-Сулан.
      13:00 Парусный спорт. Гран-при. "За кадром", 1 эп. "Человек за бортом".
      13:30 Парусный спорт. Гран-при. "За кадром", 2 эп. "Кровь в воде".
      14:15 Парусный спорт. Гран-при. "За кадром", 3 эп. "Решающая гонка".
      14:45 Скалолазание. Кубок мира. Этап 9 в Инсбруке, Австрия. Женщины, мужчины. Лазание на трудность. Финалы.
      16:00 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 15. Луданвьелль - Плато-де-Бей.
      19:00 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 19. Амбрён - Изола-2000.
      21:30 LIVE Велоспорт. "Тур де Франс". Представление команд. Прямая трансляция.
      23:00 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 15. Луданвьелль - Плато-де-Бей.
      01:30 Велоспорт. "Тур де Франс". Представление команд.
      03:00 Легкая атлетика. Grand Slam Track в Майами, США. День 3.
      04:30 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 15. Луданвьелль - Плато-де-Бей.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Виктор Кумиков: «Медаллар йўлидаги кучли рақобатга тайёрмиз»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Мураббийлар / Фаолият
Рукн: Интервьюлар
A A A

Биринчи даврада ёмон таассурот қолдирмаган «Олмалиқ» мавсумнинг ҳал қилувчи босқичига жиддий шайланди.

Виктор Кумиков жамоаси Беларусь пойтахти - Минскда ўқув-машғулот йиғини ўтказди.

Оз эмас, 3 ҳафта давом этган ушбу хориж сафари доирасида жами 5та ўртоқлик учрашуви уюштирилди. Олмалиқликлар хусусан, йиғиндан ўрин олган сўнгги назорат баҳсида Минскнинг «Крумкачи» клубига ҳеч қандай имконият  қолдиришмади - 5:0.

Эътиборлиси, барча голлар иккинчи бўлимда урилди ва «Олмалиқ»нинг янги аъзоси Фарҳод Тожиев «хет-трик»ка эришди. Қолган 2та гол Виктор Клишин ва Санжар Рихсибоев ҳисобига ёзилди.

Бироқ сўнгги назорат ўйинида сермаҳсуллик кўрсатган Тожиевлар кенжаси иккинчи даврани «Олмалиқ»да бошламайди. Тажрибали ҳужумчи ижара келишуви бўйича Самарқанд «Динамо»сига юборилди.

Жамоа бош мураббийи Виктор Кумиков биз билан суҳбат давомида бу қарорни алоҳида изоҳлади: «Айни пайт Фарҳодга ўйин амалиёти тақдим этиш зарур».

- Виктор Балютович, Минск йиғини ва унинг доирасида ўтказилган ўртоқлик учрашувларидан кўнглингиз тўлдими?

- Йиғин режа асосида олиб борилди. Ўйинлар сифатидан ҳам қониқдим қайсидир маънода. Муҳими, об-ҳаво машғулот ва ўртоқлик учрашувлари учун идеал ҳолатда эди. Йиғин учун танланган базадаги шароитлар ҳам талабга мувофиқ экан. Айтганча, Беларуснинг турли ёш тоифасидаги терма жамоалари ҳам айнан биз тўхтаган жойда шуғулланди.

- Умуман, йиғин учун нега айнан Минск шаҳри танланди?

- Биринчи галда, таклиф этилган нарх ва сифат маъқул келди. Кейин иқлим шароити айнан футбол учун мослиги эътиборимизни тортди. Қолаверса, Тошкентдан Минскка тўғридан-тўғри рейс борлиги ҳам танловимизга таъсир қилди. Хуллас, шу омилларнинг ҳаммаси бир бўлиб, бизни Беларусда йиғин олиб боришга ундади. Ўзи аслида Кисловодск шаҳрига боришни мўлжаллагандик. Лекин меҳмонхона масаласига боғлиқ муаммо сабаб, режани ўзгартиришимизга тўғри келди. Умуман ўша вақтдаёқ Минскда шуғулланишга захира варианти сифатида қарагандик.

- «Олмалиқ» йиғин чоғи 5та ўйинда савия жиҳатидан ўзига муносиб рақиблар билан куч синашдими?

- Спарринг-рақиблар сифатида майдонга тушган жамоалардан 3таси Беларусь чемпионати олий лигасида ўйнайди. Яна бир рақиб эса Туркманистон чемпионати пешқадами. Фақат сўнгги ўйинда биринчи лига вакилига қарши майдонга тушдик ва бунда иккинчи таркибдан фойдаландик.

- Жамоанинг янги футболчилари ҳаракатлари ҳақида нима дея оласиз?

- Давралар оралиғида сафимизга Фарҳод Тожиев, Лутфулла Тўраев, Санжар Рихсибоев, Зафар Полвонов каби футболчилар қўшилишди. Улар билан шартномалар расмийлаштирилди ва барчалари «Олмалиқ» аъзосига айланишди. Умумий олганда, бу йигитлар Минскда ҳам чакки таассурот қолдиришмади.

- Бироқ биздаги маълумотларга кўра, Тожиев иккинчи даврани ижара асосида «Динамо»да ўтказади. Бу қанчалик тўғри ва сабаби нима?

- Ҳа, бу хабарни тасдиқлайман. Очиғи, бошидан шундай режамиз бор эди. Ижара муддатини қайси жамоада ўташни эса Фарҳоднинг ўзи ҳал қилди. Унга «Динамо» варианти маъқул келди.

- Ҳужум чизиғида рақобатни янада кучайтириш мақсадида Тожиевни олиб қолишни ҳам муҳокама қилдингларми?

- Танлаш имкониятини Фарҳодга қолдирдик ва «Динамо»да ўйнашни ихтиёр этди. Лекин Тожиевнинг жамоамиз билан шартномаси бор. Демак, иккинчи даврада ўзини кўрсатса, «Олмалиқ»қа қайтиши мумкин.

- Хўш, жамоангиз иккинчи давра ўйинларига нечоғли тайёр, сизнингча?

- Йиғин ва ўртоқлик учрашувларига қараб хулоса чиқарсам, натижаларимиз чакки бўлмаслиги керак. Футболчилар катта ҳажмда иш бажаришди. Ўйлайманки, иккинчи даврада бу ўз самарасини беради.

- Энди биринчи давра якунларига ҳам озгина тўхталсангиз - умумий фикрларингиз қандай?

- Биласиз, Ўзбекистонга катта танаффусдан сўнг қайтдим. Барча йўналишлар бўйича ижобий гаплар айтишим мумкин. Дейлик, майдонлар сифати сезиларли даражада ўзгарибди. Клубларда футболга эътибор анча кучайган. Ҳакамлик ҳам ижобий ҳолатда. Ҳар ҳолда, олдингидек қўпол хатолар кўзга ташланмаяпти. Оддий айтганда, барча жабҳаларда ўсиш бор.

- Мавсум арафасида «Олмалиқ» олдига қўйилган вазифа ўз кучидами ёки...?

- Ҳозирча мақсадни ўзгартирмадик - совринли ўринлардан бирини эгаллаш учун ҳаракат қиламиз. Тўғри, буни уддалаш осон эмас. Турнир жадвали юқори қисмида рақобат жуда баланд. Лекин биз кутилаётган шу кучли рақобатга тайёрмиз.

- «Пахтакор» ва «Бунёдкор» жамоаларида катта ўзгаришларга қўл урилди. Бу жараённи ҳам кузатиб боряпсизми?

- Нафақат етакчи клублар, балки бошқа иштирокчиларга дахлдор ўзгаришларга ҳам асло бефарқ эмасман. Мисол учун, «Бухоро»ни алоҳида таъкидлашим мумкин. Улуғбек Бақоев дарҳақиқат, рақобатбардош жамоа шакллантирмоқда. Унинг шогирдлари биринчи даврада яхши таассурот қолдиришди. Қолаверса, «Локомотив»га қарши кечган Ўзбекистон кубоги чорак финалининг асосий вақтида мағлубиятга учрамади. «Бухоро» жавоб баҳсида «сенсация» қайд этиши ҳеч гап эмасди. Ҳа, совринли ўринлар учун курашаётган жамоалар бир-биридан кучли. Лекин олдимизга қўйилган аниқ вазифа бор. Уни бажариш учун эса янада кучли ўйнашимиз шарт.

- Клуб раҳбарияти бу борада нечоғли қўллаб-қувватлаяпти?

- Раҳбариятга ҳеч қандай эътирозимиз йўқ. Зарур шароитлар муҳайё этилган. Мана, хорижда 3 ҳафта шуғулланиб қайтдик. Бу барчаси аъло даражада эканлигидан далолат.

- Демакки, маош масаласида қарздорлик йўқ.

- Шундай. Маош ҳам, мукофот пули ҳам вақтида бериляпти ва биздан фақат яхши ўйнаш талаб этиляпти.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 11:02, 08.08.2017. Ўқилди: 2774 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Алекс Фергюсон АПЛда жами 27 марта ойнинг энг яхши мураббийи деб тан олинган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 10
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 8
3 Навбаҳор Аббос Ғуломов 7
4 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
5 Бунёдкор Луис Качорри 6
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
7 Навбаҳор Руслан Жиянов 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5
9 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 5
10 Сурхон Муҳаммадали Абдураҳмонов 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.