Бугун 12 июнь, 2026 йил, жума.

  • ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ
      • 11.06.2026 23:59
      • Мексика
      • 2:0
      • ЖАР
      • 12.06.2026 07:00
      • Жанубий Корея
      • 2:1
      • Чехия
      • 12.06.2026 23:59
      • Канада
      • -:-
      • Босния-Герцеговина
      • 13.06.2026 06:00
      • АҚШ
      • -:-
      • Парагвай
      • 13.06.2026 23:59
      • Қатар
      • -:-
      • Швейцария

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Мексика 1 3
2 Жанубий Корея 1 3
3 Чехия 1 0
4 ЖАР 1 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Босния-Герцеговина 0 0
2 Канада 0 0
3 Швейцария 0 0
4 Қатар 0 0

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бразилия 0 0
2 Гаити 0 0
3 Марокаш 0 0
4 Шотландия 0 0

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австралия 0 0
2 АҚШ 0 0
3 Парагвай 0 0
4 Туркия 0 0

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Германия 0 0
2 Кот-д'Ивуар 0 0
3 Кюрасао 0 0
4 Эквадор 0 0

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Нидерландия 0 0
2 Тунис 0 0
3 Швеция 0 0
4 Япония 0 0

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бельгия 0 0
2 Миср 0 0
3 Эрон 0 0
4 Янги Зeлaндия 0 0

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Испания 0 0
2 Кабо-Верде 0 0
3 Саудия Арабистони 0 0
4 Уругвай 0 0

I - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ироқ 0 0
2 Норвегия 0 0
3 Франция 0 0
4 Сенегал 0 0

J - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австрия 0 0
2 Аргентина 0 0
3 Жазоир 0 0
4 Иордания 0 0

K - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Колумбия 0 0
2 Конго ДР 0 0
3 Португалия 0 0
4 Ўзбекистон 0 0

L - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Англия 0 0
2 Гана 0 0
3 Панама 0 0
4 Хорватия 0 0

Ўтган ўйинлар. 1-тур

1-тур Мексика 2-0 ЖАР
1-тур Жанубий Корея 2-1 Чехия

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР
18/06 01:00 Англия - Хорватия
18/06 04:00 Гана - Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон - Колумбия

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Машъум кун (афсонавий "Пахтакор-79"ни хотирлаб)

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футбол фахрийлари
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Бугун 1979 йил авиаҳалокатга учраган «Пахтакор»дан айрилганимизга 38 йил бўлди. Минскнинг «Динамо» клуби билан учрашувга йўл олган ўша жамоа аъзолари бу ўзлари учун сўнгги сафар бўлиши мумкинлигидан бехабар эдилар. Анъанага кўра, ҳар йилнинг 11 август санасида шонли жамоа вакиллари ёдга олинади.

Авиалҳалокатда ҳаётдан кўз юмган пахтакорчиларни эслаб ўтамиз:

Идгай Борисович Тазетдинов 13.01.1933 Мураббий

Владимир Васильевич Чумаков 08.12.1932 Шифокор

Мансур Иномжонович Толибжонов 04.04.1944 Маъмур

Михаил Иванович Ан 19.11.1952 Ярим ҳимоячи

Владимир Иванович Фёдоров 05.01.1956 Ҳужумчи

Олим Масолиевич Аширов 25.01.1955 Ҳимоячи

Равиль Рустамович Агишев 14.03.1959 Ҳимоячи

Константин Александрович Баканов 25.05.1954 Ярим ҳимоячи

Юрий Тимофеевич Загуменних 07.06.1947 Ҳимоячи

Александр Иванович Корчёнов 04.05.1949 Ярим ҳимоячи

Николай Борисович Куликов 25.04.1953 Ҳимоячи

Владимир Васильевич Макаров 09.03.1947 Ярим ҳимоячи

Сергей Константинович Покатилов 20.12.1950 Дарвозабон

Виктор Николаевич Чуркин 25.01.1952 Ҳужумчи

Сирожиддин Аҳмадович Бозоров 10.08.1961 Ҳужумчи

Шуҳрат Мўсинович Эшбўтаев 08.02.1959 Ҳужумчи

Владимир Валиевич Собиров 14.01.1958 Ҳужумчи

“Пахтакор” футбол клубининг ёрдами эвазига Куриловка қишлоғида жамоани эслатиб турувчи ёдгорлик барпо этилди. Ўша ҳудуд ёшлар жамоаси “Пахтакор” деб номланади, улар “Пахтакор” либосларида майдонга тушиб, ўйинларда иштирок этишади. Бу эса ўша жамоага ҳурмат келтирилаётганини кўрсатиб турибди. Ўша ёшлар жамоани кўрганда барча 1979 йилги жамоа тўғрисида ёдга олади. Йил давомида юртимизнинг турли ҳудудларида халқаро турнирлар ўтказиб келинмоқда.

8 август куни Тошкентда Ворошиловграднинг “Заря” клубини 3:1 ҳисобида доғда қолдирган “Пахтакор”нинг ўша таркиби учун сўнгги учрашувга айланишини ҳеч бир ишқибоз ўйлаб ҳам кўрмаганди. 13 августда Минскда “Динамо”га қарши белгиланган учрашув арафасида рўй берадиган ҳалокат ҳали бутун миллатни ларзага солишини ҳеч ким билмасди. Ўзбекистоннинг фахрига айланган футбол жамоаси самода йўқ бўлиб кетди. Улар миллионлаб инсонлар учун қаҳрамонлар ҳисобланарди. Майдонда ҳар қандай рақибга қаршилик қила оладиган йигитлар самода тақдир ҳукми олдида барча инсонлар каби ожиз эдилар.

1979 йилнинг 11 августи. Тошкент вақти бўйича соат 13дан 35 дақиқа 38 сония ўтган. Шу лаҳзада Тошкент-Гурьев-Донецк-Минск рейсида парвоз қилаётган ТУ-134 самолёти Челябинск-Кишинёв рейсини бажараётган шу русумдаги бошқа самолёт билан тўқнашиб кетди. Фожеа ердан 8400 метр баландликда юз берди ва икки самолёт бортида бўлган 178 киши ҳалок бўлди. Улар орасида ўша вақтда ўзбек футболининг фахри ҳисобланган «Пахтакор»нинг 17 нафардан иборат таркиби ҳам бўлган. Афсуски, диспетчернинг хатоси икки юзга яқин инсонларни бу ҳаётдан олиб кетди.

Ўша куни Харьковдаги ҳаво ҳаракатларини бошқариш марказида 6 нафар диспетчер навбатчилик қилаётганди. Бўлим бошлиғи Сергеев ёш Николай Жуковскийни иш ўрнига ўтказди ва унга раҳбарлик қилиб туришни Владимир Сумскойга топширди. Бу ҳудудда об-ҳаво унчалик яхши эмасди. Осмонни булутлар эгаллаган бўлиб, улар 8-9 километр баландликда ҳам қалин жойлашганди. 65735 борт рақамли Ту-134 самолёти Москва вақти билан соат 13:11да Донецкдан ҳавога кўтарилади. А.С.Комаров бошчилигидаги экипаж аъзолари 77 йўловчини манзиллари томон етказиб қўйишлари зарур эди. 12:53да Воронеждан учган бошқа бир Ту-134 эса 65816 борт рақамига эга бўлиб, унда А.А.Тараненко командирлик қилаётганди. Молдовага тегишли самолёт салонида 88 нафар йўловчи рўйхатга олинганди. Улардан 16 нафари 12 ёшгача бўлган болалар бўлган.

Харьков ҳаво ҳаракатларини бошқариш марказида раҳбар Сергеев жанубий-ғарбий йўналишга масъул этиб катта тажрибага эга бўлмаган Жуковскийни қўйиб, унинг ҳаракатларини назорат қилишни эса биринчи классли диспетчер Сумскойга топширади. Бироқ Жуковский ҳисобда адашиб кетади ҳамда икки йўналишдаги самолёт учиб ўтиш фарқини 3 дақиқа деб белгилаб олади. Кейинроқ у ҳисоблашда яна бир хатога йўл қўяди. Буни «Пахтакор» учаётган самолёт командирининг алоқага чиқиб айтган сўзларидан пайқаган Сумской бошқарувни қўлга олади ҳамда учувчилар билан алоқага ўзи чиқишни бошлайди. Бироқ унинг хатоси шунда бўлганки, у жавобни қайси самолёт командири айтганини сўраб, тасдиқлатишни эсдан чиқарган. Ҳар икки диспетчер буйруқни ким бажарганини сўрашни ёки локаторга қараб, самолётлар қайси йўналишда ҳаракат қилаётганини текширишни унутишган.

Икки лайнернинг 8400 метр баландликдаги тўнашуви натижасида 178 нафар инсон ҳалок бўлди. 9 ойдан кейин бўлиб ўтган судда Жуковский ва Сумской устидан суд қарори эълон қилинди. Улар умумий режимда 15 йилдан озодликдан маҳрум этилдилар.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 16:23, 11.08.2017. Ўқилди: 5559 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Агар дарвозабонга жамоадоши атайлаб оёқ билан пас берса, у тўпни қўл билан ушласа — қоида бузилади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Мексика Хулиан Киньонес 1
2 Мексика Сантьяго Хименес 1
3 Чехия Ладислав Крейчи 1
4 Жанубий Корея Ҳванг Ин-Бом 1
5 Жанубий Корея Оҳ Ҳён-Гю 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик