Бугун 22 апрель, 2025 йил, сешанба.

      • 21.04.2025 00:00
      • Реал Мадрид
      • 1:0
      • Атлетик Бильбао
      • 22.04.2025 00:00
      • Жирона
      • 1:3
      • Бетис
      • 22.04.2025 22:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Эспаньол
      • 23.04.2025 00:30
      • Барселона
      • -:-
      • Мальорка
      • 23.04.2025 22:00
      • Сельта
      • -:-
      • Вильярреал
      • 23.04.2025 22:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Лас-Пальмас
  • Суперлига
      • 21.04.2025 20:00
      • Сурхон
      • 1:0
      • Навбаҳор
      • 22.04.2025 00:00
      • Тоттенхэм
      • 1:2
      • Ноттингем Форест
      • 23.04.2025 00:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 24.04.2025 00:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Кристал Пэлас
  • «A» Серия
      • 23.04.2025 21:30
      • Торино
      • -:-
      • Удинезе
      • 23.04.2025 21:30
      • Кальяри
      • -:-
      • Фиорентина
      • 23.04.2025 21:30
      • Женоа
      • -:-
      • Лацио
      • 23.04.2025 21:30
      • Парма
      • -:-
      • Ювентус

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 ОКМК 6 16
2 Насаф 6 14
3 Бунёдкор 6 12
4 Динамо 6 12
5 Андижон 6 9
6 Нефтчи 6 9
7 Навбаҳор 6 8
8 Хоразм 5 7
9 Қизилқум 5 7
10 Пахтакор 6 6
11 Бухоро 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Сурхон 6 6
14 Машъал 6 6
15 Сўғдиёна 6 4
16 Шўртан 6 1

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Хоразм 0-0 Бунёдкор
6-тур Қизилқум 1-0 Қўқон-1912
6-тур Шўртан 0-1 Машъал
6-тур Бухоро 1-3 Насаф
6-тур Нефтчи 0-4 Пахтакор
6-тур Андижон 1-2 Динамо
6-тур ОКМК 3-2 Сўғдиёна
6-тур Сурхон 1-0 Навбаҳор

Навбатдаги ўйинлар. 4-тур

05/04 18:00 Қизилқум - Хоразм

Сўровнома

  • Ўзбекистоннинг қаеридансиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 21638 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 22.04.2025

      05:55 Новости футбола.
      06:00 Чемпионат Германии. "Аугсбург" - "Айнтрахт Франкфурт".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Германии. 2-я Бундеслига. "Нюрнберг" - "Падерборн 07".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Чемпионат Германии. "Хайденхайм 1846" - "Бавария Мюнхен".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Чемпионат Германии. Обзор тура.
      13:15 Чемпионат Германии. "Унион Берлин" - "Штутгарт".
      15:20 Чемпионат Германии. "Аугсбург" - "Айнтрахт Франкфурт".
      17:25 Чемпионат Германии. "Боруссия Дортмунд" - "Боруссия Мёнхенгладбах".
      19:30 Новости футбола.
      19:35 Чемпионат Германии. Обзор тура.
      20:35 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Бодрум".
      22:35 Новости футбола.
      22:40 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      23:50 Новости футбола.
      23:55 Чемпионат Германии. "Хайденхайм 1846" - "Бавария Мюнхен".
      01:55 Новости футбола.
      02:00 Чемпионат Германии. "Унион Берлин" - "Штутгарт".
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Чемпионат Германии. 2-я Бундеслига. "Нюрнберг" - "Падерборн 07".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 22.04.2025

      05:10 Бадминтон. Всероссийские соревнования "Крылатый Зилант" в Казани.
      07:30 Д/с "Век нашего спорта".
      08:00 Дзюдо. Fonbet Молодёжное первенство России в Волгограда.
      09:30 Д/ф "Як-15".
      10:15 Лёгкая атлетика. Мировой тур в закрытых помещениях. Millrose Games в Нью-Йорке, США.
      11:55 LIVE Спортивная гимнастика. Fonbet Кубок России в Новосибирске. Команды. Мужчины. Прямая трансляция.
      15:00 "География спорта". Челябинск.
      15:30 "Физруки. Будущее за настоящим".
      16:05 Фристайл. Чемпионат мира в Швейцарии. Ски-кросс.
      18:00 Автоспорт. Дрифт. RDS OPEN. Этап 1 на трассе "Ростов Арена".
      18:50 Бадминтон. Всероссийские соревнования "Крылатый Зилант" в Казани.
      20:35 "Что за спорт?". "Экстрим".
      21:00 Д/с "Век нашего спорта".
      21:30 Дзюдо. Fonbet Молодёжное первенство России в Волгограда.
      23:25 Лёгкая атлетика. Мировой тур в закрытых помещениях. Trophee EDF в Льевене, Франция.
      01:30 "География спорта". Челябинск.
      01:55 "Физруки. Будущее за настоящим".
      02:30 Спортивная гимнастика. Fonbet Кубок России в Новосибирске. Команды. Мужчины.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 22.04.2025

      05:25 "География спорта". Саранск.
      05:55 Новости.
      06:00 Футбол. Чемпионат Германии. "Боруссия Дортмунд" - "Боруссия Мёнхенгладбах".
      08:00 "Непобедимый".
      08:30 "Наши иностранцы".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      12:00 Новости.
      12:05 Специальный репортаж.
      12:25 "География спорта". Казань.
      12:55 "География спорта". Екатеринбург.
      13:30 Профессиональный бокс. "Winline. IBA. Pro 2". Сергей Ковалёв против Артура Манна.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Магия большого спорта". "Синхронное плавание".
      16:55 "Непобедимый".
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:40 Д/ф "Марадона Кустурицы".
      20:45 LIVE Хоккей. ФОНБЕТ Чемпионат КХЛ. Плей-офф. 1/4 финала. 6-й матч. Прямая трансляция.
      23:25 Все на Матч! Прямой эфир.
      00:20 LIVE Футбол. Чемпионат Испании. "Барселона" - "Мальорка". Прямая трансляция.
      02:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:25 Волейбол. Чемпионат России. Мужчины. Pari Суперлига. Финал. "Зенит" (Санкт-Петербург) - "Зенит-Казань". 4-й матч.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 22.04.2025

      06:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1.
      08:00 Велоспорт. Тур Альп в Италии. Этап 1.
      09:30 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1.
      11:30 Велоспорт. Тур Альп в Италии. Этап 1.
      13:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1.
      14:00 LIVE Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1. Прямая трансляция.
      17:00 Мотоспорт. FIM EWC. Этап 1. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Лучшие моменты.
      18:30 LIVE Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1. Прямая трансляция.
      21:30 Велоспорт. Тур Альп в Италии. Этап 2.
      22:30 LIVE Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1. Прямая трансляция.
      02:00 Автоспорт. WEC. Этап 2. "6 часов Имолы" в Италии. Обзор.
      03:00 Мотоспорт. FIM EWC. Тележурнал "Полный доступ".
      04:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1.
      04:30 Велоспорт. Тур Альп в Италии. Этап 2.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Нойер - кумирга айланган келгинди

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Олти йил давомида ҳалол тер тўкиш, фанатларнинг ноўрин, лекин ўта кучли нафратига дош бериш орқали Мануэль Нойер «қизил латта» мақомидан сардорлик даражасигача кўтарилди - ўтган ҳафта «Бавария» бошқаруви раиси Карл-Хайнц Румменигге сардорлик боғичи Германия терма жамоаси дарвозабонига топширилишини расман эълон қилди.

Мазкур қарорни ҳозир Мюнхен гранди ихлосмандлари юз бериши муқаррар бўлган воқеа сифатида қабул қилишмоқда. 2011 йил баҳор ва ёз фаслларида Нойерга ҳавас қилиб бўлмасди. «Мануэль - ҳозир Филипп Ламдан сардорлик боғичини қабул қилиб олиши мумкин бўлган ягона муносиб номзод!», - деди Карл-Хайнц Румменигге.

Бундан бир йил муқаддам Бастиан Швайнштайгер миллий терма жамоани тарк этгач, «бун­дес­мант­шафт»­нинг сардорлик боғичи айнан Нойерга топширилганди. Шу боис, Филипп Лам 2016|2017 йиллар мавсуми якунида фаолиятини тўхтатиш ҳақида маълум қилгач, унинг ўрнини ким эгаллаши хусусида бош қотириб ўтиришмади. Мануэль ўтган мавсум «Реал»га қарши чорак финалнинг жавоб учрашувида олган жароҳатини даволамоқда. Хитойдаги мавсумолди тайёргарлик баҳсларида «Бавария» Томас Мюллер етакчилигида майдонга тушди. Аслида, мюнхенликларнинг 27 ёшли тарбияланувичиси янги сардор вазифасини бемалол уддалай оларди. Жамоа Карло Анчелотти тасарруфига ўтгач, Томаснинг имкониятлари паса­йиб кетди, бошланғич таркибдан тушиб қолаверди. Хамес Родригеснинг трансферидан кейин эса немис ҳужумчисининг жамоани тарк этиши хусусида гап-сўзлар пайдо бўлди. Энди Мануэль Нойернинг «Бавария»даги фаолияти ва унинг ғанимлари муносабатларига тўхталиб ўтайлик.

Инкор

«Истеъфога чиққанимдан кейин «Бавария» эски услубига ўтиб олди - фақат янги футболчиларни сотиб олиш билан овора. Мен эса барча муваффақиятларимга ўз концепциямга амал қилиш орқали эришганман. Мендан кейин академиянинг бирорта тарбияланувчиси асосий таркибга киролмади. Футбол олами Давид Алабанинг кашф этилиши хусусида бонг урмоқда. Ваҳоланки, уни ўша позицияга айнан мен туширганман!», - «Бава­рия»­ни тарк этган Луи ван Гал бир неча ойдан кейин шундай фикр билдирганди. Орадан анча вақт ўтган бўлсада, голландиялик мураббийнинг эътирофи ўз қийматини йўқотгани йўқ. Унинг даврида нафақат Алаба, балки Мюллер ва Бадштубер ҳам рисоладагидек тўп сура бошлашди. Луи қанот ҳимоячиси Диего Контентога ҳам имкон берганди. Ҳозирда эса асосий таркиб эшиклари маҳаллий иқтидор соҳиблари учун тақа-тақ ёпилган. «Ёш футболчидаги салоҳиятни кўрган заҳоти ван Гал унга имкон берарди. Баъзан мантиққа зид фикрларни изҳор этиш иллати ҳам йўқ эмасди. Масалан, Томас Крафтнинг Мануэль Нойердан моҳирроқ эканлигини зўр бериб бизга тушунтиришга уринганди», - дейди Ули Хёнесс. Дарҳақиқат, мураббий Крафтни афзал кўрар, Нойернинг трансферига батамом қарши эди. Якунда раҳбарият унинг ўзини истеъфога чиқарди. Қизиғи, 2010|2011 йиллар мавсумининг сўнгги босқичида «Бавария»да ишлаган Андриас Йонкер (ҳозир «Вольфсбург»да) ёш Томасни захирага ўтқазиб, тажрибали Ханс-Йорг Буттга ишонч билдирганди.

Нафрат

Терма жамоа дарвозабонининг «Бавария»га ўтиши хусусида мухлислар орасидаги «ультрас» вакиллари ҳам ван Гал билан ҳамфикр эдилар. Аввалига вақти-вақти билан, кейинчалик мунтазам равишда намойиш этилган норозиликларнинг олдинги сафида «Шикерия» фанатлик ҳаракати турарди. Шунингдек, «Альянц-Арена»нинг марказий трибуналаридаги мухлислар ҳам Нойерга қарши бўлишган. Германия кубоги доирасидаги ярим финал учрашувини ўтказиш учун «Шальке-04» Мюнхенга ташриф буюрганида, кўпчилик учун одатий бўлиб қолган «Ҳеч қанақа Нойер керакмас, бизда Крафт бор» баннери ёнига «Но­йерга жой йўқ» шиори қўшилди. Посбон ана шундай мураккаб вазиятга умуман эътибор бермади - бўлажак жамоасининг барча ҳужумларини бартараф этди. Бир нечта ажойиб «сэйв»ларни амалга оширди. Натижада Рауль томонидан 15-дақиқада урилган гол ўйин тақдирини ҳал қилди. Оқибатда мюнхенликларнинг Нойерга бўлган нафрати янада кучайиб кетди. Бусиз ҳам ўша пайт дунёнинг келажаги порлоқ дарвозабони улар учун ашаддий душман мақомини олди. Биринчидан, «Шикерия» вакиллари ва «Шальке» мухлислари ўртасидаги азалий зиддият туфайли Мануэлни ёқтирмасдилар. Иккинчидан, гельзенкирхенлик бўлгани учун бошқа жамоада садоқат билан тўп сура олишини тасаввур қила олишмасди. Қолаверса, 2001 йилги «Гамбург»-«Бавария» учрашувида «Шальке»дан чемпионлик унвони тортиб олингач, Оливер Кан бурчак байроқчаси ёнида машҳур интермедияни ижро этиш орқали касбдошини калака қилганди.

Савдо

Деярли тайёр бўлган келишув фанатлар келишмовчилиги туфайли барбод бўлиши мумкинми? Назарий жиҳатдан - ҳа. Боз устига, ўша паллада Нойерга қизиқаётган фақат Мюнхен эмасди. Жумладан, шахсан сэр Алекс уни «МЮ»га таклиф этганди. Бироқ Мануэль манфаатли таклифни рад этиб, Мюнхендаги кескин вазиятдан умуман хавотирда эмаслигини маълум қилганди. Хуллас, Нойер Германия жанубига йўл олди ва биринчи навбатда Мюнхендаги радикаллар билан тил топишиш кераклигини тушунди. Тез орада дарвозабон фанатлар билан учрашиб, муайян келишувга эришди. Шартга кўра, «Зюдкурве» («Альянц-Арена»нинг жанубий трибунаси) Нойернинг ташрифидан холи ҳудуд бўлиши, дарвозабон бу секторларга яқинлашиши, уларга футболка ёки шунга ўхшаш буюмларни улоқтириши, мулоқот қилиши тақиқланди. Шунингдек, у клуб рамзи ва вимпелини ўпишга ҳам ҳақли эмасди. Терма жамоа посбони шу каби чекловларни қабул қилди. Чунки бу тақиқларни мухлислар тез орада унутишларини яхши биларди.

Депрессия

Нойер расман «Бавария» сафидан жой олгач, уй стадионидаги норозилик намойишлари барҳам топди. Ҳатто, ўта жиззаки мухлислар ҳам ҳақиқатдан юз ўгириб бўлмаслигини тушуниб етишди. Бундан ташқари, энди Нойернинг эркин ҳаракатига халал бериш суюкли жамоага зарар келтиришини ҳамма яхши ҳис этарди. Албатта, барча салбий ҳолатларни бир кунда йўқотишнинг иложи йўқ эди. Мухлислар анчагача посбоннинг ҳар бир кичик хатосини ҳам синчковлик билан кузатиб, киноялар ёғдиришди. Бироқ Нойернинг ЕЧЛ финалларидаги иккита ўйини гина-кудуратларга бутунлай чек қўйди.

2012 йили «Бавария» «Альянц-Арена»даги баҳснинг асосий ва қўшимча бўлимларида «Челси»нинг қаршилигини синдира олмади. Мануэль эса ҳеч иккиланмай 11 метрли нуқтага йўл олди. Чунки Тони Кроос, Анатолий Тимошук ва Арьен Роббен пенальти тепишдан бош тортишгач, Юпп Хайн­кес дарвозабонни «лотерея»чилар сафига қўшишга мажбур бўлганди. Нойер бу юмушни аъло даражада уддалади. Бир йил ўтгач, «Боруссия» Д.га қарши ўта принципиал баҳсда ўз дарвозаси дахлсизлигини таъминлади, Роббеннинг ягона голи эса жамоага орзиқиб кутилган совринни тақдим этди.

Қабул

Шу зайл Нойер 6 йил «Бавария» шарафини ҳимоя қилди. Ана шу давр ичида 5 марта Германия чемпиони, тўрт марта IFFHS ва 3 марта УЕФА таснифлари бўйича йилнинг энг яхши дарвозабони совринларига сазовор бўлди. 2014 йили «Бундесманшафт»нинг жаҳон чемпионлигини қўлга киритишига салмоқли ҳисса қўшиб, Бразилияда ўтган мундиалнинг «Олтин қўлқоп» совринига муносиб кўрилди.

Нойернинг «Бавария» билан имзолаган шартномаси 2021 йилга қадар амал қилади. Унинг фаолиятини Мюнхенда якунлаб, кейинчалик клуб тизимида Оливер Кан ва Зепп Майер ёнидан жой олишини тахмин қилиш қийин эмас. Румменигге томонидан дарвозабоннинг сардор этиб тайинланиши ҳеч қандай қаршиликка дуч келмади. Чунки футболда натижа ҳар қандай эҳтирослардан устун туради. Бу ҳақиқатни ўзининг ажойиб ўйинлари билан «келгинди»дан «кумир»га айланган Мануэль Но­йер исботлаб берди.
ТУРЛИ ЙИЛЛАРДА

«БАВАРИЯ»ДА САРДОРЛИК ҚИЛГАН ФУТБОЛЧИЛАР

Вернер Ольк (1965-1970)

27 ёшида сардорга айланган

Амплуаси: ҳимоячи.

Франц Беккенбауэр (1970-1977)

25 ёшида сардорга айланган

Амплуаси: ҳимоячи.

Зепп Майер (1977-1979)

33 ёшида сардорга айланган

Амплуаси: дарвозабон.

Герд Мюллер (1979)

33 ёшида сардорга айланган

Амплуаси: ҳужумчи.

Ханс-Георг Шварценбек (1979-1980)

31 ёшида сардорга айланган

Амплуаси: ҳимоячи.

Пауль Брайтнер (1980-1983)

28 ёшида сардорга айланган

Амплуаси: ҳимоячи.

Карл-Хайнц Румменигге (1983-1984)

27 ёшида сардорга айланган

Амплуаси: ҳужумчи.

Клаус Аугенталер (1984-1991)

26 ёшида сардорга айланган

Амплуаси: ҳимоячи.

Раймонд Ауманн (1991-1994)

27 ёшида сардорга айланган

Амплуаси: дарвозабон.

Лотар Маттеус (1994-1996)

33 ёшида сардорга айланган

Амплуаси: ярим ҳимоячи.

Томас Хельмер (1997 - 1999)

32 ёшида сардорга айланган

Амплуаси: ҳимоячи.

Штефан Эффенберг (1999-2002)

30 ёшида сардорга айланган

Амплуаси: ярим ҳимоячи.

Оливер Кан (2002-2008)

33 ёшида сардорга айланган

Амплуаси: дарвозабон.

Марк ван Боммел (2008-2011)

31 ёшида сардорга айланган

Амплуаси: ярим ҳимоячи.

Филипп Лам (2011-2017)

27 ёшида сардорга айланган

Амплуаси: ҳимоячи.

Мануэль Нойер (2017-...)

31 ёшида сардорга айланди

Амплуаси: дарвозабон.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 10:31, 17.08.2017. Ўқилди: 5254 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧ фақат бир марта, 2002 йилда икки давлат (Япония ва Жанубий Корея)да ўтказилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 5
2 Пахтакор Игорь Сергеев 4
3 Бунёдкор Луис Качорри 4
4 Нефтчи Зоран Марушич 3
5 ОКМК Хуршид Ғиёсов 3
6 ОКМК Али Абдураҳмонов 3
7 Пахтакор Умар Адҳамзода 2
8 Навбаҳор Аббос Ғуломов 2
9 Сурхон Муҳаммадали Абдураҳмонов 2
10 Хоразм Рустамжон Абдуҳамидов 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.