Бугун 21 май, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 37 82
2 Манчестер Сити 37 78
3 Ман. Юнайтед 37 68
4 Астон Вилла 37 62
5 Ливерпуль 37 59
6 Борнмут 37 56
7 Брайтон 37 53
8 Челси 37 52
9 Брентфорд 37 52
10 Сандерленд 37 51
11 Ньюкасл 37 49
12 Эвертон 37 49
13 Фулхэм 37 49
14 Лидс 37 47
15 Кристал Пэлас 37 45
16 Ноттингем Форест 37 43
17 Тоттенхэм 37 38
18 Вест Хэм 37 36
19 Бёрнли 37 21
20 Вулверхэмптон 37 19

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
37-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
37-тур Эвертон 1-3 Сандерленд
37-тур Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
37-тур Лидс 1-0 Брайтон
37-тур Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
37-тур Ньюкасл 3-1 Вест Хэм
37-тур Арсенал 1-0 Бёрнли
37-тур Борнмут 1-1 Манчестер Сити
37-тур Челси 2-1 Тоттенхэм

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
24/05 20:00 Тоттенхэм - Эвертон
24/05 20:00 Сандерленд - Челси
24/05 20:00 Ноттингем Форест - Борнмут
24/05 20:00 Манчестер Сити - Астон Вилла
24/05 20:00 Ливерпуль - Брентфорд
24/05 20:00 Фулхэм - Ньюкасл
24/05 20:00 Кристал Пэлас - Арсенал
24/05 20:00 Бёрнли - Вулверхэмптон
24/05 20:00 Вест Хэм - Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ҳусниддин Ғофуров: "Рақобат кучли, демак, қаттиқ ишлашим керак"

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Хорижий легионерлар / Ўйнаётган футболчилар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Сербия чемпионатида тўп сураётган Ҳусниддин Ғофуров 4-йилга келиб, жамоасини ўзгартирди. Аниқроқ айтсак, миллий жамоамизга номзод ярим ҳимоячи «Явор»дан «Младость» сафига кўчиб ўтди.

Хўш, нима учун? 23 ёшли футболчи билан суҳбатимизда айнан шу савол ҳам ўртага ташланди.

- Ҳусниддин, ёзги танаффус чоғи бошқа жамоа сафига қўшилдингиз. Янги жойга мослашиш жараёнида қийналмаяпсизми?

- Аслида «Явор»дан кетишим осон бўлмади. Негаки, бир неча йил шу жамоа либосида майдонга тушдим. Шаҳарга ҳам, клуб мухлисларига ҳам анча ўрганиб қолгандим. Лекин фаолиятимда ўзгариш ясайдиган пайт келганди. 

Ички сезгими ёки шунга ўхшаш туйғу янги давр бошлашга ундаётгандек бўлаверди.  Бу орада бир қатор жамоалардан чорлов олдим ва якунда «Младость Лучани» таклифини қабул қилдим. Янги клубда мени барча яхши кутиб олди. Мана, секин-аста жамоадошларим билан майдонда ҳам, унинг ташқарисида ҳам тил топишяпман. Нолийдиган ҳолат йўқ.

- Хусусан, тил борасида  муаммо бўлмаса керак, ҳар ҳолда, анчадан буён Сербиядасиз...

- Худди шундай. «Явор»да ўйнаганимдаёқ серб тилини яхши ўрганиб олгандим. Ҳозир маҳаллий тилда бемалол мулоқот қиламан ва жамоадошларим билан суҳбатлашиш ёки мураббий кўрсатмаларини англашда ҳеч қандай муаммо сезилмаяпти.

- «Младость» мавсумни Европа Лигаси саралаш босқичидан бошлади. Аммо турнир жамоангиз учун эрта тугади.

- Афсуски, уринишимиз муваффақиятли чиқмади. Қолаверса, омад ҳам биздан очиқчасига юз ўгирди. Айниқса, ўз майдонимизда кечган баҳсда.  Аслида гол уриш учун рақиб - Озарбайжоннинг «Интер» клубидан кўра, кўпроқ имкониятга эга бўлдик. Бироқ якунда кейинги босқич йўлланмаси рақибга насиб этди.

- Яқинда Сербия супер-лигаси янги мавсумига ҳам старт берилди. Аммо «Младость» ички чемпионатни дуранг билан бошлади...

- Ҳа, жамоамиз илк турда 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Аслида  учрашувда бемалол ғалаба қозонишимиз мумкин эди. Бироқ сўнгги зарба йўллашдаги ноаниқликлар 1 очко билан кифояланишимизга олиб келди.

Бу билан ҳужумчиларни айбламоқчи эмасман. Шунчаки, мавсум старти қайсидир бир клуб учун оғирроқ бўлади. Умид қиламанки, кейинги учрашувларда ғалаба қозониб, ишқибозларимизни қувонтирамиз, албатта.

- «Младость» аввалги мавсум чемпионатни кучли тўртликда якунлаганди. Жамоа бу йил ўз натижасини яхшилай олармикан?

- Янги мавсум арафасида «Младость» таркибига бир қатор савияли ўйинчилар қўшилишди. Энди бир-биримизни тушуниб олсак, бас. Тўғри, бунинг учун маълум вақт керак. Зеро, «эскилар» ва «янгилар»нинг тезроқ тил топишиб кетишлари жуда муҳим.

Назаримда, жамоа мавсумни янада юқорироқ ўринда  якунлаш салоҳиятига эга. Йиғилган таркиб шундай ишонч бағишламоқда. Мухлислар ҳам юқори натижа кутишмоқда.

- Кўринишидан, жамоада рақобат анча баланд. Илк ўйинларда захирада қолдингиз шу билан боғлиқми ёки...?

- Биргина менинг позициям эмас, ҳар бир чизиқ учун 2-3 нафар истеъдодли футболчи жалб этилган. Муҳими, рақобат фақат жамоага фойда келтирибгина қолмай, футболчиларнинг ўсишлари, ўз устиларида кўпроқ ишлашларига хизмат қилади. Табиийки, ижобий маънодаги чинакам кураш топ-чемпионатларга йўл очиб беради.

- Энди шахсий режангизга ҳам тўхталсангиз. Янги клубда олдингизга қандай мақсадларни қўйдингиз?

- Энг аввало, «Младость» асосий таркибидан муқим жой эгаллашим лозим. Мана, 23 ёшга тўлдим. Футболчи бу ёшда энг яхши ўйинини намойиш этиши керак. Шундай экан, бор маҳоратимни ишга солиб, жамоа ютуқларига муносиб улуш қўшишни истайман.

«Явор»да соврин ютиш насиб этмади, бу кемтикни «Младость» билан тўлдиришни ният қилганман. Энг асосийси, мухлисларимиз мавсум якунида «Младост»дан ҳам, мендан ҳам мамнун бўлишса, бас.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 11:00, 21.08.2017. Ўқилди: 3909 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Кўпчилик "Криштиану Роналду"ни исм ва фамилия деб ўйлайди. Аслида бу икки исм (қўш исм дейилар) экан. Яьни Криштиану Роналду исми, фамилияси

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 16
4 Челси Жоао Педро 15
5 Астон Вилла Олли Уоткинс 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 14
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик